Ўзбекистон республикаси курилиш вазирлиги мирзо Улугбек номидаги
Download 0.79 Mb.
|
Ikromov S
- Bu sahifa navigatsiya:
- Функционал жараён
Дастлабки маълумотлар
Бу бандда ҚМҚ, ШНҚ ва бошқа меъёрий хужжатлар асосида лойиҳаланаётган бино ёки иншоот қуриладиган худуд (шаҳар ёки бошқа аҳоли яшаш жойи) га таалуқли лойиҳалаш жараёнида керак бўладиган маълумотлар келтирилади. Уларга жойнинг физик географик характеристикаси, иқлимий кўрсаткичлар, бино конструкцияларига бўладиган таъсирлар (қордан тушадиган юк, шамолнинг босими, зилзила кучи ва шунга ўхшаш) ҳамда ернинг музлаш чуқурлиги, гурунт шароити каби маълумотлар киради. Лойиҳаланаётган бинонинг синфи, унга боғлиқ холда узоққа чидамлилик ва оловбардошлик даражаси ҳамда бинога қўйиладиган бошқа талаблар белгилаб олинади. Қурилиш шахри- Самарқанд 8-балли зил зилавий худуда жойлашган Квартиралар сони - 2 қаватли 6 хонали турар жой биноси Пойдеворлар- Устунсимон:устунлар табиий тошлардан. Девор ва оралиқ деворлар - Цемент қум қоришмасидан таёрланган ,ғиштдан Ораёпма ва томёпмалар- йиғма темирбетон плиталардан. Эшиклар- Акфадан Деразалар- Акфадан Поллар:- яшаш хоналарида- паркет ёғоч. ювиниш ва х.х.ларида- плиткали. даҳлиз ва и.й.ларда- паркет ёғоч. Зинапоялар - йиғма темирбетон конструкцияли. Тупроқнинг музлаш чуқурлиги- ер сатҳидан 60 см пастликда ер ости сувларининг сатҳи- ер сатҳидан 8.5 м. пастликда Функционал жараён Биномиз турар жой биноси типига мансуб бўлиб турар жой биносининг вазифаси яшаш,дам олиш хордиқ чиқаришдан иборатдир. Хона - бинонинг асосий таркибий қисми ёки элементидир. Хона учун асосий нарса - бу унинг функционал вазифасидир, яъни кишиларнинг ишлаб чиқариш, ижтимоий ва шахсий ҳаёт фаолиятининг маълум жабҳалари талабларини қондиришдир. Бинолардаги хоналарни вазифаларига қараб асосий (ишчи), ёрдамчи ва ком-муникация хоналарига бўлинган. Асосий хоналарга бинонинг функционал вазифасига мос равишда кишилар томонидан бажариладиган фаолиятга мўлжалланган хоналар киради, яъни яшаш хоналари. Бироқ, бинодаги асосий жараённи амалга ошириш учун асосий хоналардан ташқари бошқа хоналар ҳам керак бўлади. Шулардан бири ёрдамчи хоналардир. Улар бинода амалга ошириладиган жараёнларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур, лекин бинонинг вазифасини белгиламайдилар, бунга квартирадаги ошхона, ваннахона, ҳожатхона кабилар. Бинолардаги асосий ва ёрдамчи функционал вазифаларни бажарувчи барча хоналар коммуникация хоналари воситасида ўзаро боғланган бўлади-лар. Уларнинг асосий вазифаси - кишиларнинг ҳаракатланишига қулайлик яратишдир (коридор, йўлаклар, зина ва шунга ўхшашлар). Бинолар ҳажмий план ечимларини яратишнинг бир неча услублари коридорли, анфилада, зал, марказий, секция вааралаш (планировка системалари) маълум. Хоналарни бир-биридан ажратилган, план ечим бир хил ёки бир-бирига ўхшаш бўлмаларда (отсек) жойлаштириш планировканинг секция системаси но-мини олган. Бу система мен лойиҳалаётган бинода қўлланилга Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling