Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги


Лессингнинг “Гамбург драматургияси”


Download 162.51 Kb.
bet11/54
Sana01.11.2023
Hajmi162.51 Kb.
#1737320
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   54
Bog'liq
drama nazariyasi (1)

Лессингнинг “Гамбург драматургияси”





  1. Драма ҳақида Лессинг хулосаси.

  2. Лессинг драматик ҳаракатни қандай тушунди?

Лессинг ҳам ўз қарашларида бир томондан, санъатни ҳаққоний ҳаётдан ажратиб қўювчи классик поэзиянинг немисча вариантини, бошқа томондан “табиатга садоқатни” айнан тушинадиган натурализм (фр.ва лот. сўз бўлиб, Х1Х асрнинг 60-йилларида Франция, Х1Х асрнинг сўнги чорагида Европа ва АҚШ адабиёти ва санъатида пайдо бўлган ва реал борлиқни объектив (ўз ҳолича), аниқ ва ҳиссиз акс эттиришга интилган оқим ва ижодий усул) ғояларини енгиб ўтди.


“Драма, - Лессинг фикрига кўра,- ҳаётни ҳаракатда, уни ўсишда кўриши лозим. Шу билан поэзия ҳаётни маълум ҳолатда, у гўёки тўхтаб қолган ҳолатда кўрадиган рангтасвирдан фарқ қилади” ва “агар рангтасвир жисмни маконда тасвирлаб ўз мақсадига эришса, поэзия ўзида мавжуд бўлган сўз ва нутқ воситалари билан ҳаракатни вақт бирлигида тасвирлайди” – деган хулосага келади.
Лессинг драматик саҳнани томошабин вақтини чоғ қилишга эмас, балки ҳамдардлик орқали ахлоқийликни тарбиялашга хизмат қилиши керак, деб ҳисоблади. “Гамбург драматургияси” асарида у ўзининг драманинг ҳақиқий “саҳнавий” қаҳрамони ҳақидаги фикрини баён этади. “Саҳнага, - дейди у,- жимгина муте ва хотиржам ювош қаҳрамон керак эмас. Саҳнага азобноклар, разил маҳлуқлар, гуноҳкор ваҳшийлар ҳам эмас, балки фаол – жўшқин одамларгина унга хос бўлган драматизмни олиб чиқади”.
Драманинг ўзига хос вазифаларини белгилаб берган Лессинг драматик шоир бизни қуйидагилар билан қизиқтириши мумкин деб ёзди: “драма унинг фабуласидан келиб чиқувчи алоҳида насиҳат қилишга даъвогар эмас”. “Драма ақлга юрак орқали мурожаат қилади. У инсон тақдиридаги ёлғонликни” тасвирлаб ё бизнингэҳтиросимизни жунбушга келтиради ёки “эътиқод ва характерларни ҳаққоний ва жонли тасвирлаб”, бизга фароғат бағишлайди. Лессинг гарчи “характерларни ҳаққоний ва жонли тасвирлаш” ҳақида гапирса ҳам, аслида у инсон тақдиридаги бурилишни белгилаб берувчи алоҳида вазиятларда амалга ошириладиган ҳаракат орқали характерларни очиб беришни кутади.
Лессинг драматик қаҳрамон шахсияти ҳақида унинг ўз сўзлари ва бошқа шахслар фикрлари орқали эмас, балки унинг ҳаракатлари орқали хулоса чиқаради. Лессинг учун ҳам амалга ошрилган омил ва маълум сабаблар туфайли амалга оширилаётган ҳаракат муҳим аҳамиятга эга бўлади. Лессинг фикрига кўра, манфаатлар тўқнашуви характерларни ўз сифатлари ва хусусиятларини кескин намоён этишга ундайди. Мақсадга келганда эса, мақсадли ҳаракат қилишни маъқуллайди - бу инсонни қуйи жонзодлардан ажратиб турувчи шарт эканлигини таъкидлайди.



Download 162.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling