Ўзбекистон республикаси маданият вазирлиги республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси миллий маданият маркази фаолиятида


ХАЛҚАРО МАДАНИЙ АЛОҚАЛАРНИНГ ЖАМИЯТ ҲАЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ


Download 64.17 Kb.
bet2/5
Sana13.04.2023
Hajmi64.17 Kb.
#1350454
1   2   3   4   5
Bog'liq
Рақс.

ХАЛҚАРО МАДАНИЙ АЛОҚАЛАРНИНГ ЖАМИЯТ ҲАЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ


Маданий алоқаларда рақс санъати тараққиёти жараёнлари
Санъатнинг бир қанча турлари мавжуд. Ҳар бир санъат турининг эса ўз ифода воситалари ва услублари бор. Бадиий адабиёт сўз орқали, рангтасвир ранглар орқали, синтетик санъат ҳисобланмиш театр ва кино санъатлари ўз таркибига кирувчи санъатлар ютуқларини ўзининг принципларига, бош мақсад ва ғоясига хизмат қилдириб образларда ҳаёт аксини яратади. Лекин барча санъатларнида кўзда тутилган мақсадлар муштараклиги мавжуд, бу ҳам бўлса инсонни гўзалликка ошно қилиш, тарбиялаш, эзгу мақсадларга йўналтиришдир. Бу жараёнларда ҳар бир санъат тури ўз имкониятлари қамровида инсон бадиий эстетикасини бойитишга хизмат қилади. Шубҳасиз, бу жараёнларда рақс санъатининг ўрни ва аҳамияти беқиёс десак, муболаға бўлмайди.Рақс санъат тури сифатида мусиқага монанд ритмик тана ҳаракатларида намоён бўлиб, барча халқларда мавжуд ва узоқ асрлар давомида турли маданиятларда мавжуд ҳиссиётлар, ижтимоий алоқаларни билдириш шакли ёки кўнгилхушлик учун ижро этилиб келинган.
Бугунги кун ўзбек миллий рақси ўзига хос шарқона ибо-ҳаёга бойлиги (Фарғона рақс мактаби), гоҳо нафислиги ва айни дамда тезкор, шиддатли ҳаракатларга бой ва темпераментлилиги (Хоразм) билан бошқа қардош халқлар рақсларидан тубдан фарқ қилади ва шу билан бир қаторда ўзбек миллий рақси нафақат Ўзбекистон, балки Ўрта Осиё рақс санъати маданияти ривожида негиз сифатида алоҳида ўрин эгаллайди.
Бироқ миллий рақс санъати сақланиши ва мероси масаласи жуда кўп асрлар давомида муаммо бўлиб келганлиги, энг ачинарли жиҳати деярли 20 асрга қадар рақс санъатига майиший ўйин-кулгу сифатида қаралиши авлодлар алмашинувида катта йўқотишларга сабаб бўлган. Шу боисдан рақс санъати пайдо бўлиши ва ривожланиши, унда ўзига хос шакл ва мазмуннинг шаклланишига доир маълумотлар, маданий алоқалар хусусида жуда оз маълумотлар сақланган. Тарихчилар, хон саройларида хизмат қилган мирзоларнинг кундаликларида ва айрим деворий тасвирлар, битиклар рақс санъати тарихи ва маданий алоқалари хусусида умумий тасаввуурлариммизни шакллантиришга кўмак беради. Мавжуд манбалар ўзбек рақс санъати пайдо бўлиб, ривожланишида халқаро маданий алоқалар, халқлар кўчиши ва генезис рақсда ўзига хос характерли хусусиятларнинг пайдо бўлишида катта аҳамият касб этганлигини исботлайди. Ўз ўрнида мазкур маданий алоқалар қардош ва қўшни давлатлар рақс санъатида ҳам ўз изини қолдирганлигини кўришимиз мумкин.Ҳозирги кун Ўрта Осиё халқ рақс элементарида айрим ўзига хос ўхшаш жиҳатларини кўришимиз мумкин. Ўзбек рақсининг уйғур, қозоқ, туркман, тожик рақсларидаги бир неча ҳаракат ва ҳолатларини мисол келтиришимиз мумкин.
Хўш, мана шу маданий алоқалар ўзбек рақс санъати ривожига қандай таъсир қилди, қайси омиллар маданий алоқаларга асос бўлган, деган саволлар барчани қизиқтириши табиий.
Тарихий манбалар – битиклар, ўлкамиз ғорларидаги қоя тош тасвирлари археологик топилмалар, халқ амалий санъати қолдиқлари ва санъатшунослик тадқиқотларига асосланиб айтишимиз мумкинки, Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон ҳудудида рақс жуда қадим замонларда пайдо бўлганлиги ҳамда кенг ижтимоий-маданий алоқада бўлганлигидан дарак беради. Ўзбек рақс санъатининг қадимийлиги, шакл ва турларининг бойлиги аждодларимизнинг асосан деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланганлиги билан боғлиқдир. Ўз даврида кишиларнинг табиат ходисаларини тушунмаганликлари, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кабиларни қайсидир илоҳий кучлар билан боғлаганлиги, кечирим сўраш маъносида гуруҳ бўлиб илтижо қилганликлари рақс санъати пайдо бўлишига асосий омил бўлган. Айниқса, ибтидоий давр кишиларининг жамоа бўлиб, бирлашиб яшаш учун курашишлари, биргаликда ов қилишлари ва бу жараёнларга тайёргарлик кўришлари ретмик ҳаракатларни келтириб чиқарган, дейиш мумкин. Бароридан келган овдан сўнгги гулхан атрофидаги хуш чақчақлик, уйин кулгулар рақс санъатининг ибтидоий кўринишлари эди. Узоқ ўтмишга эга бўлган бу жараёнлар барча халқлар яшаш тарзи ва маданий ҳаётининг умумий кўриниши бўлган. Вақтлар ўтиши, инсонлар яшаш тарзининг маданийлашуви, меҳнат тақсимотлари секин аста маълум бир фаолият билан шуғулланувчи гуруҳлар, қабилалар, элатлар, халқлар ва минтақалар рақс санъатида секин аста ўз таъсирини кўрсатиб, рақсда шакл ва мазмун борасида ўзига хосликларни пайдо бўлишига олиб келди. Бизнинг ўлкада бу Зардуштийлик динининг милоддан аввалги биринчи мингйиллик давридаёқ жамият ҳаётида катта мавкега эга бўлиши, катта ҳудудларга ёйилиши билан боғлиқ жараёнларда ўзига хос хусусиятларни пайдо бўлишида алоҳида аҳамият касб этди. Мазкур диннинг муқаддас китоби "Авесто"да рақс санъати шаклланиб, халқ ва профессионал рақс-икки йўналишда ривожланишга киришганлиги ҳақидаги маълумотларни кўришимиз мумкин. Нўғри ё нотўғри бўлишидан қатий назар ишонч ва эътиқод илф-фан, маданият ва санъат ривожланишига асосий турки бўлишини тарих исботлайди. Жумладан, милоддан аввалги 4-3-асрларда, Юнон-Бақтрия подшолиги даврида Турон рақс санъатининг даражаси Юнонистон, Византия, Ҳиндистон ва Хитой рақси билан баҳслаша оладиган даражага етганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Бу ўз ўрнида уша даврларда маданий алоқалар яхши йўлга қўйилганлигини, билки бу жараёнлар халқлар маданияти ва санъатини таққослашга имкон берганлигидан далолат беради.
4-8-асрларга келиб Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз ва Тошкент каби шаҳарларидан рақс усталари Буюк ипак йўллари бўйлаб Рум, Миср, Ғарб ўлкаларигача, Шарқда Хитой, Шарқий Туркистон, Корея ва ҳатто Япониягача бориб, ўз санъатларини намойиш этганлари тарихий манбаларда мавжуд. Чунончи, Хитойда аждодларимизнинг "Хусюанъу" рақси машҳур бўлган. Шоир Юан Чжан (776—831) ва бошқалар мадҳ этганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.
Араб истилоси даврида барча санъатлар қаторида рақс санъатига ҳам тўсиқлар кўпаяди. Шундай бўлсада Ўзбекистон сарҳадларида турли тараққиёт босқичларида рақс санъати араблар маданияти таъсирида янги шакл касб этган. “Рақслар, ўйинлар бир-бирига таъсир кўрсатиб, ёнмаён яшаб келган. Шу боис шаҳар ва қишлоқларда ўтказилган тўй, байрам ва маъракалардаги "Бешқарсак" каби қадимий ўйинлар ҳам, "Катта ўйин", "Лазги", "Кема ўйин", "Ашшадароз" сингари катта умумлашмага, рамзий тимсолларга эга. Уларни ҳам, жанговар ўйинларни ҳам учратиш мумкин бўлган. 9-12-асрлардаги Уйғониш даврида мусиқа ва рақс санъатида ҳам чинакам кўтарилиш юз берган, кўпгина қадимийрақслар тикланиб, наврўз, меҳржон ва сада байрамларида намойиш қилинган. Абул Файз Байҳакийнинг ёзишича, ўша даврда биргина Термиз шаҳринингнинг ўзида юзлаб санъаткорлар бўлиб, Амир Маъсудни кутиб олиш учун Термиздан 300 дан зиёд санъаткор Амударё бўйига келган экан. Бухоро, Гурганж, Кеш ва бошқа шаҳарларда ҳам рақсга эътибор баланд бўлган. Хоразмда Абул Аббос Маъмун ҳукмронлиги даврида (1003—1017) рақс санъати яхши ривожланган”1.
Рақс санъати Амир Темур ва темурийлар салтанатида равнақ топиб, халқ рақслари катта умумлашмаларга бойиб, хон саройлари учун махсус ансамблларда янада кенг равнақ топган. Унда хотин-қизларнинг ўрни катта бўлган. Ранг-баранглик, тарихий қатламлар рақсда яққол кўзга ташланган. “Олов атрофидаги ўйинлар, Анахита ва Рустам тимсолларига бағишланган ўйинлар, мақом рақслари, "Арғуштак" каби рақслар шу жумладандир. "Муножот", "Танавор", "Лазги" рақслари ҳам айнан шу даврда малакали ижрочилар дастуридан мустаҳкам ўрин олган. 15-асрнинг 2-ярми ва 16-аср бошида Саййид бадр, Тоҳир чакка, Моҳчучук, Мақсудали, Катта Моҳ, Кичик Моҳ лақабли рақс усталари шуҳрат қозонди. Бу даврда рақс санъати халқ рақси ва малакали рақс йўналишида ривожланди”1.
Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликлари вужудга келгач, рақс санъатида ҳам ўзига хос услублар майдонга келди. Бу даврда жаҳолат, мутаассиблик кучайгани сабабли рақс санъатида ўсмир болалар ва йигитлар етакчилик қилган. Раққослар Хоразмда “Ўғлон бола”, Бухоро амирлигида “Бачча” деб аталган ва улар ижросидаги рақслар шу номларга кўра “Ўғлон бола рақси”, “Баччалар рақси” номлари билан юритилган. Аёллар рақси эса созанда (Бухоро амирлиги), халфа (Хива хонлиги) ва яллачи (Фарғона водийсида) деб юритилган аёл санъаткорлардан иборат ихчам тўдаларнинг театрлашган дастурларида ривожланиб, ичкариларда уюштириладиган зиёфат ва базмларда кўрсатиб келинган. Эркакларнинг йиғинларида раққосалар хуфиёна қатнашганлар. Бу даврларда аёл раққосалар фақат хон саройи тадбирларида фаол бўлишган ва майиший мазмун-моҳият касб этган. Албатта бу жараёнлар рақс санъатининг ривожланишига ўз таъсири ўтказмасдан қолмаган. Шундай бўлсада халқ орасида бу санъат турига қизиқиш бор экан, у тадрижий ривожланиб, ўзини бойитиб борган. Бошқа рақс кўринишларининг ҳам энг яхши жиҳатларини ўзлаштиришга, улардан ўрганишга интилган.
Мисол учун, узоқ тарих силсилаларида баъзан йўқолиб, баъзан қайта тикланиб келган рақс санъати 19 аср охири ва 20 аср бошларида ўлкага Европа андозасидаги профессионал театр санъатининг кириб келиши билан янги шакл, мазмун ва моҳият касб этиб, ўзининг янги тараққиёт босқичини бошлади. Театр санъати рақсда маданийлашувга турки бўлиб, саҳна рақси даврини бошлаб берди. Бу жараёнларда халқ рақси саҳнавий рақсни, ўз ўрнида саҳна рақси халқ рақсини тўлдирган, бир-бирига таъсир кўрсатган ҳолда XX асрда муайян босқичларни босиб ўтди. Бу йўлда муваффақиятлар ҳам, янглишувлар ва йўқотишлар ҳам бўлган, албатта. Анъанавий театр давомчиси, корфармон ва миллий рақс санъати билимдони ва рақс санъати билмдони Юсуфжон қизиқ Шакаржонов ҳамда рақс санъати соҳасининг етук вакиллари Уста Олим Комилов, Тамарахоним, Мукаррама Турғунбоева, Исохор Оқилов, Қундуз Миркаримова, Розия Каримова сингарилар ижодида ўзбек миллий рақс санъати янги тараққиёт босқичига кўтарилди. Бу рақс усталарининг ижодий меҳнати, саъй-ҳаракати, улар яратган ансамблларнинг, улар тарбиялаб етиштирган раққос ва раққосаларнинг фаолияти туфайли халқ рақс мероси саҳнавий шаклларда ўзбек миллий рақс санъати меросини яратди. Бу жараёнларда ҳар бир рақс билимдонлари ўзига хос, муҳим вазифаларни ўтади. Жумладан, Тамарахоним ўзбек миллий рақс санъатини санъат тури сифатида тан олинишига замин яратган бўлса, унинг суюкли шогирди М.Турғунбоева рақс санъатини сайқаллаб, унда маъно ва мазмун касб этишида, тарихий шаклларини тикланишида, шарқона урф-одат ва анъалар давомийлигини сақлашда жонбозлик кўрсатди. Бир сўз билан айтганда бугунги кун ўзбек миллий рақсининг бадиий қиёфасини яратиб берди. “Баҳор” ансамблини ташкил этиб, миллий рақс намуналаримизни жаҳон саҳнига олиб чиқишда, ўз ўрнида халқаро тажрибаларни миллий рақс санъатига олиб киришди. Уйғур, тожик, ҳинд, туркман ва бошқа бир қанча халқлар рақсини саҳналаштиришда ва уларнинг эстетик хусусиятларини олиб, ўзбек рақс намуналарини маъно ва мазмун жиҳатдан бойитишга катта хизмат қилди. Қ.Миркаримова бу жараёнларда “кўприк” вазифасини ўтаб, мазкур намуналарни кейинги авлод вакилларига етказишда катта хизмат қилган бўлса, Р.Каримова асрлар давомида катта муаммо бўлиб келаётган рақс санъати сақланиши масаласини ҳал этди, бир неча китоблар, қўлланмалар ёзиб, рақс санъати мероси вапедагогикасини қоғозга кўчирди. Амалий хатти-ҳаракатларни назарий асосларини яратди. Бу даврдан бошлаб ўзбек миллий рақс санъати нафақат бошқа давлатлар билан беллаша оладиган, балки кўпгина жиҳатлари билан ўрнак бўладиган даражага етди. Миллий рақс санъатлари ҳам илмий-назарий, ҳам амалий жиҳатдан ўз асосини топди.



Download 64.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling