Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича маъруза


Монопол фаолият қонун билан тартибга солиниши ва чекланиши


Download 49.26 Kb.
bet10/12
Sana01.04.2023
Hajmi49.26 Kb.
#1316265
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Маъруза намунавий конституция 23 03 2023

Монопол фаолият қонун билан тартибга солиниши ва чекланиши мустаҳкамланмоқда. Конституцияга ушбу норманинг киритилиши товар ва хизматлар бозорининг барча иштирокчилари учун тенг иқтисодий-ҳуқуқий имкониятлар яратиш орқали тадбиркорлар ўртасида ҳалол рақобатни ривожлантиришга хизмат қилади.
Конституцияда илк маротаба ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.
Тўртинчидан, очиқлик сиётсатини давом эттириш, фаол фуқаролик жамиятини шакллантириш ва жамоатчилик назорати институтини янада ривожлантиришга қаратилган нормалар киритилмоқда. Хусусан:
миллий қонунчилигимизда биринчи маротаба фуқаролик жамияти институтларининг таркиби очиб берилмоқда ҳамда улар фуқаролик жамиятининг асосини ташкил этиши мустаҳкамланмоқда;
давлат бюджетини шакллантириш ва уни ижро этиш устидан фуқаролик жамияти институтлари томонидан жамоатчилик назорати олиб борилиши ҳақида янги модда киритилмоқда.
Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини кафолатлаши, шунингдек оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мустаҳкамланмоқда. Албатта, оммавий ахборот воситалари янада фаол бўлиши учун уларга кенг имкониятлар ва кучли ҳимоя керак. Конституциямизга киритилаётган ушбу норма мамлакатимизда сўз ва ахборот эркинлигини янада юксалишига, жамиятда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Фукароларга, уларнинг сони юз минг нафардан кам бўлмаса, қонунчилик таклифларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси тартибида киритиш ҳуқуқи берилмоқда. Бош Қомусимизга бундай қоиданинг киритилиши давлат ишларини бошқаришда фуқароларнинг иштирокини кенгайтиради.


Ҳурматли тадбир иштирокчилари,
Бешинчидан, Конституциямиз лойиҳасида бугунги куннинг энг долзарб муаммолардан бири – экология масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратилган.
Айтиш жоизки, сўнгги уч йилда қурилишлардан норози бўлиб, аҳолидан 15 мингта мурожаат келиб тушган, судлар томонидан биргина Тошкент шаҳрида 200 дан ортиқ қурилишлар тўхтатиб қўйилган, автомобиллар сони 1,3 миллионга кўпайиб, 3,6 миллионга етган, ҳар йили атмосфера ҳавосига 2,2 миллион тонна саноат ва транспорт ташланмалари чиқарилаётгани ҳам ушбу масала тобора долзарб аҳамият касб этаётганлигидан далолат бермоқда.
Шу муносабат билан, давлат атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш
ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чораларни
амалга оширади, фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади, деган норма мустаҳкамланмоқда.

Download 49.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling