Мактабгача таълим ташкилотларининг ошхоналарида тавсия этиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхати
Гўшт ва гўшт маҳсулотлари:
I категорияли мол гўшти (сарпанжа, курак қисми, сон-чаноқ, филе, бўйин қисми, тил);
I категорияли бузоқ гўшти (сарпанжа, курак қисми, сон-чаноқ, филе, бўйин қисми, тил);
I категорияли кам ёғли, суяксиз қўй гўшти;
I категорияли товуқ, курка гўшти (сарпанжа, курак қисми, сон-чаноқ, филе, бўйин қисми), ҳафтасига 2 мартадан кўп берилмайди;
I категорияли қуён гўшти (сарпанжа, курак қисми, сон-чаноқ, филе, бўйин қисми);
Балиқ: толстолобик, сазан, минтай, судак, сом;
Тухум: I категорияли товуқ тухуми, оғирлиги 55 граммдан кам бўлмаган;
Сут ва сут маҳсулотлари:
сут (ёғлилик даражаси 2,5% ва 3,2%), пастеризацияланган, стерилизация қилинган, қуруқ сут;
творог (ёғлилик даражаси 5% ва 2,5%) термик ишлов берилгандан сўнг;
ўткир таъмсиз қаттиқ пишлоқ;
сметана (ёғлилик даражаси 10%, 15% ва 20%) -термик ишлов берилгандан сўнг;
кичик идишдаги қатиқ, кефир (200, 250, 500 г., ҳажми 1 л дан ошмаган).
Ёғлар:
сариёғ (фақат сигир сутидан тайёрланган, ёғлик даражаси 82,5%);
ўсимлик мойи (тозаланган ва ҳидсизлантирилган кунгабоқар мойи), таом хамда пишириқлар учун ишлатиш мумкин;
Қандолат маҳсулотлари:
корхонада ишлаб чиқарилган — джем, мураббо, повидло, табиий асал;
Сабзавотлар:
картошка, оқ ва қизил бошли карам, гулкарам ва броколли, сабзи, лавлаги, бодринг, помидор, кабачка, бақлажон, патиссон, ошқовоқ, пиёз, петрушка, укроп, сельдер, томат пастаси, томат-пюре;
Мева ва резаворлар: олма, нок, банан, олхўри; цитрус мевалар (апелсин, мандарин, лимон) — аллергик статусни ҳисобга олган ҳолда; қуруқ мевалар (туршак, қуритилган узум, қора олхўри, қуритилган олма, наъматак);
Дуккаклилар: нўхат, ловия, мош, ясмиқ (чечевица);
Ичимликлар: табиий мева шарбатлари, кисель, кампот, наъматак дамламаси; какао, чой, қайнатилган сут.
Консервалар: мол гўштидан тайёрланган консерва (истисно тариқасида гўшт бўлмаган вақтда), яшил нўхат ва маккажўхори консерваси;
Нон, ёрмалар, макарон маҳсулотлари: барча турлари.
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этилишига оид гигиеник талабларга
12-ИЛОВА
Do'stlaringiz bilan baham: |