Ўзбекистон республикаси кишлок ва сув хўжалиги
Кучланиш қиймати ўзгармас бўлганда зарядлаш
Download 0.81 Mb. Pdf ko'rish
|
L-7 AB va G0711
Кучланиш қиймати ўзгармас бўлганда зарядлаш. Зарядлашни бу
услуби ишлаб чиқаришда кам қўлланилади ва асосан автомобилга ўрнатилган аккумуляторни генератор ѐрдамида қўшимча зарядлашда ишлатилади. Бу усулда аккумуляторлар ўзгармас ток манбаига параллел уланади (3-расм). 3-расм. Аккумулятор батареяларини кучланиш ўзгармас бўлганда зарядлаш а) уланиш схемаси ва b) характеристикаси Ток манбаини кучланиши 12 волтли аккумулятор батареялари учун 14,4В бўлиши, яъни ҳар бир элементга 2,4В тўғри келиши керак. Кучланиш махсус мосламалар ѐрдамида ростлаб турилади ва волтметр орқали назорат қилинади. Зарядлаш занжиридаги токнинг максимал киймати генератор қувватига ва аккумулятор батареяларинингзарядсизланганлик даражасига боғлиқ бўлади. Аккумуляторлар зарядлана бошлагандан сўнг уни ЭЮК и ортиб боради, натижада зарядлаш токи кескин камаяди ва зарядлаш охирида қиймати нолга яқинлашади. Токнинг қиймати киймати 10 зарядлаш жараѐнининг бошланғич қисмида катта бўлганлаги сабабли,з арядлаш вактини биринчи 3-4 соатида сиғимнинг 80-90% гача зарядланади. Ушбу усулни асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат: зарядлаш токи автоматик равишда камайиб борганлиги сабабли, уни доимо назорат қилиш ва созлаб туриш заруратининг йўқлиги; зарядлаш жараѐнининг охирида ток қиймати жуда кичик бўлганлигидан электролитдан газ ажралиб чиқиши ҳам жуда суст боради ва бу пластиналарнинг фаол массасини панжараларини емирилишидан сақлайди; зарядлашга хар хил сиғимга эга бўлган аккумулятор батареяларини қўйиш мумкин. Юқорида келтирилган афзалликларга қарамасдан, аккумулятор батареяларини зарядлашнинг бу усули ёрдамчи усул ҳисобланади. Чунки бу усул ѐрдамида аккумулятор батареяларини охиригача тўла зарядлаш имконияти йўқ. Бундан ташқари, ток қийматини ростлаш имконияти бўлмаганлиги туфайли, бу усул билан пласитиналари сулфатланиб қолган аккумуляторларни тиклаш мумкин эмас. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling