Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича маъруза


Ягона шарт – бу фуқаролар томонидан ўзини ҳимоя қилишда қўлланиладиган усуллар ёки чораларнинг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бўлишидир


Download 49.26 Kb.
bet8/12
Sana01.04.2023
Hajmi49.26 Kb.
#1316265
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Маъруза намунавий конституция 23 03 2023

Ягона шарт – бу фуқаролар томонидан ўзини ҳимоя қилишда қўлланиладиган усуллар ёки чораларнинг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бўлишидир.
Ҳар ким агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли эканлиги мустаҳкамланмоқда. Бу фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини нафақат миллий қонунчиликда белгиланган нормалар, балки халқаро ҳуқуқ асосида ҳам ҳимояланишини таъминлайди.
Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги қайд этилмоқда. Мазкур норма тўғридан-тўғри амал қилувчи қоида бўлиб, тергов ва суд жараёнида фақат ишончли ва қонуний далиллардан фойдаланишни таъминлайди ҳамда шахсни асоссиз равишда жавобгарликка тортилишдан ҳимоя қилади.
Қолаверса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги мустаҳкамланмоқда, ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги белгиланмоқда. Бу қоидаларнинг Конституцияда белгиланиши жиноий таъқиб остидаги ҳар қандай шахсга ёки унинг яқин қариндошларига руҳий босим ва турли таҳдидлар ўтказиш, унинг шаъни ва қадр-қимматни камситиш каби бошқа ноқонуний усуллар қўлланишини олдини олишга хизмат қилади.
Яна бир муҳим норма – агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги кафолатланмоқда. Бу ҳол жиноят бўйича ҳақиқатни аниқлаш, шунингдек, айбсиз инсонларнинг жавобгарликка тортилишини олдини олишга, айни пайтда, жиноят содир этган ҳақиқий айбдор шахс ёки шахсларни аниқлашга хизмат қилади.
Конституциямизда “шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмаслиги” белгиланмоқда. Бош Қомусимизга киритилаётган ушбу қоида халқимизнинг кўп йиллар давомида бошига тушган ташвиш, яъни заррача айби йўқ шахсга нисбатан айбдор сифатида қараш каби собиқ тузумдан қолган сарқитлардан ҳоли этишга қаратилган.
Янги таҳрирдаги Конституциямизда давлатнинг фуқароларга Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиши кафолатланмоқда. Зеро, Ўзбекистонда Интернетдан фойдаланувчилар сони 2016 йилда 12,1 млн бўлган бўлса, 2022 йилга келиб икки баробарга, яъни 24 млндан ошди, шунингдек, мамлакатимиз аҳоли яшаш масканлари ҳудудининг Интернет тармоғи билан қамрови 2016 йилдаги 28% дан 2022 йилда 98%га етган.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адвокатларнинг ролини ошириш, уларнинг прокурорлар билан тенг тортишувчанлик принципи асосида фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган нормалар киритилмоқда.



Download 49.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling