Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация


 Мактабгача таълим муассасаларида қўлланиладигаи


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/49
Sana15.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1094495
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
Аппликация назарий

4. Мактабгача таълим муассасаларида қўлланиладигаи 
аппликация турлари 
Аппликация декоратив тасвирий санъат тури сифатида қаралади. 
Аппликациянинг ўзига хослиги, асосан сурат характери ва техникасида 
бажарилишига боғлиқ. Аппликация учун танланган деталларнинг 
умумлашган шакллари хосдир. Одатда, аппликацияда бир ранг 
бошқасидан кескин фарққилади. Турли ранглардан тузилган аппликация 
флористика номини олган. 
Аппликация ўзига хос декоратив эффект ҳосил қилади. Баъзида 
қирқилган шакллар хонани безашда ишлатилади. Масалан, қоғоз 
салфеткалардан ясалган турли хил кўринишлардаги аппликациялар 
токчаларни безаш ҳамда ранг-баранг шаклларни ойналарга ѐпиштириш 
орқали безатишда ишлатилади. Шунингдек, мато, жун ва тери 
қийқимлари кийимни безашда, катта-кичик ўлчамларда гуруҳ тарзида 
бажариладиган панноларни бажаришда қўлланилади. 
Баъзида қирқилган бўлакчалар фонга бутунлигича ѐпиштирилмайди. 
Масалан, гул барглари фонга ѐпиштирилганда фақат катта қисмининг 
бир чети ѐпиштирилади. Қолган қисми эса ѐпиштирилмайди. Натижада 
бу усул тасвирга ўзига хос кўрк бағишлайди. Аппликация тузиш 
осонлиги ва соддалиги туфайли болалар ижоди учун айнан мос келади. 
Болалар аниқ бир рангга бўялган тайѐр шаклларни ишлатишлари ва нақш 
элементларини, тасвирий сюжетларни қирқиб, уларни ўзаро кетма-
кетликда ѐпиштириш орқали композиция яратишлари мумкин. Шу тарзда 
аппликация 
машғулотлари 
бир 
тарафдан 
болаларда 
тасвирий 
малакаларини шакллантирса, бошқа тарафдан уларнинг ижодий 
қобилиятларини ривожлантиради. 


Аппликация ишлашда турли материаллар қўлланилади. Булар 
табиий (қайин пўстлоғи, тухум пўчоги, дарахт барглари, мева ва сабзавот 
уруғлари, данаклар, сомон), бадиий (қоғоз, рангли қоғоз, картонлар) ва 
ташландиқ (тери, кигиз, мовут, жун, мато бўлакчалари) материаллардир. 
МТМ машғулотларида марказий нур ва лентали композиция билан 
декоратив аппликация қўлланади. Лентали тузилишда алоҳида 
элементлар горизонтал ва вертикал бўйича фриз-ҳошия ѐки бордюр 
кўринишида кўп бор қайтарилади. Нақш бир элементдан иборат оддий 
кўринишда бўлади. Мураккаби эса ритмик тарзда ҳар икки-уч 
элементларда қайтарилади. Марказий нур композицияда нақш, безак 
марказидан четларига қараб йўналтирилади. Бундай нақшлар қандай 
шаклдаги предметга жойлашганига ҳам боғлиқ. Масалан, айлана, тўғри 
тўртбурчак, квадрат (дўппи, гилам, чойшаб ва х.к.) шулар 
жумласидандир. 
Болаларга ҳар хил орнамент турларини янгилаш учун фонни алоҳида 
элементлар билан тўлдиришни, аппликацияни асосий ва ѐрдамчи 
қисмларини кўрсатишни ўргатиш керак. Болаларга кўз билан чамалаш 
услубларини қўллашни ўргатиш лозим. Ёки оғзаки инструкция билан 
чегараланиш ҳам мумкин. 
Аппликация халқ амалий санъатида кенг ўрин тутади. Бунда қоғоз, 
қуритилган ўсимликлар, мато, чарм, сомон, картон, қуритилган 
гуллардан кенг фойдаланиш мумкин. 
Аппликация амалий санъат турларидан бири сифатида турли 
предметларни бадиий безаш ва асосга қирқилган декоратив шаклларни 
ѐпиштиришда ишлатилади. Аппликация ўзига хослиги сурат характерида 
ва техникаси бажарилишига боғлиқ. Одатда аппликацияда ишлаш учун 
таланган материаллар ва тасвирлаш технологияси жиҳатидан ҳам бир-
бирларидан бироз фарққилади. Аппликация қатламли, силуэтли, мозаика 


(модулли) кўринишида, симметрик, лентали аппликация каби турларга 
бўлинади. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling