Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича маъруза
Download 49.26 Kb.
|
Маъруза намунавий конституция 23 03 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 16 марта ўзгартиш ва қўшимчалар
- 47 нафар
- 25 июндан
- 2022 йил 15 июлгача
- 220 мингдан зиёд таклифлар
- 275 та дан 434 та
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида
Ҳурматли тадбир иштирокчилари,
Эътибор берсак, мамлакатимиз ҳар жиҳатдан катта давлатга айланмоқда. Аҳолимиз 2040 йилга бориб 50 миллионга етади, жамиятнинг ярмидан кўпини ёшлар ташкил қилади. Уларга муносиб ҳаёт шароити яратиш учун эса барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув, ижтимоий кафолатлар бўлиши лозим. Булар ва бошқа кўпдан-кўп муаммолар ечими мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворни – Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституциясини тақозо этади. Айнан шунинг учун ҳам юртимизда Конституциявий ислоҳотлар олиб борилмоқда. Таъкидлаш жоизки, шу вақтга қадар мамлакатимиз Бош қомусига 16 марта ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Хабарингиз бор, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясини янада такомиллаштириш бўйича конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш ташаббуси илгари сурилган эди. Шу асосда, 2022 йил 20 майда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кенгаши ва Сенати кенгашининг қўшма қарори билан 47 нафар аъзодан, шу жумладан, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари ва мамлакатимизнинг етук олимларидан иборат таркибда Конституциявий комиссия ташкил этилди. Шундан сўнг, “Meningkonstitutsiyam.uz” платформаси, колл-маркази, почта алоқаси, маҳаллалар, маҳаллий Кенгашлар, “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали аҳолининг фикрлари ва таклифлари қабул қилиниб, шу асосда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур Конституциявий Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қатор депутатлари ташаббуси асосида парламент қуйи палатасига киритилди. Ушбу Конституциявий Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 24 июнда қабул қилинган қарорига мувофиқ, 2022 йил 25 июндан 2022 йил 5 июлга қадар умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Жамоатчиликдан кўп сонли таклифлар келиб тушаётганлигини инобатга олиб кейинчалик Қонунчилик палатасининг тегишли қарорлари билан умумхалқ муҳокамаси муддати 2 марта 2022 йил 15 июлгача ва ундан кейин 1 августга қадар узайтирилди. Ўтган давр мобайнида Конституциявий қонун лойиҳаси устида қизғин иш олиб борилди. Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушди. Эътироф этиш керакки, муҳокамаларда олимлар, ёшлар, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институти вакиллари, хориждаги ватандошларимиз, умуман Ватанимиз тақдирига бефарқ бўлмаган юртдошларимиз катта қизиқиш билан иштирок этиб, ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Қолаверса, хорижий мамлакатлардаги ватандошларимиз билан видеоконференцалоқа орқали онлайн муҳокама ташкил этилди ҳамда уларнинг Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан таклифлари олинди. Шу билан бирга, Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан қатор хорижий давлатларда конференция ва давра суҳбатлари ўтказилиб, унда иштирок этган сиёсий доира вакиллари ва етакчи экспертлар ўз таклифларини билдиришди. Бундан ташқари, Конституциявий қонун лойиҳаси турли экспертизалардан, жумладан лингвистик, юридик, гендер-ҳуқуқий, коррупцияга қарши, жамоатчилик ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича нормаларга мувофиқлиги бўйича экспертизалардан ўтказилди. Амалга оширилган ишлар натижаси бўйича Конституциямизнинг ҳам мазмунан, ҳам шаклан мутлақо янгиланган матни тайёрланди. Жорий йилнинг 9-10 март кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси жуда қизғин муҳокамалардан сўнг, унинг матни депутатлар томонидан маъқулланди. Бугунги кунда тайёрланган Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституциямизнинг моддалари 128 тадан 155 тага, унинг нормалари эса 275 тадан 434 тага кўпаймоқда. Яъни Конституциямиз қарийб 65 фоизга янгиланмоқда. Амалдаги 128 та моддадан 91 тасига концептуал ўзгартиришлар киритилмоқда. Барчамизга маълумки, агар амалдаги қонун ҳужжати матнини сезиларли ўзгартириш талаб этилса, уни янги таҳрирда баён этиш зарур. Шу боисдан ҳамда киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг сиёсий-ҳуқуқий аҳамияти ва кўламидан келиб чиқиб, лойиҳада Конституцияни янги таҳрирда баён этиш учун барча асослар етарли бўлди. Шунинг учун ҳам лойиҳанинг номини Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида эмас, балки “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни деб номланди. Ўз навбатида лойиҳанинг таркибий тузилиши ҳам қайта кўриб чиқилди ва Конститциямизга қўшилаётган янги моддаларга мустақил рақамлар берилди. Авваламбор янги таҳрирдаги Конституциямиз илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган. Таъкидлаш жоизки, Конституциямизга киритилаётган нормаларни 4 тоифага бўлиш мумкин. Download 49.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling