Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация
Аппликация машғулотларини ўтказиш мақсади
Download 1.47 Mb. Pdf ko'rish
|
Аппликация назарий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аппликация машғулотларини ўтказиш вазифалари
- Аппликация воситаларида бола шахсини ривожлантириш
Аппликация машғулотларини ўтказиш мақсади:
1. Болаларда тасвирий фаолият ҳақидаги қарашларини шакллантириш, ижодий қобилиятини (тасаввур ва хотирасини, бадиий дидини) ўстириш. 2. Болаларда миллий меросимизга эътибор, она-Ватанга муҳаббат ҳиссини тарбиялаш, жамиятга фойда келтиришга иштиѐқ, фарзандлик, болалик ва жамоатчилик олдидаги бурчини англаш, дўстлик, ўртоқлик, инсонпарварлик туйғуларини таркиб топтириш; дидсизлик, хунуклик, ғоясизлик, дангасалик, тубанлик каби салбий ҳисларга нисбатан муросасиз бўлишни тарбиялаш. 3. Болаларнинг бадиий ижодкорлик қобилиятини ўстириш, уларнинг ҳаѐтга, ўқишга, меҳнатга ва турли ҳатти-ҳарактларга гўзаллик олиб кириш қобилиятини ривожлантириш, ўз-ўзига ва атроф-муҳитдаги барча нарсаларга гўзаллик кирита олишга ўргатиш. Аппликация машғулотларини ўтказиш вазифалари: 1. Мактабгача таълим тарбияланувчиларини тасвирий фаолиятга бўлган қизиқишларини ўстириш; 2. Болаларни тасаввур қилиш, тафаккур қилиш, гўзалликни хис қилиш, ижод қилиш фаолиятлари ѐрдамида ижодий қобилиятларини шакллантириб бориш; 3. Мактабгача таълим ѐшидаги болаларни содда, равон, эркин, табиий ва ифодали тасвирлаб сўзлашга ўргатиш; 4. Аппликация асарларидан завқ олишни, шу асосда эстетик дид ва бадиий фикр юритишни ривожлантириш; 1. Аппликация машғулотларида мактабгача ѐшдаги болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш Мактабгача ѐшдаги болаларда ижодий қобилиятларини аппликация жараѐнида шакллантириш ҳам давлат талабларидан биридир. Мактбгача таълим умумий таълим тизимининг бошланғич поғонаси ҳисобланади ҳамда мактабгача ѐшдаги болаларнинг таълим-тарбиясини юзага чиқаради. Меҳнатга қизиқиш ва унинг муҳаббатини шакллантириш болалар тарбиясидаги энг асосий масалалардан биридир. Мактабгача ѐшдаги болаларнинг турли меҳнат турларида илгари аѐн бўлган қобилиятлар келажакдаги касбининг тўғри танланиш босқичи бошланишини кафолатлайди. Педагогикада қобилият деганда шахснинг бирор бир соҳа (касб)га оид функцияни юксак касбий салоҳият билан бажаришга асос бўлувчи, бу жараѐнда янгиликка интилувчанликда намоѐн бўлувчи индивидуал- психологик хусусият тушунилади. Қобилиятлар ичида, энг муҳими, шубҳасиз, интеллектуал ҳамда ҳамма соҳада хал қилувчи аҳамият касб этувчи ижодий-креатив қобилиятни тарбиялаш алоҳида эътиборга молик. Креативлик деганда ижодкорликни белгиловчи, янги ғояларни намоѐн этишга интилувчанлик, ностандарт вазиятларда тўғри қарор чиқара олишга қодирлик тушунилади. Шунинг учун ҳам бола шахсини шакллантиришнинг дастлабки босқичлариданоқ унинг ижодий қобилиятларини рўѐбга чиқариш учун қулай шароит яратиш, унга мос таълимий ва тарбиявий жараѐнни таъминловчи педагогик тизим тақдим этиш муҳим аҳамият касб этади. Болаларнинг ижодий қобилиятлари, тасаввурлари, фантазиялари ривожланиши учун аппликация машғулотлари жуда катта имкониятларга эга. Аппликация техникасида ишлаш осонлиги ва соддалиги туфайли мактабгача ѐшдаги болалар ижоди учун қулай машғулот тури бўлиб, уларнинг ѐшига ҳам айнан мос келади. Тарбиячи-педагоглар тасвирий фаолият машғулотларида болаларни аппликация технологиясида тасвирлашга ўргатишда қуйидагиларга эътиборни қаратишлари керак яъни, булар: • болаларга тайѐр аниқ бир рангга бўялган турли шакллардан фойдаланиб, тасвирларни тузиш ва тасвирлашни ўргатиш; • рангли қоғоз, рангли картонлардан фойдаланиб шаклларни қирқиб олиш, қўлда майдалаш орқали тасвирлашга ўргатиш; • тайѐр шакллар ѐрдамида ѐки намунали тасвир андоза шаблонлари ѐрдамида нақш элементларини ва тасвирий сюжетларни қирқиб композиция яратиш; • табиий материалларнинг ранг ва тузилиши, катта-кичиклигидан фойдаланган ҳолда предмет, буюм, композициялар тузишга ўргатиш; • қийқим матоларнинг ранг ва гулларидан фойдаланган ҳолда шаклларни қайчида қирқиб олиб тасвирлашга ўргатиш; • монотипия техникасида тасвирлашга ўргатиш; • силуэт қирқишга ўргатиш ва ҳ. к; • қайчида шаклларни майда бўлакчаларга (тўртбурчак, учбурчак, доирача, овал ва х.к.) бўлиб тасвирлашга ўргатиш. Тасвирий фаолият машғулотларида мактабгача ѐшдаги болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш учун турли бадиий, табиий ва ташландиқ материаллардан ўз ўрнида фойдаланиб, аппликация технологиясининг турли усулларида тасвирлашга ўргатиш керак. Тасвирий фаолият машғулотларида турли бадиий, табиий ва ташландиқ материаллар билан аппликация ишлаш жараѐнида болалар ҳар томонлама шакллантирилади. Аппликация машғулотлари бир томондан тасвирий малакаларни шакллантирса, бошқа томондан уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиради. Табиий материал билан ишлаш боланинг она табиатга нисбатан меҳр-муҳаббатини оширади, унга яқинлашишига катта имкониятларни очади ва унга нисбатан эҳтиѐткорона муносабатни тарбиялашни ҳамда илк меҳнат кўникмаларини шаклланишини ўз ичига олади. Расм чизиш, пластилиндан нарсалар ясаш, аппликациялар болалар учун илк ва энг қизиқарли санъат турларидир. Расм чизиш ва пластилиндан буюмлар, нарсалар ясаш, аппликация ва мозаикалар ишлаш мактабгача ѐшдаги болалар учун ҳар томонлама фойдалидир. Чунки, бунда болаларда майда қўл маторикаси шаклланишидан ташқари у бола ўйлаб қўйган фикрларидан улкан майдон тузади. Тасвирий фаолият машғулотларида турли хил материаллардан фойдаланиб аппликациянинг предметли, сюжетли-тематик, декоратив турларида тасвирлашга ўргатиш болаларда фикрлаш, тасаввур, аниқлик, ранг ва шаклларни тезда фарқлай олиш хусусияти, ўзгариб турувчи шароитларда ҳаракатланиш, оригинал ечимларни излаш каби хусусиятларни шакллантиришга ѐрдам беради, тасаввурни кенгайтиради. Ҳар хил материаллардан яхлит бир образ яратиш маҳоратини шакллантиради. Шунинг учун ҳам мактабгача ѐшдаги болаларни бадиий, табиий ва ташландиқ материаллар билан турли ноанъанавий аппликация техникаларида ишлашга ўргатиб бориш ўринлидир. Болаларнинг бадиий ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг илк босқичи - бола қўлига илк бор қоғоз, қалам, кубик, рангли мум қаламчалар, фломастерлар тушганидан бошланади. Педагогик адабиѐтларда бу давр ―Тасвирий санъатгача бўлган давр‖ номини олган. Чунки, бу ерда буюм, нарса йўқ ва хаттоки, ўйлаб қўйилган фикрни тасвирлашга хоҳиш ҳам йўқ. Бу пайтда боланинг тасвирий қобилиятларини ривожлантириш муҳим ўринга эга. Бола материаллар хусусиятлари билан танишади, қўлнинг турли ҳаракатларини ўзлаштиради. Предметларнинг онгли тасвири пайдо бўлиши билан қобилиятлар ривожланишида тасвирий давр бошланади. Бундай фаолият ижодий характерга эгадир. Қоғоздан аппликация нафақат қизиқарли машғулотдир, балки болалар ривожланиши учун ҳар томонлама фойдали ҳамдир. Аппликация машғулотлари болада ўзини баҳолашни ўз имконияти ва кучига ишонишини ҳам оширади. Фантазия ва ижод рангларни идрок қилиш малакаларини, майда қўл маторикасини ривожлантиради. Мактабгача таълим муассасаларида болалар аппликациянинг барча жараѐнларини ўзлаштириб олишлари лозим. Бу машғулотга тайѐргарлик машғулотлари сирасига мозаика ўйинлари киради. Улар ѐрдамида болалар тайѐр геометрик шаклларни ѐйиб, уларнинг ўзига хосликлари, ранги ва жойлашиш услуби, нақш яратиш принциплари билан танишадилар. Аппликация жараѐнини ўзлаштириш ѐпиштирмасдан шунчаки қирқишга ҳам ўргатади. Масалан, болалар қайчидан фойдаланишни ўрганадилар. Қоғозни қирқиб ундан ўйин учун билет ва дўкондан нарса олишга учун ―пул‖, байрам учун турли рангли байроқчалар тайѐрлашади. Мактабгача таълим муассасаларида аппликация ишларининг тайѐр шаклларни ѐпиштириш ва шаклларни қирқиб ѐпиштириш каби турлари ҳам қўлланилади. Болалар шаклларни бўлаклаб ѐки силуэт шаклида қирқиб олишлари ҳам мумкин. Шунга кўра предмет (буюм)нинг кўринишини алоҳида бўлаклардан яратиш осон бўлади. Силуэт тасвирларни қирқиш мактабгача ѐшдаги болалар учун қулай ва осон усулдир . Лекин силуэт кўринишида катта шаклларни қирқиш эса фақат тайѐрлов гуруҳлари учун мўлжалланган. Аппликация машғулотлари болаларда турли материаллар ва уларнинг ўзига хосликлари билан танишиш, фантазия, тасаввур, ижодий қобилиятлар ривожланиши учун катта имкониятларга эга. Нақшларни тайѐр геометрик ѐки ўсимлик шаклларидан ташкил қилиш мумкин. Тайѐр шаклларни декоратив ишларда қўллаш болаларга нақш элементларини ритмик кетма-кетлигида бир-бирига мос рангларни танлашда, диққатни жамлашда ѐрдам беради. Мактабгача ѐшдаги болаларнинг аппликация машғулотларида олган малакалари, уларнинг келгусидаги конструкциялаштиришда ва арча ўйинчоқларини ясашларида, турли декоратив безакларни яратишда қўл келиши мумкин. Шуни айтиб ўтиш керакки, баъзида қирқилган шакллар хонани безатиш учун ишлатилавермайди. Масалан, қоғоз сочиқлар- токчаларни безатиш учун, ранг-баранг шакллар эса ойнани безатиш учун ва ҳ.к. Мато, жун ва тери қийқимлари кийимни безатишда, панно қилинганда ишлатилади. Баъзида қирқилган шакллар фонга бутунлай ѐпиштирилмайди. Масалан, гулбарглар аппликациясини ишлашда уларнинг ўртасигина ѐпиштирилади. Мактабгача ѐшдаги болалар ижоди учун аппликация содда ва осон бўлиши керак. Болалар тайѐр берилган шакллардан композиция тузишларида қийинчилик туғилмаслиги лозим. Шу тарзда аппликация машғулотлари бир томондан тасвирлашдаги фаоллиги шаклланишига, бошқа томондан эса болаларда ижодий қобилиятлар ривожланишига ѐрдам бериши керак. 2. Аппликация воситаларида бола шахсини ривожлантириш Аппликация тасвирий фаолиятнинг барча турлари каби болаларда маълум билимлар, махорат, тажрибаларни ишлаб чиқишни ривожлантиришга ва шахсни тарбиялашга йўналтирилган. Аппликация ишларини бажариб болалар янги билимларни ўзлаштиради, бошқа машғулотларда олинган таассуротларини мустаҳкамлайди. Мактабгача ѐшдаги болалар аппликациянинг барча жараѐнларини ўзлаштиради. Бу фаолиятга тайѐрлаш учун машғулотлар бу мозаика билан ўйинлар, болалар геометрик шаклларни ѐйиб уларни ўзига хосликлари, ранги, жойлашиш услублари, нақшнинг яралиш принциплари билан танишадилар. Ёпиштирмасдан қирқиш аппликация жараѐнини ўзлаштиришга ѐрдам беради. Болалар қоғозни қирқиб, ўйин учун билетлар, байроқчалар тайѐрлашади. МТМда аппликация ишларининг қуйидаги турлари қўлланилади: тайѐр шаклларни ѐпиштириш, шаклларни қирқиш ва ѐпиштириш. Болалар шаклларни бўлаклаб ѐки силуэт қилиб қирқишлари мумкин . МТМда тасвирий фаолият ўз ичига расм чизиш, пластилиндан ҳайкаллар ясаш, аппликация, конструкциялаштириш каби машғулот турларини олади. Бу турларнинг ҳар бири болаларнинг атроф-олам ҳақидаги таассуротларини акс эттиришда ўз имкониятларига эга. Аппликация машғулотлари жараѐнида болалар турли предметларнинг шакллари, қисмлари ва улар қирқиб ѐпиштирадиган силуэтлар билан танишадилар. Силуэтли тасвирларни яратиш тасаввур ва фикрнинг ишини талаб қилади. Предметнинг асосий хусусиятлари ҳисобланган деталлар силуэтда бўлмайди. Аппликациядаги ранглар тасвир билан солиштирганда катта аҳамиятга эга. Аппликация учун умумлашган шакл муҳим. Бир ранг бошқасидан кескин фарқ қилади. Аппликация машғулотлари математик тасаввурлар ривожланишига ҳам олиб келади. Болалар содда геометрик шаклларнинг хусусиятлари ва номлари билан танишадилар, предметларнинг жойлашиши, уларнинг қисм ва ҳажми ҳақида тасаввурларга эга бўладилар. Бу қийин тушунчалар декоратив нақш яратиш жараѐнида ѐки предметни бўлаклар бўйича тасвирлашда болалар томонидан осон ўзлаштирилади. Аппликация машғулотлари жараѐнида болаларда ранг, ритм, симметрияни сезиш ривожланади, бадиий дид шаклланади. Улар ўзлари ранг тузишлари ѐки шаклларни бўяш шарт эмас. Болаларга турли рангдаги қоғозларни берсангиз, уларда чиройли бирикмаларни танлаш маҳорати тарбияланади. Декоратив нақш элементларини тақсимлашда кичик ѐшдаги болалар симметрия ва ритм тушунчалари билан танишадилар. Аппликация машғулотлари болаларни ишни режали ташкил этишга ўргатади. Композицияни яратиш учун бу аппликация турида қисмларни кетма-кетлик билан ѐпиштириш жуда муҳим. Аппликация тасвирларини бажариш қўл мускуллари, координация ҳаракатлари ривожланишига олиб келади. Аппликация жараѐнида бола қоғоз ва бошқа бадиий, табиий ва ташландиқ материаллар билан ишлашнинг турли тасвирлаш технологиялари билан танишади: яъни булар, қирқиш, йиртиш, ғижимлаш, буклаш, тахлаш, ѐпиштириш, эзиш ва ҳ.к. Аппликация машғулотларида бола қайчидан фойдаланишни, шаклларни контур бўйича тўғри қирқишни, қоғозни тўғри букишни, қоғозда шаклларни бир-биридан ажратиш ва уларни бир хил масофада жойлаштиришни ўрганади. Аппликация машғулотларида нақш композициясини тузишда тайѐр геометрик шакллардан ѐки болалар қирққан ўсимлик шаклларидан тузиш мумкин. Тайѐр шакллар декоратив ишларда ишлатилиши болаларнинг эътиборини нақшдаги элементлар кетма-кетлигига, ранглар мослигига қаратади. Аппликация машғулотларида орттирилган малакалар бошқа фаолият турларида ҳам масалан, конструктрлаштиришда, сояли театр тузишда, ѐрқин безаклар, арча ўйинчоқларини тайѐрлашда ишлатилади. Тасвирий фаолият машғулотларида аппликация технологиясида тасвирлаш болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиради. Биз мактабгача ѐшдаги болаларни кузатиш натижасида ва тадқиқот ишимизда бунга ишонч хосил килдик. Тасвирлашга ўргатишда аслига қараб табиий шароитда олинган тасвирни ташкил қилиш асосий дидактик материал бўлиб ҳисобланади. Унинг ғоявий жиҳатдан ранг туси, бўялиши қанчалик мазмунли бўлса, у шунчалик кўп ижодий қобилиятни, лаѐқатлиликни фаоллаштиришга ѐрдам беради.Тасвирий фаолият машғулотларида ижодий фаолиятга тўғри раҳбарлик қилиш мактабгача ѐшдаги болаларга кўп ҳолларда ѐрдам бериши мумкин. Шунга кўра, уқиш-уқитиш жараѐнига оид (расм чизиш) аппликация технологиясида турли материалларда тасвирлаш энг аввало, табиий шароитда, аслига қараб олинган суратнинг қоидаларига риоя қилишга, ҳақиқатда мавжуд бўлган борлиқни диққат билан кузатишга ҳам ўргатади. Мактабгача ѐшдаги болаларнинг ижодига эътибор бериш, педагог- тарбиячи ва ота-оналарнинг унга жиддий равишда эҳтиѐткорона муносабатда бўлиши болаларнинг ижодий фаоллигини ошишига имкон беради, уларнинг расм чизиш - жиддий иш эканлиги, вақтни бекорга сарфлаш эмаслигини тушуниб етишини тасдиқлайди ҳамда бола шахсияти ривожланишига яқиндан ѐрдам беради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling