Постановка – (р.сўз бўлиб, қўймоқ маъносини англатади.) Томошабинларга кўрсатиш учун тайёрланган саҳна асари, спектакль.
Постановкачи – пьеса, фильм кабиларни постановка қилишга, спектални саҳнага қўйишга раҳбарлик қилувчи мутахассис; режиссёр.
Поэзия – (юн. сўз бўлиб, яратаман маъносини англатади). Бадиий ижоднинг асосий турларидан бири. Поэзия - асар, ижод; ижод маҳсули).
Бадиий ижоднинг шеърий шакли, шеърият, назм. (Қаранг: Ўзбекистон миллий энциклопедияси , 7-жилд, Т.; 2004, 162-бет.)
Поэтика – (юн. сўз бўлиб, поэтик санъат деган маънони англатади). Бадиий асарларда ифода воситалари тизими ҳақидаги фан, энг қадимги адабиётшунослик фани. Кенг маънода поэтика адабиёт назарияси тушунчасига тўғри келади... ( “Қаранг: Ўзбекистон миллий энциклопедияси , 7-жилд, Т.; 2004, 162-бет.) Поэтика - поэтик санъат маъносини англатади.
1.Адабиёт назариясининг сўз санъати асарлари тузилишини унинг изчил ва тарихий қонуниятлари асосида ўрганадиган бўлими; бадиий асарларда қўлланувчи ифода воситалари тизими. (Қаранг: Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Т.; 2007, 3-жилд, 304-бет.)
Премъера – (фр. сўз бўлиб, биринчи деган маънони англатади). Янги спектакл, эстрада, цирк томошалари, янги фильм кабиларнинг биринчи бор оммавий намойиш қилиниши.
Пролог – (юн. сўз бўлиб, муқаддима деган маънони англатади).
театрда спектакль (пьеса, опера, балет, мусиқали драма ва б.) бошланиши олдидан ижро этиладиган кўриниш, саҳна (баъзида парда); 2. адабий асарларда муқаддиманинг бир тури. Прологда муаллиф нияти, асарнинг ёки бевосита асарда акс этган воқеалардан олдинги воқеаларнинг қисқача мазмуни берилади; драматик асарларда қатнашувчилар билан таништирилади. Мас., Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асаридаги пролог характерлидир; 3. мусиқада кантата, оратория (баъзан симфоник асар)ларнинг кириш қисми. ( “Қаранг: Ўзбекистон миллий энциклопедияси , 7-жилд, Т.; 2004, 177-бет.) Пролог – трагедиянинг хор пайдо бўлгунгача даврдаги яхлит бир қисми ҳамдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |