Ўзбекистон республикаси конституциясида оила масаласи


Download 140.85 Kb.
bet1/2
Sana08.09.2023
Hajmi140.85 Kb.
#1674185
  1   2
Bog'liq
Мақола Конституция ва Оила (3)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИДА ОИЛА МАСАЛАСИ

Маматкулов Давлатжон Махаматжонович


Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавсизлиги университети доценти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент

Маълумки, оила бу – никоҳ ёки туғишганликка асосланган кичик гуруҳ бўлиб, унинг аъзолари рўзғорининг бирлиги, ўзаро ёрдами ва маънавий масъулияти билан бир-бирига боғланган бўлади. Оиланинг энг муҳим ижтимоий вазифалари - инсон зотини давом эттиришдан, болаларни тарбиялашдан, оила аъзоларининг турмуш шароитини ва бўш вақтини самарали уюштиришдан иборат. Оилавий муносабатлар нисбатан мустақил ҳодиса саналсада, жамиятдаги мавжуд ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий муносабатлар билан белгиланади ва улар таъсирида ўзгариб боради 4,63-б..


Мамлакатимизда оила масаласига давлат сиёсатининг устувор вазифаси сифатида қаралади. Буни, асосий қомусимиз бўлмиш - Ўзбекистон Республикаси Конституциясида оилага алоҳида (XIV боб. Оила) боб ажратилганида ҳам кўриш мумкин. Жаҳонда Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан фарқли ўлароқ кўплаб давлатлар ўз конституцияларида оила масаласига қисман ўрин ажратган бўлсада, унга алоҳида боб ажратилгани бугунги кунгача тажрибада кузатилмаган. Мазкур ёндашувнинг ўзи Конституциямиз (63-модда)да оилага “жамиятнинг асосий бўғини” статуси ҳамда “жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқи” бежиз берилмаганини кўрсатади.
Оила масаласида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яна бир ўзига хос жиҳати, унда оилавий муносабатлар, яъни ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларда ҳар икки томон манфаат ва мажбуриятларини инобатга олинганидир. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида “Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар” дейилса, 66-моддасида “Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар” дейилади.
Шу ўринда айтиш лозимки, Конституциямизда ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларда ҳар икки томоннинг манфаат ва мажбуриятларига бежиз тенг равишда эътибор қаратилмаган. Чунки, бундан қарийб йигирма етти аср олдин яшаган юнон олими Платон (м.а. 428-347) ҳам ўзининг “Қонунлар” асарида мазкур муаммога эътибор қаратган холда “офат, бало фақат ярим бўлса, - масалан, қачонки ота ёмон эмас, ўғил эса ёмон ёки аксинча бўлса, - у ҳолда катта бахтсизликлар рўй бермайди” дея, оилавий муносабатларда “бутун бало, офат” яъни, ҳар икки томон ҳам ўз мажбуриятлари тенг равишда бажармаслиги ўта хавфли эканига урғу беради.
Юқорида айтганимиздек, мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64- ва 66-моддаларида ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларда ҳар икки томоннинг манфаат ва мажбуриятларига тенг равишда эътибор қаратилиш орқали ўз ечимини топган. Ушбу ёндашувни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси моддаларида акс этиши Конститутция қабул қилинган санадан бошлаб ота-она ва фарзандлар ўртасидаги мажбуриятлар Конституциявий мажбуриятга айланидан далолат беради. Бу холат муҳтож ва меҳнатга лаёқатсиз ота-оналар ғамҳўрлик қилмагани учун фарзандлардан алимент ундириш ва айни вақтда фарзандлар ҳам (вояга еткунларига қадар) ота-оналаридан алимент олиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат этишлари мумкинлигини билдиради.
.
63-модда.
Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.
Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.



Download 140.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling