Ўзбекистон республикаси кишлок ва сув хўжалиги
Аккумулятор батареяларига техник хизмат кўрсатиш
Download 0.81 Mb. Pdf ko'rish
|
L-7 AB va G0711
- Bu sahifa navigatsiya:
- Электролит сатхини текшириш.
- Электролит зичлигини ўлчаш.
Аккумулятор батареяларига техник хизмат кўрсатиш.
Техник хизмат курсатиш буйича ишлар электролит сатхини текшириш ва унинг зичлигини ўлчаш, аккумулятор батареялари кучланишини юкланиш вилкаси (айриси) ѐрдамида аниқлашларни ўз ичига олади. Электролит сатхини текшириш. Электролит сатхини диаметри 6 мм булган шиша найча воситаси ѐрдамида текширилади. Электролит сатхини ўлчаш учун найчани қопқоғидаги қуйиш бўғзига, электродлар тепасидаги химоя турига теккунга қадар туширилади. Унинг юқоридаги учини катта бармоқ билан беркитиб сўнг суғуриб олинади ва найчадаги электролитни баландлиги аниқланади (4а-расм). Электролит сатхи химоя туридан 10-15 мм баланд бўлиши ѐки кўрсатмада белгиланган сатхга мос тушиши лозим. Электролит сатхини кўтариш учун банкаларга дистилланган сув қуйилади. Қишда сув музлаб қолмаслиги учун суври машинани ишга чиқишидан аввал ѐки двигател ишлаѐтган пайтда қуйиш тавсия этилади. Электролит зичлигини ўлчаш. Акумулятор батареяларининг зарядланганлик даражасини аниқлаш учун электролит зичлигини ўлчаш лозим. Электролит зичлигини денсиметр ѐрдамида ўлчанади (4б-расм). Зичликни ўлчашда батареядаги электролитни ҳароратини ҳам аниқлаш лозим. Агар электролитни ҳарорати 30°С дан юқори ѐки 20°С дан паст бўлса, у ҳолда электролит ҳароратини 15°С га ѐки 25 0 С га келтириш лозим. Ҳарорат 15 0 С га ўзгарганда электролитнинг зичлиги тахминан 0,01 г/см 3 га ўзгаради. Агар алохида батареялардаги электролит зичлиги белгиланган миқдордан 0.01 г/см 3 дан кўпроқ фарқ қилса, у ҳолда ушбу банкага 1.4 г/см 3 зичликка эга бўлган электролит қуйилади. Электролит зичлиги бўйича аккумулятор батареяларининг зарядсизланганлик даражасини аниқлаш учун 11 қуйидаги келтирилган маълумотлардан фойдфланиш мақсадга мувофиқ (25 о С ҳароратдаги зичлиги г/см 3 ) 4-расм. Электролит сатхини (а) ва зичлигини (б) текшириш: 1-шиша цлиндр; 2-денсиметр; 3-найча; 4-ноксимон резинка; 5-денсиметр шкаласи Батарея тўла зарядланган 1.31 1.29 1.27 1.25 1.23 Батарея 50 % га зарядланган 1.27 1.25 1.23 1.21 1.19 Батарея 25 % га зарядланган 1.23 .121 1.19 1.17 1.15 Аккумулятор батареяларининг юклама вилкаси билан текшириш, унинг қизимаган двигателни юргазиш режимига мос келадиган зарядсизланиш ҳолатини аниқлаш имконини беради. Юклама вилкаси (5-расм) ѐрдамида аккумулятор батареяларининг зарядланганлик даражасини аниқлашда, юкланиш остидаги волтиметрни текширилаѐтган батарея сиғимига тўғри келган миқдролари қуйидаги келтирилган маълумотларга мос келиши лозим. Аккумуляторнинг кучланиши, В 1.7…1.8; 1.6…1.7;1.5…1.4; 1.4…1.5; 1.3…1.4 Зарядланган даражаси, % 100 75 50 25 0 Соз аккумулятор батареяларининг кучланиши юклама вилкаси билан текширилганда камида 5 с давомида ўзгармаслиги керак. Аккумулятор батареяларининг қопқоғидаги тешиклар тиқинлар билан беркитилган бўлиши лозим. Электролитнинг зичлиги 1.2 г/см 3 дан кам бўлган аккумулятор батареясининг юклама вилкаси ѐрдамида текшириш тавсия этилмайди. Аккумулятор батареяларининг ишлатишдаги хизмат муддати, фойдаланиш қоидаларига риоя этилганда трактор ва автомобилнинг электр жихозлари соз бўлгандагина кафолатланади. Шунинг учун трактор ва автомобилларга хизмат кўрсатиш жараѐнида батареяни чанг ва ифлосликлардан тозалаш лозим. Батарея юзасига тўкилган электролитни 12 новшадил спирти ѐки калций содаси эритмасига (10 %ли) бўктирилган тоза латта билан артилади. Батареяларнинг оксидланган бармоқ қисқичлари ва клеммалар тозаланади. Бармоқ қисқичларининг бузилиши ва мастикадаги дарзлар хосил бўлишини олдини олиш учун симларни таранглашишига йўл қўймаслик, шунингдек аккумулятор тиқинларидаги шамоллатиш тешикчаларини очиқлигини текшириш ва зарур бўлганда тозалаш лозим. Аккумулятор батареяларини даврий равишда зарядлаб туриш лозим. Зарядсизланган батареядан фойдаланиш унинг хизмат муддатини камайтиради. Шу сабабли 10 – 15 кун ѐки автомобилда 3000 км масофадан сўнг батареяларни зарядланиш даражасини электролит зичлиги бўйича ѐки юклама вилкаси билан текшириб туриш лозим. Қишда 25 % дан ѐзда 50 % дан кўп зарядланган батареянинг машинадан ечиб олиб зарядлаш керак. Худди шу муддатларда аккумулятордаги электролит сатхи текширилиб турилади. Агар мастика юзсида дарзлар ҳосил бўлса, уни эритиш билан бартараф этиш мумкин. 5-расм. Аккумулятор батареяларининг кучланишини текшириш учун юклама вилкаси Республикамизда ишлаб чиқарилган GM-Uzbekistan енгил автомобилларига (Тико, Дамас, Нексия, Матиз) хизмат кўрсатилмайдиган аккумулятор батареялари ўрнатилган бўлиб, уларнинг умумий қопқоғи жипс ѐпилган ҳолда тайѐрланган. Батареяда иш жараѐнида ҳосил бўладиган газларни ташқарига чиқариб юбориш учун ѐнтомондан иккита шамоллатиш туйнуги қолдирилган. Бу автомобилларини ишлатиш бўйича йўриқномаларига кўра, уларга ўрнатилган аккумулятор батареялари иккита асосий кўрсаткич билан тавсифланади: - электр сиғими (RC кўрсатгичи); - зарядланиш токининг максимал қиймати (ССА кўрсатгичи). 13 Аккумулятор батереяларининг электр сиғими (RC курсаткичи) генератор ишдан чиққанда, автомобилнинг тунда ѐритиш мосламалари энг кам даражада уланган холда қанча вақт давомида ҳаракатланиши мумкинлигини курсатади. Электр сиғимининг ўлчов бирлиги минут бўлиб, у атроф – мухит ҳарорати 27 0 С бўлганда, тула зарядланган батареянинг 25А ток билан зарядсизланганда, унинг қисқичлардаги кучланишни 10,5В гача пасайишига кетган вақт билан аниқланади. Зарядсизланиш токининг максимал қиймати аккумулятор батареяларининг атроф – муҳит ҳарорати паст бўлгандаги электр сиғимини тавсифлайди. Бу кўрсаткич атроф–муҳит ҳарорати 18 0 С бўлганда аккумулятор батарияларининг қисқичларидаги кучланиш 30 секунд давомида 7,2В гача пасайиш жараѐнида берадиган энг юқори ток кучи билан белгиланади. Стартѐр валида авж олдириладиган буровчи моментнинг қиймати аккумулятор батерияларининг ушбу кўрсаткичига бевосита боғлиқ бўлади. GM-Uzbekistan автомобилларига ўрнатилган аккумулятор батареяларининг қопқоғига электролит зичлигини кўрсатувчи индикатор жойлаштирилган. Аккумулятор батареясининг холатига кура индикатор қуйидаги кўрсаткичларга эга бўлиши мумкин: - индикатор қора рангда бўлиб, ўртасида яшил нуқта бор, яъни аккумулятор батареяси зарядланган ва ишлатишга тайѐр; - индикатор қора рангда яшил нуқта йўқ, яъни аккумулятор батерияси зарядсизланган, уни автомобилдан ечиб олиб зарядлашга қўйиш лозим ҳамда генератор ва кучланиш ростлагичлариин меъѐрида ишлашини текшириш керак; - индикатор рангсиз ѐки оч сариқ рангда, яъни акумлятордаги электролит сатхини камайиб кетганлиги ва уни носозлиги ҳақида белгидир. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling