Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича маъруза


Шаҳарларнинг бош режаларини жамоатчилик муҳокамасидан мажбурий ўтказилиши шартлиги


Download 49.26 Kb.
bet11/12
Sana01.04.2023
Hajmi49.26 Kb.
#1316265
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Маъруза намунавий конституция 23 03 2023

Шаҳарларнинг бош режаларини жамоатчилик муҳокамасидан мажбурий ўтказилиши шартлиги ҳақидаги конституциявий қоида ҳозирги шароитда тобора долзарб аҳамият касб этиб бораётган шаҳарсозликка оид масалаларни халқимиз билан бамаслаҳат ечиш имконини беради.
Ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эгалиги белгиланмоқда.
Олтинчидан, янги таҳрирдаги Конституциямизда давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш ва бугунги кун талабларига мослаштириш масалалари ҳам ўрин олган.
Жумладан, Қонунчилик палатаси билан Сенатнинг биргаликдаги ваколатлари, ҳар бир палатанинг алоҳида-алоҳида ваколатлари ва масъулият соҳалари аниқ белгилаб берилмоқда.
Хусусан, давлат бюджети ижросини назорат қилиш, Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш каби ваколатлар бевосита халқ томонидан тўғридан-тўғри сайланадиган Қонунчилик палатасига ўтказилмоқда. Бу ўзгартиш қуйи палатанинг вакиллик табиатига мос келади.
Худди шундай, Сенатнинг маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига кўмаклашиш каби муҳим ваколати Бош қомусимизда мустаҳкамлаб қўйилмоқда.


Ҳурматли тадбир иштирокчилари,
Парламентнинг назорат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларини лавозимга қўйиш борасидаги функциялари кучайтирилмоқда ҳамда Президентнинг айрим ваколатлари парламентга ўтказилмоқда.
Жумладан, янги таҳрирдаги Конституцияда Бош прокурор, Ҳисоб палатаси раҳбарлигига номзодлар аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин Президент томонидан тайинланиши, шунингдек республика коррупцияга қарши курашиш органининг раҳбари ва республика монополияга қарши органининг раҳбари Сенат томонидан сайланиши амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида Судьялар олий кенгашининг барча аъзоларини Сенат томонидан сайлаш тизимини киритиш таклифи киритилмоқда.
Ушбу йўналишдаги яна бир концептуал ўзгаришлардан бири бу маъмурий ислоҳотлардан келиб чиқиб Сенат таркибини ихчамлаштирилмоқда.
Шу мақсадда сенаторлар сони амалдаги 100 тадан 65 тага ўзгармоқда.
Қонун Сенат томонидан олтмиш кун ичида кўриб чиқилиши белгиланмоқда. Агар Сенат қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида олтмиш кун ичида қарор қабул қилмаса, Қонунчилик палатаси томонидан қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилиши назарда тутилмоқда.
Конституция лойиҳасига кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик қилиш амалиёти тугатилиб, кенгашларга ҳокимдан мустақил бўлган алоҳида Кенгаш раиси раҳбарлик қилиши белгиланмоқда.
Содда қилиб айтганда, эндиликда вилоят ва туман (шаҳар)да

Download 49.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling