Ўзбекистон республикаси конституциясида оила масаласи
«Оилани аёл ва эркакдан иборат уюшма сифатида белгилаш зарур» — Алишер Қодиров
Download 140.85 Kb.
|
1 2
Bog'liqМақола Конституция ва Оила (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга доир
- Фойдаланилган адабиётлар
«Оилани аёл ва эркакдан иборат уюшма сифатида белгилаш зарур» — Алишер ҚодировҚонунчилик палатасида 3 июнь куни ўтказилган Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилишида «Миллий тикланиш» фракцияси раиси Алишер Қодиров партиянинг Конституциянинг аниқ моддаларига бир қатор ўзгартириш киритиш бўйича таклифларини маълум қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди. Қайд этилишича, Алишер Қодиров айнан 31-модда, 41-модда ва 63-моддага ўзгартириш таклифларини берган. Хусусан, оила, виждон эркинлиги ва тарбия кафолати борасида моддаларга ўзгартиришлар ҳақида гапирган. «Партиямиз электорати ўтказган йиғилишимизда аниқ моддаларга ўзгартириш киритиш бўйича бир қатор таклифлар берди. Хусусан, 63-моддада оила билан боғлиқ бўлган норма бугунги кунда томонларнинг ихтиёрий розилиги билан ташкил этиладиган деган уюшма эканлиги таъкидланган. Оила қадриятини аёл ва эркакдан иборат бўлиши биз учун қадрият даражасида муҳим аҳамиятга эга бўлган масала эканлигини билган ҳолда 63-моддада бу масалани аниқ белгилаб қўйишимиз зарур. Иккинчидан, Конституциянинг 31-моддасида виждон эркинлиги таъминланиши ва ҳеч кимни ҳеч қандай эътиқодга мажбурланиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган. Электоратимиздан келаётган жуда кўп таклифлар шу моддага диний эътиқод масаласида фуқароларни камситиш ҳам мумкин эмаслигини киритиб қўйиш керак, деган фикрларни билдирган», — деди Алишер Қодиров. Бундан ташқари, у мактабгача таълим ҳам давлат кафолатида бўлиши кераклигини таъкидлади. «Бундан ташқари, 41-моддада умумий таълимни давлат томонидан кафолатланиши белгиланган. Нима учун таълим давлат кафолатида, лекин тарбия жараёнларини давлат кафолатламаслиги керак? Чунки мактабгача таълим даври аслида мамлакатни эртага 18 ёшдан кейин ҳимоя қилиши керак бўлган, ривожлантириши учун ҳисса қўшиши керак бўлган фуқаронинг шаклланиши учун муҳим аҳамиятга эга бўлган 3–5 йиллик ҳақида гап кетяпти. Айнан шу даврда давлат ўз кафолатига олиши жуда ҳам муҳим, деган таклиф киритиляпти», — деди фракция раиси. Мавзуга доир: «Йўл таъмири фақат тунги вақтда амалга оширилиши керак» — Алишер Қодиров Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Алишер Қодиров педагогика соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги қатор таклифларни илгари сурганди. Хусусан, тарбия ва таълим вазирлиги ташкил этилиб, вазирнинг учта ўринбосари бўлиши кераклигини айтганди. Фойдаланилган адабиётлар: Ўзбекистон Республикаси Конституцияс. Т.: “Ўзбекистон”, 2021. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2021 й., 03/21/671/0093-сон Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси, №6 Т.: “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси” Давлат нашрёти. 2010. – 63-бет. Афлотун “Қонунлар”Т.: “Янги аср авлоди”, 2008 йил 387 бет. «Оилани аёл ва эркакдан иборат уюшма сифатида белгилаш зарур» — Алишер Қодиров. «Оилани аёл ва эркакдан иборат уюшма сифатида белгилаш зарур» — Алишер Қодиров – Bugun.uz (мурожаат қилинган сана 04.06.2022) Download 140.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling