Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация


Аппликациялар ѐрдамида ясаш фаолияти жиҳозлари


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/49
Sana15.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1094495
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
Аппликация назарий

Аппликациялар ѐрдамида ясаш фаолияти жиҳозлари 
Тасвирий фаолият машғулотлари педагогик ўйланган моддий 
жихозланишни: махсус ускуналар, асбоблар ва тасвирий материаллари 
талаб қилинади. Машғулот ўтказиш учун шароит яратувчи барча 
предметлар тахталар, мольбертлар, тагликлар ва ҳакозолар; асбоблар: 
тасвирий жараѐнида керак бўладиган қаламлар, мўйқаламлар, қайчилар ва 
бошқа нарсалар: тасвир яратишда ишлатиладиган тасвирий материаллари – 
жихозлаш ускуналарига киради. Тасвирий фаолиятнинг ҳар хил турлари 
турлича жиҳозланади. 
Рангли қоғозлардан аппликациялар ясаш машғулотларида 
болаларнинг майда қўл моторикасини ривожлантириш. 
Мактабгача ѐшдаги болалар билан аппликация машғулотларини 
уларнинг қизиқишлари, мойилликлари ва имкониятларини ҳисобга олган 
ҳолда қўл меҳнати асосида ташкил этилади.
Майда қўл моториканинг жуда муҳим хусусиятлари бор. У 
болаларнинг асаб тизми, кўриш қобилияти, диққат эътибори, хотираси ва 
идрок қилиши билан боғлиқ. Бундан ташқари болаларнинг нутқини 
ривожланиши учун ҳам майда моториканинг ривожлантиришга катта 
аҳамият қаратиш лозим.
Бу машғулот жараѐнида болаларда ушбу ѐш учун билим, меҳнат, 
аҳлоқий, эстетик, иқтисодий, экологик ва ақлий имкониятларини ва қўл 
моторикаси ривожлантирилади. 
 
 


Фасллар мавзусида аппликация ясаш 
Аппликация ишини бажаришда асосий эътибор унинг умумий 
кўринишига қаратилиши керак. Яхши ўйланган композитсия, яъни 
тасвирлаш лозим бўлган нарсаларни жойлаштириш аппликация 
муваффақиятининг гаровидир. 
Фасллар мавзусида аппликация ясаш учун қайси фаслни тасвирлаш 
кераклиги аниқланиб олинади. Мавзуни ѐритиш қайси фаслга тўғри келса 
шу фасл ҳақида маълумот берилади ва шу фасл мавзусида аппликация 
тайѐрланади.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling