Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/207
Sana21.10.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1714632
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   207
Bog'liq
tayyorlov gurukh tematik rezhalashtirish

Қўшимча қисм: ракета тасвирларини томоша қилиш, видеотақдимотни кўриш. 
Эътиборга молик жиҳати: Болаларга қоғозни буклашда қийналаётган дўстларига 
ёрдам беришни таклиф қилиш. 
Қуриш ва ясаш маркази 
Мавзу: «Регистон майдони» (йирик қурилиш ашёларида фойдаланиб қуриш)
Мақсад: Самарқанд шаҳридаги Регистон майдони билан танишиш, йирик қурилиш 
ашёлари билан ишлаш усулларини билиш, иншоатларни ижодий қуради.
Керакли жиҳоз ва материаллар:«Регистон» майдонининг суратлари, йирик қурилиш 
матрериаллари. 
Фаолиятни олиб борилиши: 
1.Кириш: суҳбат. «Регистон» майдонининг суратларини томоша қилиш. 
2. Болаларнинг ижодий фаолияти . 
3. Фаолиятни якунлаш. 
Эътиборга молик жиҳати: қурилиш танлашда ижодий ёндашув, БҲХ риоя этиш. 


116 
Сюжет-ролли ўйинлар ва драмалаштириш маркази 
Сюжетли ролли ўйин «Дорихона»
Мақсад: “Доришунос” касби билан танишиш, беморга нисбатан ҳамдардликни ҳис 
қилиш, мулоқат маданияти. 
Керакли жиҳоз ва материаллар:оқхалат, бош кийим, рецепт, тиббий воситалар: 
пахта, боғлам, шиша идишлар (банка), доривор ўтлар қутичаси, томизғич (пипетка), тонометр, 
фонендоскоп. 
Фаолиятни олиб борилиши:  
1.Ўйин қоидалари билан танишиш. 
2.Ролларни тақсимлаш; 
3.Ўйин режасини тузиш. 
4.Хулоса қилиш:болалар фикрига кўра амалга ошмаган ҳолатларни муҳокама қилиш, 
ўйиндан тассуротларини сўзлаш, болалар яна ўйнашни ҳохлайдиларми? 
Қўшимча қисм: МТМнинг тиббиёт хонасига ва дорихонага экскурсия уюштириш.
Эътиборга молик жиҳати: ўйинда ҳамкорларига нисбатан дўстона мулоқатда бўлиш. 
Илм-фан ва табиат маркази 
Оҳанрабо (магнит) билан тажриба. 
«Оҳанрабо (магнит) ҳамма нарсани тортадими?», «Қандай қилиб сув солинган 
стакандан қўлни ҳўл қилмай тангани олиш мумкин?» «Рақсга тушаётган қистиргич» - стол 
тагида оҳанрабо (магнит) юргизиш.
Мақсад: Оҳанрабо (магнит)нинг хусуиятлари билан танишиш, буюмни ўрганиб, 
тажриба ўтказиш, илмий фаразларни ўрганиб, хулосалар қилиш. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling