Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги
Download 162.51 Kb.
|
drama nazariyasi (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Драмада драматик зиддият
- Драмада ички зиддият
- Драмада перипетия
Драмада тугун – бу сюжетнинг микро модели (шакли).
Драмада хатти-ҳаракат – бу қарама-қарши томонларнинг зиддиятли тўқнашувлари натижасида юзага келган хатти-ҳаракат. Драмада драматик зиддият – бу турл-ижтимоий, синфий, маънавий маконда қаҳрамонларнинг нимани ҳимоя қилиши ёки тарафдори бўлиши билан боғлиқ зиддият. Драмада ташқи зиддият – бу бошқалар билан тўқнашув натижасида юзага келадиган зиддият. Драмада ички зиддият – бу қаҳрамоннинг ички иккиланиши, қалбидаги кечаётган қарама-қарши туйғуларни енгишига қаратилган зиддият. Драмада образ ва характер – бу персонаж ва қаҳрамоннинг қайтарилмас қиёфаси. Драмада перипетия – бу харакатлар ривожи марказига етаклайдиган кескин бурилиш. Драмада кульминация – бу энг юқори нуқта. Зиддиятлар интиқоси. Драмада ечим – бу кульминациядан сўнг келиб, асар тугашига олиб келадиган давр. Дублёр – (фр. сўз бўлиб, иккилантирувчи деган маънони англатади). Театрда ролни ижро этувчи актёрни алмаштирувчи актёр ёки бир ролни навбатлашиб бажарувчи икки актёрдан бири. Дуэт – (ит. ва лот. сўз бўлиб, икки деган маънони англатади). Икки ижрочидан иборат ансабль. Икки хил овоз билан ижро этиладиган, асосан вокал асар. Шундай асарни ижро этувчи икки созанда.Дуэт мустақил жанр сифатида ҳамда мусиқий-саҳнавий ва вокал-симфоник асарлар таркибига киради. Ечим. Ечиш; ечилиш деган маъноларни англатади. Асарда воқеалар ривожидаги, қаҳрамонлар ўртасидаги қарама-қаршиликларнинг ҳал бўлиши, тамомланиши. Муаллифнинг ижодий мақсадини якунига етказадиган восита. Тугундаги ўтиш бошланган жойдан асарнинг охиригача бўлган қисм ечимдир. Ечимда сохта, ёлғон фикрлардан қочмоқ керак. Жанр – (фр. сўз бўлиб, жинс, тур деган маъноларни англатади). Санъат асарларининг сюжет ва услуб жиҳатдан ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ҳар бир тури. Драматик жанр мавжуд уч жанрнинг бири бўлиб, мазкур жанр асар мавзуига кўра янада майдалароқ қисмларга, жумладан ҳажвий, лирик комедиялар ва водевиль ва бошқаларга бўлинади. Ибтидо – (а. сўз бўлиб, бошлаш, бошланғич нуқта деган маъноларни англатади). Бошқа нарсанинг кетидан келиши зарур бўлмаган, аксинча, табиат қонунига кўра орқасидан нимадир келувчи ёхуд содир бўлувчи нарсадир. Download 162.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling