Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг
2019 йил “___” __________ _____ – сон буйруғига
______-илова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ
МАХСУС ФОРТЕПИАНО
Болалар мусиқа ва санъат мактаблари учун
Ўқув дастури
Тошкент -2019
Тузувчилар:
|
-
|
2-сон БМСМ фортепиано синфи ўқитувчиси
|
Г.В.Касымова
|
|
-
|
14-сон БМСМ фортепиано синфи ўқитувчиси
|
И.С.Боброва
|
Тақризчилар:
|
-
|
Ўзбекистон давлат консерватория профессори
|
С.Гафурова
|
Тушунтириш хати
Ўзбекистон мусиқа таълими тизимида бошланғич бўғин саналган болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўсиб келаётган авлод ўртасидаги мусиқа маданиятини ривожлантириш, мусиқа соҳасидаги иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси мусиқа коллежлари ҳамда лицейларига ўқишга киришларида ёрдам беради.
Бунда ҳар бир ўқитувчининг вазифаси ўқувчиларни мусиқа маданиятига ўргатиш, уларда эстетик дидни тарбиялаш, иқтидор ва мусиқий тафаккурни ривожлантиришдан иборатдир. Шунингдек, синф раҳбари бўлган ўқитувчи барча фанлар бўйича ўқувчининг ўзлаштиришини назорат қилиши, мусиқий-назарий фанлар ўқитувчилари, қолаверса ўқувчиларнинг ота-оналари билан доимий мулоқотда бўлиши лозим.
Ўқитиш давомида ўқитувчи ўз ўқувчисини нота матнини саводли ўқий олишга, ҳам ўқитувчи билан бирга ўрганган БМСМ репертуаридаги мусиқий асарларни, ҳам мустақил равишда ўрганган асарларни ёддан ёки нота билан тафаккур ила ижро эта олишга ўргатиши, уни ижрочиликнинг ансамбль ва жўрнавозлик каби турлари билан таништириши керак.
Мазкур ўқув дастури Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг “Махсус фортепиано” синфи учун, аввалги ўқув дастурлари асосида, замонавий ўқитиш жараёнининг янги талабларини ҳисобга олган ҳолда тузилган. Мазкур фаннинг фарқ қилувчи жиҳати - ўқитишга нисбатан дифференцияланган ёндашув бўлиб, бу ўқувчиларнинг учта гуруҳга ажралишида ҳам кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: |