Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Download 0.53 Mb.
|
Копия СОЦИОЛОГИЯ МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФАЛСАФА КАФЕДРАСИ “СОЦИОЛОГИЯ” ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ 1 – МАВЗУ: СОЦИОЛОГИЯ ФАН СИФАТИДА. СОЦИОЛОГИЯ СТРУКТУРАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ИНСТИТУТИ ЯККАКУРАШ СПОРТ ТУРЛАРИ ФАКУЛЬТЕТИ ФАЛСАФА КАФЕДРАСИ “СОЦИОЛОГИЯ” ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ 1 – МАВЗУ: СОЦИОЛОГИЯ ФАН СИФАТИДА. СОЦИОЛОГИЯ СТРУКТУРАСИ РЕЖА: Социология фанининг вужудга келишида ижтимоий-иқтисодий, ғоявий-назарий шарт-шароитлар. Ғарб социологияси классикларининг ишларида социологиянинг объекти ва предмети муаммоси. Социологиянинг структураси ва унинг асосий таркибий қисмлари. Социологияда махсус ва тармоқ йўналишлар. Жаҳон социология фанининг намояндаларидан бири Роберт Кинг Мертон (1910 йилда туғилган) шундай деган эди: «Социология – бу ўта қадимий предметни ўрганиш тўғрисидаги жуда ёш фан». Бундан-да аниқ таърифни тополмайсиз. Биз ҳозир жамият деб атайдиган таърифга инсонлар қадим замонлардаёқ қизиқишган. 2500 йил мобайнида мутафаккирлар жамиятни таҳлил қилишган ва унга таъриф беришган, бироқ йиғган билимларини социология деб аташмаган. Жамият тузилиши ҳақидаги дастлабки ва анча тўлиқ тасаввурни антик давр файласуфлари беришган. Антик даврдаги биринчи социологларни ижтимоий файласуфлар дейишади. Уларнинг орасида иккита буюк мутафаккирни кўрсатиб ўтиш мумкин – Афлотун (эрамизгача 427–347 й.) ва Арасту (эрамизгача 384–322 й.). Улар ҳозирги социологлар каби анъаналарни, урф-одатларни, инсонларнинг феъл-атворлари ва ўзаро муносабатларини ўрганишган, фактларни умумлаштиришган, жамиятни такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар билан тугайдиган концепцияларни тузишган. Афлотуннинг “Давлат” асари “Умумий социология” бўйича тарихдаги биринчи рисола ҳисобланади. Буюк мутафаккир ижтимоий стратификациянинг дунёдаги биринчи назарияси асосларини ишлаб чиқади, унга кўра ҳар қандай жамият учта синфга ажратилган: давлатни бошқарувчи донишмандлардан иборат олий синф; уни ғалаён ва тартибсизликлардан сақловчи жангчилардан иборат ўрта синф; ҳунармандлар ва деҳқонларни ўз ичига олувчи паст синф. Антик даврнинг яна бир қомусий донишманди Арасту эса стратификация назариясининг ўз вариантини таклиф қилди. Унга кўра ўрта синф тартибнинг таянчи сифатида кўрилади. Ундан ташқари яна иккита синф мавжуд бўлган – бой плутократия ва мулкдан маҳрум пролетариат. Арасту ўз давридаги мавжуд стратификацион, яъни ижтимоий табақалашув тартибларини қўллаб-қувватлайди. Арасту комил инсон, комил фуқаро, адолатли давлат хусусидаги қарашларини илмий асослашга интилди. Комил инсон тарбияси шахснинг ўз давлатига бўлган юксак ватанпарварлигини, ўз ижтимоий-сиёсий тузумига садоқатни шакллантиришдан бошланади. Комил фуқаро тарбияси эса ҳар томонлама мукаммал давлат тартиботини юзага келтиришдан бошланади. Демак, комиллик тизимидаги «давлат-фуқаро-инсон» тартиботи Арастунинг давлат ва жамиятни мукаммаллашдан иборат социологик концепциясини ташкил этади. У жамият аъзоларининг маънавий-мафкуравий тарбияси масаласида умумдавлат нуқтаи назарида турди. Жамиятнинг тарбиявий вазифаси хусусий шахслар ёки алоҳида гуруҳлар қўлига топшириб қўйилмаслиги лозим. Арасту давлат ва жамиятнинг идеал мақсадлари муштарак, умумий бўлганлиги сабабли ҳам мазмуний асоси бир хил бўлган тарбиявий тизим ишга тушмоғи зарур, деб ҳисоблайди. Хуллас, Аристотель антик дунё социологияси тарихини энг мазмундор даври бўлмиш грек социология мактабига мантиқий якун ясаган. Унинг социологик қарашлари дастлаб қадимги Римнинг социология мактаби намоёндалари (Цицерон, Лукреций, Вергилий, Гораций, Овидий) га ҳаётбахш илҳом бағишлади, сўнгра эса ўрта асрлар шарқининг буюк мутафаккирлари Форобий, Беруний, Ибн Сино, Ибн Рушдлар дунёқарашларига ўз таъсирини кўрсатди. Фақат икки минг йилдан кейингина Европа илм арбоблари жаҳонга жамият тўғрисидаги мисли кўрилмаган асарларни инъом этди. Бу аввало, социологиянинг илмий босқичига бевосита замин яратган Н.Макиавелли, Ж.Локк ва Т.Гоббс саъй-ҳаракатлари туфайли юз берди. Нафақат Франция, балки Германия ҳам жаҳонни буюк социологлари – Макс Вебер, Георг Зиммель, Фердинанд Теннис билан лол қолдирган. Масалан, бугунги кунда Вебернинг 30 дан зиёд жилддан иборат асарлар тўплами нашр этилган. Карл Маркс (1818–1881) ижтимоий низо назарияси, жамият тузилмаси ва ривожи ҳақидаги таълимот, ижтимоий синфлар концепциясининг асосчиси ҳисобланади. У умуман ижтимоий файласуфлар орасидаги энг йирик шахсдир. К.Маркс билан бир қаторда немис мутафаккири Макс Веберни (1864–1920) ҳам кўрсатиб ўтиш зарур. Уни иккиланмасдан социологиянинг Леонардо да Винчиси дейиш мумкин. Унинг асосий назариялари бугун социология фанининг пойдеворини ташкил этади: ижтимоий ҳаракат ва мотивация, меҳнатнинг ижтимоий тақсимоти, бегоналашув, касбга мойиллик ҳақидаги назариялар. У дин социологияси, иқтисодий социология ва меҳнат социологияси, шаҳар социологияси асосларини, бюрократия назариясини, ижтимоий стратификация ва статусли гуруҳлар концепциясини, сиёсатшунослик ва ҳокимият институти асосларини, жамиятнинг ижтимоий тарихи ва рационализация ҳақидаги таълимотни, капитализм эволюцияси ва мулкчилик институти тўғрисидаги таълимотни ишлаб чиқди. М.Вебернинг ютуқлари шу қадар улканки, уларни санаб тугатиб бўлмайди. Идеал типларнинг киритилиши унинг методология соҳасидаги энг асосий ютуқларидан бири ҳисобланади. М.Вебер ҳамда унинг ҳамкасблари Ф.Теннис (1855–1936) ва Г.Зиммелнинг (1858–1918) шарофати билан немис социология мактаби Биринчи жаҳон урушига қадар жаҳон социологиясида устунлик қилди. Англияда жаҳон социологияси фанига ижтимоий эволюция ҳақидаги назарияни яратган ва кишилик жамиятига тирик организм сифатида қараган Герберт Спенсер (1820–1903) улкан ҳисса қўшган. Ф.Теннис ўзининг«Жамоа ва жамият» (1887) деб номланувчи бош асарида кейинчалик классик типологияга айланган ижтимоийлик типологиясини, яъни бевосита шахсий ва қариндошчилик муносабатлари ҳукмрон бўлган жамоа ва формал институтлар устувор бўлган жамиятни таклиф қилади. Биринчи босқичда (XIX аср охири – XX аср боши) учта мамлакат: Франция, Германия, Англия жаҳон социология фанининг маркази ҳисобланган. Албатта, бошқа мамлакатларда ҳам миллий социологиянинг ривожи учун кўп иш қилган ажойиб мутафаккирлар бўлган. Россияда улар қаторига Н.Кареев, Н.Михайловский, М.Ковалевский, В.Хвостовларни қўшиш мумкин. Бироқ улар жаҳон социологияси ривожига сезиларли таъсир кўрсата олмадилар. Питирим Сорокин (1889–1968) бундан мустасно. Уни социологик муаммони қамрашида универсаллиги, жаҳон социологиясига қўшган назарий ва методологик аҳамияти жиҳатидан М.Вебер билан тенглаштириш мумкин. Россияда туғилиб, АҚШда вафот этган айнан шу мутафаккир социологиянинг донғини ёйди. ХХ асрнинг 20-йилларидан бошланиб, ҳозирги кунгача давом этаётган кейинги босқичда жаҳон социологияси маркази АҚШга кўчади ва бу ерда социология фанига давлатдан анча кўмак ва кўпчилик университетларнинг тезда ёрдами тегади. Докторлик даражасини берувчи дунёдаги биринчи социология факультети 1892 йили Чикаго университетида пайдо бўлади. 1910 йилга келиб, Америка университетлари ва коллежларининг аксарияти талабгорларга социология курсларини таклиф қила бошлайди. Эмиль Дюркгейм (1858–1917) О.Контнинг позитивизм методологиясини чуқурлаштирди, кўп ҳолларда эса уни қайта йўналтирди. Дюркгейм ижтимоий фактларга таянишни ва уларнинг статистик ўрганишни таклиф қилади: у бир ижтимоий фактларни (ўз жонига қасд қилиш) бошқа ижтимоий фактлар (интеграция) ёрдамида тушунтиради. Дюркгейм замонавий социологиянинг янги методологиясини беради. Унинг методологик позициясига иккита хусусият хос: натурализм – жамият қонунларини табиат қонунларига ўхшашлиги асосида тушуниш ҳамда социологизм – ижтимоий воқеликнинг ўзига хослиги ва автономлигини, унинг индивидлардан устунлигини тасдиқлаш. Дюркгеймнинг илмий ижодида, бутун француз мактабидагидек сингари, ижтимоий ҳамжиҳатлик муаммоси марказий ҳисобланади. Унга кўра инсонлар жамиятининг ривожи икки фазадан ўтади: механик ҳамжиҳатлик (саноатлашишдан илгариги ёки анъанавий жамият) ва органик ҳамжиҳатлик (саноатлашишдан илгариги, сўнгра эса саноатлашган жамият). Социологиянинг соҳавий структураси. Социология кўплаб тадқиқот соҳаларига – социологларнинг қизиқиш соҳаларига, масалан, ўсмирлар орасидаги жиноятчиликни ўрганишга бўлинишади. Социологиянинг конкрет муаммосига муайян ижтимоий истиқбол позициясидан қаралганида соҳа ҳосил бўлади, масалан, интеракционизм соҳаси. Социологиянинг соҳавий матрицаси деганда социологиянинг тармоқли йўналишлари, социологик билимлар дифференциацияси жараёнида ажралиб чиққан ва ҳозирги кунда кўп тармоқли мураккаб тизимдан иборат бўлган мавзуга оид соҳалар ва доираларнинг йиғиндиси тушунилади. Масалан, социология доирасида ХХ асрда меҳнат социологияси ва шаҳар социологияси, маданият социологияси ва дин социологияси каби тармоқлар ажралиб чиқди. Янги соҳаларнинг вужудга келишини умумий назария бошқарса яхши бўларди, аммо социологияда бундай умумий қабул қилинган назария йўқ. Соҳаларни таснифлаш борасидаги биринчи уриниш О.Контга тегишли. У социологияни «ижтимоий статика» ва «ижтимоий динамика» га ажратади. Ушбу тасниф узоқ вақт амал қилиб келди. Ундан Э.Спенсер ва Лестер Ф. Уорд (1883) фойдаланишган. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling