Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Замонавий социологиянинг предмети ва объекти


Download 0.53 Mb.
bet2/38
Sana15.11.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1776208
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Копия СОЦИОЛОГИЯ МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Замонавий социологиянинг предмети ва объекти. Фан предмети – фундаментал тушунчаларнинг мантиқий ўзаро боғланган ва қарама-қарши бўлмаган тизими ҳисобланиб, мазкур фаннинг тадқиқот усулларига йўналтирилган объектив реаллик қисмини ифодалайди. Фан предмети деб аталадиган тушунчалар мажмуи алоҳида фактларни мунтазам, такрорланадиган ҳодисалар бўйича тартибга солади ва ташкил этади. Социологни танҳолиги ёки ноёблиги эмас, қонунийлиги ёки типиклиги қизиқтиради.
Социология – бу ижтимоий тизимлар, уларнинг вазифалари, ижтимоий тизим ва жамоаларнинг (дунё, жамият, институт, гуруҳ, ташкилот, оила, шахс) ҳаракатланиш ва ривожланиш (фаолияти ва ўзаро таъсири) қонуниятлари (қонуниятлар, тенденциялар), ҳақидаги фандир. Социология табиий ва техник фанлар билан кўпгина умумийликка эга. Мазкур ўзаро муносабатларнинг сабаби шундаки, социологик билишнинг объекти жамият ҳисобланади. Бироқ «жамият» тушунчасини социологиянинг предмети сифатида дастлабки аниқлаш учун белгилаш етарли эмас. Жамият барча гуманитар фанлар тадқиқотининг обьекти ҳисобланади. Тадқиқ этувчининг фаолияти йўналтирилган барча нарсалар билиш объекти ҳисобланади. Бунга мувофиқ равишда социология объекти деганда жамиятнинг яхлит социал воқелиги тушунилади, унда объектив ижтимоий ҳодисаларни ажратишимиз мумкин (яъни ижтимоий муносабатлар, ижтимоий ташкилотлар, ижтимоий жамоалар, ижтимоий жараёнлар, ижтимоий институтлар, ижтимоий субъектлар).
Социология предметларига шахс, ижтимоий гуруҳлар, жамоа ва бутун жамият фаолияти ва ривожланиши қонун ва қонуниятлари, шунингдек, жамиятнинг ижтимоий ҳаёти (социал субъектларнинг ижтимоий мавқелар, роллар, ижтимоийлашув муаммолари бўйича ўзаро таъсири) киради. Замонавий социология предмети – узоқ вақт давом этган тарихий ривожланиш натижаси бўлиб, кўплаб олимлар авлодларининг меҳнатлари маҳсулидир, улардан ҳар бири янги билим тамойилларини қўшиб борган, юзага келган вазиятни кўриб чиққан, танқид қилган, баҳс-мунозара олиб борган, янгилик киритган, текширган ва шу йўл билан бугун социология предмети соҳасига киритилганларни барчасини элакдан ўтказган. Социология предметининг бош сабабчиси иккита тушунча ҳисобланади - «статус» ва «рол». Биринчиси жамиятнинг статистик, иккинчиси эса динамик тасвирини очиб беради. Инсоннинг гуруҳдаги ёки жамиятдаги ўрни, ҳолати статус (мавқе) деб аталади. Тўлдирилмаган мавқеларнинг мажмуи бизга жамиятнинг ижтимоий тузилмасини беради. Ижтимоий мавқелар ижтимоий муносабатлар билан, шахсий мавқелар эса шахслараро муносабатлар билан боғлиқ. Социология учун инсонлар қандай шахсий муносабатларга киришишлари эмас, балки улар орасидан қандайдир асосийроқ бўлган қарашлар, яъни социал муносабатлар муҳимдир.
Фундаментал социология нафақат назарий асосларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади, бинобарин билишнинг умумсоциологик фундаментал принципларини ҳам кенг маънода ишлаб чиқади. Социологик билишнинг моҳияти вазифалари, билимларнинг объективлиги, у ёки бу принцип ва ёндошишларни қўллаш ҳам фундаментал социология муаммолари мажмуасига тааллуқлидир.
Ҳар хил назариялар негизида «системалилик», «функционал ёндашиш», «сабабият», «тушунувчи» йўналиш деб аталадиган фундаментал принциплар ишлаб чиқилди. Социал реаллик моҳиятининг масалаларини ҳал қилиш билан биргаликда, тараққиёт қонунлари ва инсоннинг социал дунёдаги ўрни муаммолари ечимини топиш сабабли маълум бир социологик методлар шаклланади.
Социологиянинг ривожланиши даврида ўрганилаётган муаммолар, тадқиқот йўналишлари ўзгарди, лекин асосий, фундаментал характерга эга бўлган фан учун жуда муҳим аҳамиятга доир умумий принциплар: социологиянинг объекти ва предмети, социал реаклликнинг моҳияти, унинг ривожланиш қонунлари, социал оламдаги инсоннинг аҳамияти ва ўрни, унинг онги ва тафаккури кабилар ўз аҳамиятини йўқотмади.
Фундаментал социологиянинг мақсади - бу социал оламнинг тўлиқ тасвирини яратишдир ва бу социал оламнинг тараққиёт манбаи ва шаклларини аниқлашдир. Илк бор фундаментал назариялар табиий фанлар тараққиётига таянган, айниқса биология ва физикага. Социология фанининг асосчилари худди шу фанларнинг экспериментал ва эмпирик негизга ўхшаган негиз асосида янги социал фанни яратишмоқчи бўлдилар. XIX асрнинг иккинчи ярмидаги йўналишлар позитивизм, иатурализм ва психологизм социал ҳаётнинг доимий ҳаракатланувчи механизмини кашф этиш, социологияда эмпирик методни яратиш учун ўз куч-ғайратларини бирлаштирадилар.
Бунинг натижасида улар табиий фанларнинг тушунчаларини, умумилмий метод ва йўналишларини қўллайдилар. Аммо XX асрнинг бошларида социология табиий фанлар тизимидан ажралиб чиқа бошлайди.
Фундаментал социология ривожининг иккинчи муҳим тушунчаси бу социал жараёнларнинг марказий омили сифатида субъектга мурожаат қилиш билан белгиланади.
Шундай қилиб, фундаментал социология бу метаназариядир, у фаннинг структураси, мазмуни, категорияси ва методларини ўрганадиган умумсоциологик муаммони тадқиқ қилади. Шунинг учун, фундаментал тадқиқотларнинг роли беқиёсдир, функциялари эса хилма-хилдир. Қуйидаги функцияларни ажратиб кўрсатиш мумкин: дунёқараш, методологик, интеграциялаштирувчи, эвристик ва ҳоказолар.
Дунёқараш функцияси бевосита борлиқ ва онг, инсоннинг моҳияти каби долзарб муаммолари билан боғлиқдир. Чунки бу муаммолар социология фанининг предмети ва объекти ядросини ташкил этади. Бу муаммоларни ҳал қилиш жараёнида социология фалсафа билан жуда фаол ўзаро мулоқот ва диалектик алоқада бўлади ва социал олам ҳақида илмий тасаввур яратадилар. Умумсоциологик назария негизида социологиянинг умумий методологияси ишлаб чиқилади. Интеграциялаштирувчи функция фундаментал назарияни барча билимлар билан боғлайди. Фундаментал социологиянинг яхлит ёндашуви янги муаммоларни ҳал қилиш, ижтимоий ҳаётнинг ҳали яхши ўрганилмаган томонларини чуқур илмий таҳлил қилишга ёрдам беради.
Социология фани тизимида амалий тадқиқотлар пайдо бўлди ва ривожланаяпти. Амалий социологик тадқиқотлар фуидаментал социологиядан ўзининг структураси, мазмуни ва мақсади билан фарқ қилади. Амалий социологиянинг хусусияти шундан иборатки, у орқали жамиятнинг ҳар бир соҳаси учун керакли бўлган назарий ва эмпирик тадқиқотларни натижаларини қўллаш услублари ва воситалари жорий этилади. Амалий социология XX аср бошларида ташкил топган эмпирик тадқиқотлар негизида шаклланди ва ривожланди.
Эмпирик ва амалий тадқиқотларни тенглаштиришнинг яна бир сабаби шундаки, эмпирик тадқиқотлар социал амалиётга олиб чиқадиган восита ҳисобланган. Бинобарин, бу масалага бундай ёндашиш унинг моҳиятини тўғри тушунишга ҳалақит беради. Эмпирик тадқиқотлар жонли фаолиятни бевосита шаклида ўрганса ҳам, у ўзгартирувчанлик фаолият эмасдир. Эмпирик тадқиқотларнинг вазифаси бу кузатиш, эксперимент, ҳужжатларни ўрганиш ва сўров методлари орқали социал жараёнлар ҳақида фактлар ва эмпирик маълумотлар йиғишдир. Эмпирик тадқиқотлар натижаларидан ҳам амалий мақсадларда, ҳам назарий билимлар ривожи учун фойдаланиш мумкин.
Амалий тадқиқотлар тизимида ҳам назарий, ҳам эмпирик билимлар мавжуд бўлиб, улар амалий тадқиқотларни ижтимоий ҳаётни турли соҳалари фаолиятини такомиллаштириш учун амалий тавсияномаларига айлантиради.
Бошқарув тизимини элементи сифатида амалий тадқиқотлар фаннинг ижтимоий функцияларини бажара бориб, унинг натижа ва ютуқларини амалий фаолиятга айлантиради, ўзининг амали йўналишига қараб айрим ҳолларда амалий тадқиқотлар илмий тадқиқотлар билан қарама-қаршилик муносабатида бўлади.
Микросоциология - (юнонча кичкина) - нисбатан катта бўлмаган ижтимоий сиёсий тизимдаги ҳодиса ва жараёнларни таҳлил қилишга қаратилган йўналиш. Микросоциология даражасида кишиларнинг ўзаро кундалик шахслараро муносабатлари таҳлил этилади (масалан, раҳбар-ходим, адвокат-мулкдор ва ҳоказо).
Социология фани оламни англаш жараёнини чуқурроқ ўзлаштириш мақсадида тарих, фалсафа, психология, этнография, санъатшунослик ва жамиятшунослик фанлари билан яқин ҳамкорликда фаолият юритади. Зеро, ҳар қандай амалиётга мурожаат, ҳар бир илмий таҳлил натижавий мўлжални назарда тутмоғи, объектив воқелик хусусидаги билимларимизни кенгайтирмоғи, ижтимоий муаммоларни ҳал этишга кўмаклашмоғи, тараққиёт истиқболларини аниқроқ белгилашга ёрдам бермоғи лозимдир.
Социология фанининг тобора тараққий этиши, илмнинг дифференциаллашуви, кўплаб алоҳида ва махсус социологик назарияларнинг таркиб топишга ҳам олиб келади.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling