Ўзбекистон республикаси кишлок ва сув хўжалиги


Аккумулятор батареяларини зарядлаш усуллари


Download 0.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana08.11.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1757057
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
L-7 AB va G0711

Аккумулятор батареяларини зарядлаш усуллари. Аккумулятор
батареяларини зарядлаш учун одатда махсус узгармас ток манбаларидан 



фойдаланилади. Хозирги кунда аккумулятор батареясини зарядлашнинг икки 
усули кулланилади: 
-зарядлаш токининг киймати узгармас булган холда; 
-зарядлаш кучланиши узгармас булган холда. 
Ток киймати узгармас булган холда зарядлаш усулида аккумулятор 
батареялари узгармас ток манбаига кетма-кет уланади (2-расм). Зарядлаш 
мобайнида, ток узгармас холда сакланади. 
 
2-расм. Аккумулятор батареяларини зарядлаш токи ўзгармас бўлган холда икки 
босқичли уланиш схемаси ва характеристикаси
 
Зарядлаш давомида ток кучининг узгармас холда саклаш ва уни назорат 
килиш учун аккумуляторларга кетма-кет реостат ва амперметр уланади. 
Зарядлаш жараѐни бир ѐки икки боскичда амалга оширилиши мумкин. Бир 
боскичли жараѐнни бошидан охиригача зарядлаш токининг киймати 
узгармайди ва у 0,05*С20 га тенг ток билан зарядланади (I боскич). Бунда 
аккумуляторнинг хар бир банкасидаги кучланиш 2,4В гача ортади. Сунгра 
зарядлаш токи 2-3 марта камайтирилади ва зарядлаш жараѐни 0,05*С20 га тенг 
ток билан тугалланади (II боскич). 
Икки босқичли зарядлаш жараѐнининг афзаллик томони шундан 
иборатки, биринчидан аккумуляторни тўла зарядлаш учун кетадиган вақт 
тежалади (I босқичда зарядлаш токининг оширилиши хисобига), иккинчидан 
зарядлаш охирида электролит қаттиқ "қайнаб" кетишига йўл қўйилмайди (II 
босқичда зарядлаш токини сезиларли даражада камайтириш хисобига) ва 
натижада пластиналардаги фаол масса муддатидан аввал емирилишини 
олдиолинади. 
Зарядлашга қўйилаѐтган аккумулятор батареяларини сиғими бир хил 
ѐки имкони борича бир — бирига яқин бўлиши керак, акс холла зарядлаш токи 
қийматини, сиғими энг кичик бўлган батарея бўйича белгилашга туғри келади
ва сиғими катта бўлган батареялар жуда секин зарядланади. 
Ток қиймати ўзгармас бўлганда зарядлаш усули хозирги вақтда 
аккумуляторни 
зарядлашда 
кенг 
қўлланилади. 
Бу 
усул 
ѐрдамида 
аккумуляторларни тўла зарядлашга эришилади. Бундан ташқари зарядлаш 



токининг қийматини маълум чегарада танлаш, уни ростлаб туриш ва 
назорат қилиш имкониятини мавжудлиги, янги аккумуляторларни 
биринчи бор зарядлашда, пластиналари сулфатланиб қолган аккумуляторларни 
тиклашда жуда қўл келади. 
Аккумуляторларни зарядлаш учун сарфланадиган вақтни нисбатан 
кўплиги зарядлаш давомида ток қийматини доимо назорат қилиш ва ростлаб 
туриш зарурати бу усулни асосий камчилиги хисобланади.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling