Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги
Download 162.51 Kb.
|
drama nazariyasi (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Киноактёр
- Кинорежиссёр
- Конфликт – (
- Драматургияда
- Романтизм
Киноматограф – (эск. сўз) Кино, кино санъати деган маъноларни англатади.
Киноматография – (юн. сўз бўлиб, ҳаракат ва ёзаман деган маъноларни англатади). Маданият ва санъатнинг кинофильмлар ишлаб чиқариш ва уларни томошабинларга намойиш қилиш соҳаси. Киноактёр – кино артисти, киноартист. Кинодраматургия – киносценарийлар мажмуи, киносценарийлар тузиш, яратиш иши, назарияси. Кинокомедия – характер, конфликт ва вазиятлар тасвири томошабинда кулги қўзғатадиган, юмористик ва ҳажвий жиҳатлар бир-бирига боғлиқ ҳолда кўрсатилган кинофильм. Кинорежиссёр – кинофильмни қўювчи режиссёр. Киносценарий – кинофильм яратиш учун асос бўладиган бадиий асар. Консепция – тўплаш, бирлаштириш, тизим; ибора. Қарашлар, фикрлар йўналиши тизими, фикр юритиш, дунёни тушиниш, англаш усули. Конфликт – (лот. сўз бўлиб, тўқнашиш; қарама-қаршилик маъносини билдиради). Қарама-қарши томонлар, фикр, куч ва шу кабиларнинг тўқнашуви; жиддий келишмовчилик, кескин низо; халқаро муносабатларда баъзан қуролли тўқнашувларгача олиб келадиган жанжал, можаро. (Қаранг: Ўзбек тилининг изоҳли луғати”, Т.; 2006, 2-жилд, 404-бет). Конфликт – ихтилоф, тўқнашиш. 1. қарши томонлар, фикрлар, кучлар тўқнашуви; 2.адабиёт ва санъатда – бадиий асар моҳиятида ётган зиддият, персонажларнинг ўзаро тўқнашиши, ихтилофи. Конфликт эпик асарларга нисбатан қўлланади, лирик асарларда эса у коллизия, кечинма, фикр оқими тарзида намоён бўлади. Конфликтнинг 3 хил кўриниши мавжуд: асар қаҳрамонларининг бир-бирлари билан тўқнашуви, кураши; шарт-шароит, муҳит билан тўвнашув; ўз-ўзи билан ички кураш. Драмада конфликт харакатни ривожлантирувчи, кескинлантирувчи хусусиятга эга. Конфликтда ёзувчининг дунёқараши, воқеликни, ҳаётни, дунёни ва инсонни қандай идрок этиши ва тушиниши намоён бўлади. Драматургияда “ташқи” конфликтга кенг ўрин берилади, бунда қаҳрамонлар ўзаро бир-бири билан ихтилофда, курашда бўлади, “ички” конфликтда эса қаҳрамоннинг ўз бурчини ҳис этиши билан ожиз руҳий томони, ҳиссий изтироблари, ҳолати ўртасидаги зиддият тарзида кўринади. Мазмуни , йўналиши нуқтаи назаридан конфликтнинг маиший, ахлоқий, ижтимоий, сиёсий, фалсафий ва бошқа турлари мавжуд. Воқеалар ривожи давомида ижтимоий конфликт сиёсий конфликтга, сиёсий конфликт фалсафий конфликтга айланиши мумкин. Катта ўткир ғоялар учун кескин курашга асосланган тўқнашувда фожиавий руҳ устун бўлиб, фожиавий конфликтни туғдиради ёки кулгили, ўткир ҳажвий йўналишдаги вазият, ҳолат, воқеалар кулгили руҳни ҳосил қилади. Конфликтнинг моҳияти замон, макон билан жипс боғлиқ. Шундай конфликтлар бўладики, давр ўтиши билан улар барҳам топади. Мас., қадимги дунёда яратилган асарлар конфликти заминида тақдир тақозаси турган бўлса, ўрта асрлардаги асарларда илоҳий куч билан инсондаги шайтоний ҳирс конфликнинг асосини ташкил этган. Романтизм даврида воқелик, муҳит, шарт-шароит билан идеал ўртасида, яхшилик билан ёмонлик, руҳий эркинлик билан турмуш ташвишлари ўртасидаги зиддият ҳукмронлик қилган, реализм тантана қилган даврда инсон моҳияти, унинг истаги, имконияти билан ижтимоий- тарихий шарт-шароит заминида конфликт юзага келган. Шундай боқий мавзулар борки (мас., саҳийлик ва хасислик, вафодорлик ва бевафолик, тириклик ва ўлим), буларда конфликт ҳар бир даврнинг маънавий, руҳий талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб талқин қилинади. Шўролар даврида – социалистик реализм методи ҳукмронлик қилган ва конфликт заминига ижтимоий-синфий антогонизм қўйилган ва бу зиддиятнинг инқилобий йўл билан ечилиши талаб қилинган, индивидуал ахлоқ билан жамоа онги ўртасидаги, хусусий мулкчилик руҳияти билан жамоат, халқ манфаати ўртасидаги кураш тарзида қўйилган. Шўро тузимини танқид қилиш ман этилган ва шу туфайли адабиётда, айниқса драматургияда конфликтсизлик “назария”си келиб чиққан. Ҳаётдаги кескин зиддиятларни четлаб ўтиш, воқеликни, ҳаётни бўяб кўрсатиш, инсонни шунчаки бир қўғирчоқ, робот тарзида кўрсатиш ўша давр адабиётининг бош белгиси бўлган. Миллий мустақиллик туфайли ўзбек адабиёти ва санъатининг ижодий усули реалистик метод бўлиб қолди, ҳаёт ва инсонни ҳаққоний тасвирлаш, воқеликдаги зиддиятлар кўлами ва моҳиятини теран очиш, инсон ва жамиятнинг камол топишидаги қийинчиликларни, мураккаб жараёнларни оқилона тасвирлаш ягона мезонга айланди. Аммо ёзувчи, санъаткор воқеликдаги зиддиятларни қандай бўлса, шундайлигича бадиий асарга кўчирмайди, аксинча, уларни танлаб олади, умумлаштиради, янада кескинлаштиради, улар маъноси, моҳиятини очади, тушинтиради. (Қаранг: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 5-жилд, Т.; 2003, 20-21- бетлар). Download 162.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling