Ўзбекистон республикаси курилиш вазирлиги мирзо Улугбек номидаги


Download 0.79 Mb.
bet3/9
Sana08.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1341272
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ikromov S

Бино хажмий-режавий ечими
Бино Самарқанд шахрида жойлашган 2қаватли 5-хонали турар жой биноси
Бино2 қаватдан иборат бўлиб бино узунлиг 12/4м,бинонинг эни-8м иборатдир.
Қаватлар сони 2 қаватдан иборат.
Қаватларда пол сатхидан шифтгача бўлгн масофа 3м ни ташкил этади.
Хоналар рўйхати

Бино конструктив ечими
Қабул қилинган конструктив ечими хақида қисқача маълумот берилади, яъни асос, пойдевор, девор, ора ва том ёпмалар, поллар, эшик, дераза, зинапоя ва хаказо.
Бино ташқи ва ички пардози хақида қисқача маълумот ҳам берилади. Топшириқда кўзда тутилган алоҳида жисмоний емирилишга эга бўлган контрукция кенгроқ очилади. Масалан: Ушбу вариантда ғишт девор дераза оралиғи.
Асос – бинонинг энг пастки қисмида жойлашган тупроқ массиви бўлиб, улар бинодан тушадиган барча юкларни пойдевор орқали ўзига қабул қилади.
Пойдевор – Бининг пойдевори бута тошлардан қилинган.Бинонинг асосий конструктив элементларидан бири бўлиб ҳисобланади. Пойдевор ҳам бинонинг пастки қисмида жойлашган бўлиб, бинодан тушадиган юкларни ўзига қабул қилиб асосга узатувчи конструкциядир.
Гидроизолация ишллари
Ерости иншоотларини қуришда гидроизолациянини прогрессив турларидан қуйидагилари айниқса, кенг қўлланади:
Деворлар
Деворлар – вазифасига кўра икки хил бўлади.
1.Ташқи деворлар. 2.Ички деворлар.
1.Ташқи деворлар бино ва бино хоналарини ташқи муҳит таъсиридан муҳофаза қилади.
2. Ички деворлар бинонинг ички муҳитини алоҳида хоналарга ажратади.
Ташқи деворлар конструкцияси мустаҳкам турғун, оловбардош бўлиши, бинодаги хоналарни ташқи атмосфера таъсиридан ишончли ҳимоялаш ва меъёрий ҳарорат ва нам режимини таъминлаш лозим. Шу жумладан индустриал иқтисодий ва меъёрий талабларга жавоб бериши керак. Ташқи девор конструкциялари қуйидаги белгилари бўйича бўлинади.

  1. Статик функциясига кўра;

  2. Вертикал тикланишига кўра;

  3. Материали ва технологиясига кўра;

  4. Конструктив ечимига кўра.

Статик функциясига кўра ташки деворлар: юк кўтарувчи, ўзини кўтарувчи ва осма бўлади.
Юк кўтарувчи деворлар ўзининг хусусий оғирлиги ва бошқа конструкция оғирлигини пойдеворга узатади.
Майда ўлчамли элементлардан иборат деворлар.
Биноларни тиклашда деворбоп материаллар сифатида тўғри шаклга эга бўлган табиий ва сунъий ғишт ва тошлар кенг кўламда қўлланилади..
Антисейсмик чоклар бинонинг бутун баландлиги бўйича иккига ажратади. Пойдеворларда антисейсмик чок кўзда тутилмайди. Чўкма чок билан антисейсмик чок биргаликда келса бинонинг пойдевори ҳам 2 га ажратилади. Антисейсмик чоклар эни 30 мм дан кам бўлмаслиги лозим. Антисейсмик чоклар орасидаги масофа 7-8 балли зилзилавий ҳудудларда 80 метрдан ва 9 балли зилзилавий ҳудудлардаги 60 м дан кам бўлмаслиги лозим. Тош ғиштли биноларда ғиштнинг маркаси 7 балли ҳудудларда 75 дан, 9 балли ҳудудларда ғиштнинг маркаси 100 дан кам бўлмаслиги лозим. Ғишт теришда ишлатиладиган цемент-қумли қоришмани маркаси ёзда 25 дан кам бўлмаслиги лозим. ҚМҚ 2.01.03.-96.


Антисейсмик бэлбоғ
«Зилзилавий ҳудудларда қурилиш»га асосан том ёпма ва ора ёпмалар переметри бўйича антисейсмик камар қурилади. Антисейсмик камарнинг схемаси қуйидаги расмда келтирилган.


Антисейсмик камар ва деворларни туташув
жойларини армироват қилиш схемаси:
Ишчи арматуранинг 7 балли ҳудудларда диаметри 10 мм, 8 балли ҳудудларда 12 мм, 9 балли ҳудудларда 14 мм бўлади.
Агар деворнинг қалинлиги 380 мм дан кам бўлса, антисейсмик камар бутун девор қалинлиги бўйича қурилади. Агар девор қалинлиги 510 мм ва ундан ортиқ бўлса антисейсмик камар қалинлиги девор қалинлигидан 100-120 мм кам олинади. Бундан ташқари бинонинг зилзилабардошлигини ошириш учун яхлит деворларда, деворларнинг кесишган жойларида темирбетон ўзаклар қурилади. Темирбетон ўзаклар орасидаги масофа 5 м дан ошмаслиги лозим. Темир бетон ўзаклар антисейсмик камар билан бирлаштирилади
Ёпмалар – горизонтал конструкция бўлиб биноларни баландлиги бўйича қаватларга ажратади.
ТОМ ВА ОРАЁПМА ПЛИТАЛАРИ
Биноларнинг баландлиги бўйича қаватларга ажратиб турувчи горизонтал конструкция ора ёпма дейилади. Ора ва том ёпмаларнинг қиймати бинонинг ўртача умумий баҳосининг 20% ни ташкил қилади.
Йиғма темир бетон плитали ёпмалар балкали ёпмаларга нисбатан смета таннархи, индустриаллиги ва қурилишга кетган меҳнат сарфи билан авзал ҳисобланади. Шу сабабли Ўзбекистонда яшаш ва жамоат биноларини лойиҳа қилиш ва қуришда ёпма сифатида плитали йиғма темир бетон конструкциялар кенг қўлланилмоқда.
Ора ёпма конструкциялари отсек чегарасида горизонтал ва вертикал текисликлар бўйича бикр мустаҳкам. Вертикал элементларга боғланган.
Бу боғланиш горизонтал кучларни вертикал элементларга узатиши зилзила жараёнида конструкцияларнинг биргаликда ишлашини таъминлайди.
Ора ёпма плиталар йиғма темибетон плиталардан иборат бўлиб серияси 1.141.1 -выпуск 1, маркаси ПК71 12-4,5 АТУ, С8 бўлиб плитанинг узинлиги L=5,90 м; 2,90 м эни В=1,20; 1,00 м қалинлиги 220 мм ни ташкил этади ва деворга таяниш масофаси 120 мм.

айлана ковакли плита


Плитали ёпмалар кранлар ёрдамида монтаж килингандан кейин плиталар орасидаги чоклар қоришма билан тўлдирилади. Бу эса ёпмаларни изоляция хусусиятини яхшилайди. Натижада яхлит горизонтал диск ҳосил бўлади. Булар эса бинонинг фазовий баркарорлигини ва зилзила бардошлигини оширади.
Том
Том рухланган туникадан қилинган бўлиб нишаблиги 30º ни ташкил қилади.
Том - бинонинг устки якунловчи, уни қор, ёмғир ва бошқа нобоп таъсирлардан ҳимоя қилувчи қисмидир. Томлар куч ва куч бўлмаган ташқи таъсирларнинг мураккаб комплекси: доимий ва вақтинчалик юклар, шамол, қор босими, температура, қуёш радиацияси, ёғин-сочин, агрессив кимёвий моддалар таъсири остида ишлайдилар.
Стропила конструкциясининг деворга тегиб турадиган барча ёғоч элементлари (мауэрлат, устин ости прогони) толь ёки пергамин ёрдамида девордан изоляция қилинган.
Бино томи том тункаси билан ёпилиб уларнинг стандарт ўлчами 1100х1350 мм. Том тункаси тагидан рейкалар ҳар 50-55 см дан ўрнатилиши талаб этилади.
Стропила (чордоқ тўсини) биноларнинг чордоқли томларида сув ўтказмайдиган қатламни (том қопламасини) кўтариб туриш учун хизмат
қилади. У девор ва махсус таянчларга таянувчи тўсиндир.
Мауэрлат ташқи девор бўйлаб ётқизилган стропила ости бруси. Мауэрлатнинг кесими 180х180 мм.
Осма стропилалар бинода ички юк кўтарувчи девор ёки бошқа таянчлар бўлмаган ҳолларда қўлланилади. Унча катта бўлмаган пролётларда (6 метргача) конструкция стропила ва тортқичдан иборат бўлади ҳалос. Пролёт ортиб бориши билан осма стропила конструкциясига ригель, "бабка", тиргаклар қўшилиши мумкин. Стропиланинг элементлари ўзаро ўйиш (врубка) усули билан бириктирилади. Осма стропилаларда материал сарфи таянган стропилалардагига қараганда кўпроқ ва бу уларнинг асосий камчилигидир.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling