Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги


Мизансцена – (фр. сўз блиб, саҳнада жойлашиш деган маънони англатади). Спектакл давомида актёрларнинг спектаклнинг айрим кўринишларига мос жойлашуви. Мим


Download 162.51 Kb.
bet36/54
Sana01.11.2023
Hajmi162.51 Kb.
#1737320
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   54
Bog'liq
drama nazariyasi (1)

Мизансцена – (фр. сўз блиб, саҳнада жойлашиш деган маънони англатади). Спектакл давомида актёрларнинг спектаклнинг айрим кўринишларига мос жойлашуви.
Мим – мим (сўзсиз театр ва унинг актёри).
Мимика – мимика (юз мушакларининг маъноли ҳаракатлари, имо- ишоралари) Мимика билан бирор маъно ифодаламоқ.
Миниатюра – (фр. ва лот сўз бўлиб, қадимги қўл ёзма ва китоблараги нафис, бежирим сурат, нақш, тасвир). Кичик ҳажмдаги санъат асари.
Мистерия – мистерия (ўрта асрда: диний мавзулардаги драма)
Миф – миф, афсона, уйдурма, ёлғон-яшиқ.
Монолог – (юн. сўз бўлиб, сўз, нутқ деган маъноларни англатади).
Саҳна ёки бошқа адабий асар иштирокчиларининг ўз-ўзига ёки ўзгаларга қаратилган, жавоб талаб қилмайдиган нутқи.
Мотив – мотив, тема, мавзу.
Мусиқа –(а. ва юн. сўз бўлиб, музалар санъати деган маънони англатади). Инсон ҳиссий кечинмалари, фикрлари, тасаввур доирасини мусиқий товуш (тон, нағма)лар изчиллиги ёки мажмуа воситасида акс эттирувчи санъат тури. Шу санъатнинг чолғу билан ижро этиладиган асари;
Мусиқий асар – Куйлаш ёки мусиқа асбобларида ижро этиш учун мўлжалланган ва нота белгилари ёрдамида ифодаланган асар, куй. Ёқимли, оҳангдор овоз(лар) орқали инсонлар юраги-қалбига кириб бориб, таъсир этувчи нозик санъат тури.
Муқаддима – (а. сўз бўлиб, олд қисм; кириш жойи, қисми; нутқ, асарнинг бошланмаси деган маъноларни англатади) Адабий-бадиий, мусиқий асарлар ва б. нинг бошланиш қисми; кириш, дебоча. Асарнинг мақсади, мазмунининг хусусияти ва тузилишини тушунтирадиган, нашр аввалида бериладиган илова мақола.
Муқаллид – (а. сўз бўлиб, тақлидчи деган маънони англатади.) Ўзбек анъанавий театрининг жанри; шу жанр ижрочиси (муқаллид шаклидаги томошаларда қуш ва ҳайвонларга тақлид қилинган, ҳаётдаги баъзи кишилар хулқ-атвори, қизиқ воқеалар кулгили тарзда акс эттирилган).
Мюзикл – (инг. сўз бўлиб, мусиқали деган маънони англатади). У асосан, комедия характеридаги мусиқали саҳна асари. Х1Х асрнинг 2-ярмида АҚШда юзага келган ХХ асрда кенг ривож топди. Ўзбекистонда асосан болалар театри саҳнасида ривожланган.
Назария – (а. сўз бўлиб, таълимот; қоидалар мажмуи; умумлашма фикр маъносини англатади). Санъат ва бошқа соҳаларнинг мантиқий абсракт фикрлаш йўли билан ишлаб чиқилган асослари.

Download 162.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling