Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича маъруза


Download 49.26 Kb.
bet9/12
Sana01.04.2023
Hajmi49.26 Kb.
#1316265
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Маъруза намунавий конституция 23 03 2023

Ҳурматли тадбир иштирокчилари,
Эътибор беринг, прокуратурага оид конституциявий нормалар қандай алоҳида бобда акс эттирилган бўлса, худди шундай Конституциямизга адвокатурага бағишланган янги боб киритилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Конституциямизга жиноят-процессуал тартиб таомиллар билан боғлиқ киритилаётган айрим нормалар миллий қонунчилигимизда ҳам акс эттирилган.
Аслида, ушбу нормаларда инсоннинг асосий фундаментал ҳуқуқлари кўрсатилиб, улар албатта Конституцияда мустаҳкамланиши зарур. Бинобарин, бундай қоидалар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда бошқа халқаро ҳужжатларда ҳам ўз аксини топган.
Қолаверса, бундай қоидаларни Конституцияга киритилиши билан уларнинг мақоми оширилади, эндиликда улар конституциявий норма бўлади ҳамда улардан воз кечиш ёки орқага қайтиш бўлмайди.
Учинчидан, миллий иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатда инвестициявий муҳитни яхшилаш ҳамда мулк ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган нормалар киритилмоқда.
Жумладан, нафақат банк омонатлари, балки банк операциялари ва ҳисобварақларнинг ҳам сир тутилиши кафолатланмоқда.
Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги ўрнатилмоқда.
Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминланиши мустаҳкамланмоқда. Мазкур норма инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлашга, тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат қилади.
Эътибор беринг!
Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли эканликлари кафолатланмоқда. Конституциямизга мазкур қоиданинг киритилиши эркин бозор иқтисодиётининг энг муҳим талабини ўзида ифода этиб, “қонунда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятга рухсат берилади” деган тамойилга асосланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланмоқда.

Download 49.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling