Ўзбекистон республикаси кишлок ва сув хўжалиги


Кургошин-кислотали аккумулятор батареяси


Download 0.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/11
Sana08.11.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1757057
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
L-7 AB va G0711

Кургошин-кислотали аккумулятор батареяси узгармас токнинг 
манбаидир. Электр куввати беришдан аввал уни зарядлаш, яъни унга маълум 
микдорда электр куввати бериш керак булади. Трактор ва автомобилларда 
стартѐрли аккумуляторлар батареяси кулланилиб уларнинг кострукцияси 
меъѐрий сигимидан 3-5 марта куп ток билан аккумуляторларни зарядсизланиш 
имконини яратади. 
Стартѐрли аккумулятор батареялари куйидагича тавсифланади: 



- номинал кучланиши буйича: 6, 12 Волтли; 
- конструкция буйича: улагичлари копкок тепасида булган; копкокли 
яхлит блок ва улагичлари копкок остида булган; умумий копкокли 
яхлит блок; 
- техник хизмат курсатиш буйича; электролит тулдирилган ва тула 
зарядланган, ѐки куруклайин зарядланган.
Барча кургошин-кислотали аккумулятор батареяси шартли номланишга 
эга. Аккумулятор маркасидаги биринчи ракам аккумулятор батареясидаги 
кетма-кет уланган батареялар сонини, кейинги харфлари эса батареянинг 
стартѐрлар учун мулжалланганлигини билдиради. Хар-бир батареянинг 
кучланиши 2В, шунинг учун аккумуляторнинг номинал кучланиши 12В. 
Харфлардан кейинги ракамлар зарядсизланишнинг 20 соатли режимидаги 
ампер-соатларда ифодаланган батарея сигимини белгилайди, харфлар эса 
яхлит 
блок 
материалини 
(Э-эбонит, 
Т-термопласт, 
П-полиэтилен), 
сепараторлар материалини (М-минпласт, Р-мипор, П-пластипор, С-
ойнатолали) ва ишлаганлигини (Н-курук зарядланмаган, А-умумий копкокли). 
Масалан, 6СТ-75ЭМ: номинал кучланиши 12В, стартѐрли, 20 соатли зарядлаш 
режимидаги сигими –75 А соат, яхлит блок материали –эбонит, сеператор 
материали-мипласт, ишланиши курук зарядланган. 
Айрим махсус стартѐрли аккумуляторлар турларининг номланишига 
кушимча шартли белгилар киритилади, масалан, махсус ташки металл 
каркасли (МК) ва бошкалар. 
Кургошин-кислотали аккумулятор батареяси куйидаги асосий кисмлардан 
ташкил топган (1-расм): ярим блок 7га йигилган манфий электродлар 4, ярим 
блок 5га йигилган мусбат электродлар 3, сепараторлар 2, параллел куйилган 
бир жинсли электродларни ярим блокка богловчи бикр таглик 6, кутб 
вазифасини утовчи бармоклар 9, умумий копкок 11, куйиш тикинлари 12 ва 
аккумулятор баки 10. 
Стартѐрли кургошин–кислотали аккумулятор батареясида манфий ва 
мусбат электродлар таркибида 4-5% сурма булган кургошин-сурма 
котишмасидан куйиб тайерланган панжаралардан иборат. Сурма, панжаранинг 
коррозияга карши тургунлигини ва қаттиқлигини оширади хамда тайѐрлашда 
котишманинг окувчанлигини яхшилайди. Панжара каркас вазифасини 
бажариб, унга пластинани фаол материали махкамланган. Шу билан 
биргаликда, панжара аккумуляторнинг зарядланиши ва зарядсизланиши 
мобайнида фаол материалга токни бир текисда узатилиши ва олиб 
кетилишини таъминлайди. Фаол (актив) материал паста куринишида 
тайѐрланади ва панжарага суртиб куйилади. Материалнинг говаклиги 
хисобига пластинанинг фаол майдони, унинг хакикий майдонига нисбатан 
600-800 мартага ортади. Манфий электродларда фаол материал сифатида 
кулранг говак кургошин Рв ишлатилса, мусбат электродларда тук жигарранг 
кургошин диоксиди РвО

ишлатилади. 
Манфий ва мусбат электродларни бир-бирига тегиб кетишидан саклаш 
учун уларни кистирмалар, яъни сепараторлар билан ажратиб куйилади. 
Сепараторлар кислотага чидамли, мухофазалагич хусусиятига эга булган говак 



материаллардан тайѐрланади. Мипордан тайѐрланган сепараторлар узининг 
ута говакли, электр каршилигининг камлиги билан бошка материаллардан 
тайѐрланган сепараторлардан устун туради. Мипорли сепараторлар 
аккумулятор батареяларининг ишлаш муддатини ошириш имконини берди. 
Лекин, мипор табиий каучукдан олинганлиги сабабли, ундан тайѐрланган 
сепараторлар нисбатан кимматрок булади.
1-расм. Умумий қопқоқли қўрғошин кислотали аккумулятор батареяси
Мипластдан тайѐрланган сепараторлар электролитни узига жуда тез 
сингдириб олади, уларнинг механик мустахкамлиги, кимѐвий чидамлилиги 
етарли даражада булади. Лекин, мипластдан тайѐрланган сепараторларнинг 
говаклиги нисбатан паст ва уларда ток утказувчан усимталар хосил булиш 
эхтимоли юкорирок булади. Шунинг учун сепараторлари мипластдан 
тайѐрланган аккумуляторларнинг ишлаш муддати бир мунча камрок булади.
Сепараторлар турбурчакли пластина куринишида булиб, пластиналарга 
нисбатан энига 3-5 мм га, буйига 9-10 мм га каттарок булади. Электролит 
утишини енгиллаштириш учун сепараторларнинг мусбат пластинага 
каратилган томони ковургали килиб тайѐрланади. Бу, пластиналар орасида ток 
утказувчан усимталар хосил булиш эхтимолини камайтиради. Айрим 
холларда, тракторлар учун куш сепараторларнинг тузилиши куйидагича 
булади: мипласт ѐки мипордан тайѐрланган юпка материал жойлаштирилади. 
Шиша материал мусбат пластинага ѐпишиб туради ва унинг фаол массаси 
тебраниш, титраш таъсирида сиргалиб кетишидан саклайди.
Электролит сатхини ѐки зичлигини улчаш жараѐнида пластиналар хамда 
сепараторларнинг юкори кисмини емирилишдан саклаш максадида улар 
устига кислотага чидамли пластмассадан тайѐрланган галвирсимон сакловчи 
тусик урнатилади.



Эбонит 
ѐки 
пластмассадан 
тайѐрланган 
копкок 
аккумулятор 
батареясининг алохида булинмаларини ѐки кобик устини тула ѐпадиган килиб 
тайѐрланиши мумкин. Хар бир аккумулятор алохида копкок билан ѐпилганда 
унинг атрофи кислотага чидамли махсус мастика ѐрдамида зичлаштирилади. 
Пластмассадан тайѐрланган умумий копкоклар аккумулятор кобигига 
кавшарланади ѐки махсус елим ѐрдамида ѐпиштирилади. 
Оддий аккумулятор батареяларининг камчиликларини бартараф килиш 
максадида «хизмат курсатилмайдиган» аккумуляторлар ишлаб чикилди. 
«Хизмат курсатилмайдиган» аккумуляторлар батареясининг манфий пластина 
панжаралари кургошиндан куйилиб, унга 0,06-0,09% атрофида кальций ва 0,1-
1,0 % гача калай кушилади. «Хизмат курсатилмайдиган» аккумуляторларнинг 
баъзи турлари электролит куйиладиган туйнуксиз умумий копкоги жипс 
ѐпилган холда тайѐрланган булади. Бу аккумуляторларнинг зарядсизланганлик 
даражасини электролит зичлиги оркали аниклаш имконияти йук. Шунинг 
учун, бундай аккумуляторларнинг копкогига махсус курсаткич урнатилади. 
Аккумуляторнинг зарядсизланганлик даражаси белгиланган микдордан 
камайганда, курсаткични ранги узгаради. 
Аккумулятор батареясини ишга тушириш учун унга сулфат кислота 

2
SO
2
) ва дистилланган сув (Н
2
О) эритмасидан иборат булган электролит 
куйилади. Электролит тайѐрлаш учун зичлиги 1,83 г/см
3
булган техник сулфат 
кислотани махсус нави ва дистилланган сув ишлатилади. Тулик зарядланган 
аккумулятордаги электролитни 25
0
С хароратдаги зичлиги, трактор ва 
автомобилларни ишлатиш шароитларининг хароратига караб 1,22-1,30 г/см
3
оралигида булиши зарур. Аккумулятор тулик зарядсизланганда электролит 
зичлиги бошлангич холатга нисбатан 0,15-0,16 г/см
3
га камаяди. 
Аккумулятор баки умумий идиш куринишида (яхлитблок) булиб, 
тусиклар ѐрдамида алохида булмаларга ажратилган. Хар бир булма тубидаги 
ковургаларга мусбат ва манфий электродлар таяниб туради. Баклар эбонит, 
пластмасса ва полипропилендан тайѐрланади. Полипропилен баклар нисбатан 
енгил вазнга ва шаффофликка хамда юкори хароратбардошликка эга. 
Улардаги электролит сатхини ташкаридан туриб назорат килиш мумкин. 
Аккумуляторлар ишлаганда хосил булган чукиндилар электродларни 
туташтирмасдан, бак ковургалари орасидаги бушликка тупланади. 
Аккумулятор батареяларни бир-бирига улаш учун электродлар блоки 
яхлитблок булмаларига шундай жойлаштириладики, бир блокнинг манфий 
бикр таг бармоги кушни электродлар блокини мусбат бикр таг бармоги билан 
ѐнма-ѐн туриши керак. Мусбат кутб манфий кутбга нисбатан асоси буйича 
йирикрок булади. Бармоклардаги бу фарк батареяни трактор ва автомобилга 
нотугри улаш хавфини камайтиради.
Аккумуляторлар зарядсизланганда электролитдаги сулфат кислота 
микдори камаяди ва электролит зичлиги пасаяди. Аккумулятор зарядланганда 
кимѐвий жараѐн тескари тартибда кетади. Бундай холатда ток, бошка ташки 
манбадан мусбат электрод оркали манфий электрод томонга утади. 

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling