Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Download 0.53 Mb.
bet6/38
Sana15.11.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1776208
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Копия СОЦИОЛОГИЯ МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Ижобий муносабатлар таъсири: ҳамфикрлилик, кооперация, кураш.
Салбий таъсирли муносабатлар: бефарклик, камситиш, конфликтлар, бегоналашув, кризис, тенгсизлик.
Мамлакат-давлат суверенитетидан фойдаланувчи ва ҳудудий чегараларга эга бўлган дунёнинг бир қисми ёки ҳудуди.
Давлат-маълум мамлакатнинг аниқ сиёсий режимга асосланган,бошқарув бўғинлари ва ҳукумат структурасига эга хокимият.
Давлат қуйидаги функцияларни бажаради:
1.Иқтисодий функция.
2.Мудофаа функцияси.
3.Бошқарув ёки сиёсий функция.
Жамиятлар асосан 2 системага бўлинади:
1.очиқ система.
2.ёпиқ система.
Ёпиқ системада киши ўз социал ҳолатини ўзгартира олмайди,ўзгартирса ҳам қийинчилик билан ўзгартиради.Бундай системаларда белгиланадиган статуслар ҳукмронлик қилади.Информацион фильтр кучли бўлади.
Очиқ системаларда киши ўз меҳнати,ҳаракати,қобилияти орқали ўз социал статусини ўзгартира олади ва уларда демократия тамойиллари амал қилади.
Жамиятларнинг замонавий кўринишлари:
1)аграр жамиятлар
2)индустриал жамиятлар
3)постиндустриал жамиятлар
Аграр жамиятларда иқтисодиёт қишлоқ хўжалигига асосланади,асосий социал институтлари армия ва черковлар (масчитлар) ҳисобланган.
Индустриал жамиятларда иқтисодиёт саноат ва ишлаб чиқаришга асосланади,асосий ташкилотлар коропорация ва фирмалар бўлиб,инсонлар интиладиган қадрият пул ҳисобланади. Жамиятни мулкдорлар бошқаради.
Постиндустриал жамиятларда барча соҳаларда етакчи компьютер технологияларидан кенг кўламда фойдаланилади, асосий ташкилотлари университетлар бўлиб,асосий қадрият ва инсонлар интиладиган нарса билим ва малака ҳисобланади.Жамиятни зиёли ва юқори интеллектуал салоҳиятга эга инсонлар бошқаради
Жамиятлар сиёсий жиҳатдан авторитар,тоталитар ва демократик турларга бўлинади.
Ҳозирги кунда жамиятнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд:
1. Фаровонлик (мўл-кўллик) жамияти: – (Кўпроқ Ғарбда; Скандинавия давлатини мисол келтириш мумкин).
2. Истеъмол қилиш жамияти (АКШда ХХ аср 40–50-йилларда юзага келганлиги билан характерланади).
3. Очиқ ва ёпиқ жамият. Очиқ жамият - демократик жамият бўлиб, ташқи муҳит шароитларида осон ўзгарувчи ва мослашувчи, танқидни ёриб ўтмоқка мослашган жамият. Ёпиқ жамият – догматик-авторитар режим асосида бўлиб, сеҳрли (магик) тафаккур, догматизм ва коллективизм тамойиллари билан характерланади.
4 Индустриал (саноат) жамияти. (XX аср 50-60 -йилларида юзага келди. Бу концепция ўз моҳиятига кўра, марксча ижтимоий-иқтисодий формация тўғрисидаги таълимотларга қарши қаратилган.
Индустриал жамият таълимотига кўра, жамият тури техникавий, индустриал-ривожланиш даражаси билан белгиланади. Жамият типини синфий структурадан ажратиб олиб қарайди. Индустриал жамият 2 босқичда кечади:
1) Индустриал саноат жамияти;
2) Анъанавий жамиятдан саноат жамиятига ўтиб боради.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling