Ўзбекистон республикаси курилиш вазирлиги мирзо Улугбек номидаги
Бино конструкция ва элементларидаги носозликлар ва шикастланишлар
Download 0.79 Mb.
|
Ikromov S
Бино конструкция ва элементларидаги носозликлар ва шикастланишлар.
Биноларни эксплуатация қилиш жараёнида жисмоний ва маънавий эскиришлар вужудга келади. Жисмоний эскириш деганда бино қурилиши учун ишлатиладиган ашёнинг бошланғич сифатини доимий равишда йўқотиб берилиши тушинилади. Биноларнинг маънавий эскириши 2 шаклда намоён бўлиши мумкин: - бинонинг қийматини илмий-техник тараққиёт ва қуришнинг арзонлашуви ёки бинонинг қурилган вақтдаги нархи билан хозирги вақтдаги нархи орасидаги тафовут муносабати билан пасайиши; - технологик эскириш, бу эскиришни бартараф этишга кетадиган қўшимча капитал маблағлар бинонинг бошланғич нархидан ҳам ошиб кетиши. Оддий қилиб айтганда маънавий эскириш жамиятнинг турар-жой ва жамоат биноларига бўлган ижтимоий эхтиёжини ва илмий техника равнақи талабаларга биноларнинг мос эмаслигидир. Жисмоний эскиришнинг қиймати эса бинонинг техникавий холати асосида аниқланади. Хозирги вақтда бинонинг эскириши учун айрим қисмларнинг эскиришини йиғиндиси сифатида аниқланади. Турар жой ва жамоат биноларнинг жисмоний эскиришини аниқлаш усулида 9 та йириклаштирилган конструкцияларнинг: пойдевор, девор, ўрта деворлар, ораёпмалар, том ва том қатламалари, поллар, дераза ва эшиклар, пардоз ишлари, ички санитар техник ва электро техник қурилмалар ва бошқа шу каби ишларнинг эскириши шкаласига мос келувчи жисмоний эскириш аломатларини аниқлаш кўзда тутилади. Эскириш аломатлари қўлланиладиган ашёларнинг тури бўйича деталлаштирилади. Конструкциянинг хақиқий холати бўйича жисмоний эскиришини аниқлаш усулининг моҳияти яхшилаб кўрикдан ўтказиш йўли билан унинг эскиришига тавсифлироқ бўлган белгилар аниқланади ва шу асосда %-да эскириш даражаси ўрнатилади. Техник холатнинг 5 та баҳоси ўрнатилган: Яхши – эскириш 0-20% Қониқарли – эскириш 21-40% Қониқарсиз эскириш 41-60% Путур кетган – эскириш 61-80% Яроқсиз – эскириш 80% дан ошиқ. ҚМҚ 2.01.16-97 «Турар жой биноларнинг жисмоний эскиришини баҳолаш қоидалари» Тошкент, 1997 йилдан фойдаланган холда бино конструкциялари техник холатини ўрнатиш лозим. Масалан: Топшириқ бўйича берилган бино кўрикдан ўтказилганда деразаларида қуйидаги нуқсон ва шкастланишлар аниқланган бўлиб унинг техник холати яроқсиз – жисмоний емирилиши эса 70% ни ташкил этган. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling