136
МАРТ 3 ҲАФТАСИ
"АССАЛОМ, НАВРЎЗ!"
Қуриш-ясаш ва математика маркази
Катта қурилиш материаллари минораси (расмга кўра)
Мақсад: у чизилган расм бўйича минора қуришни билади.
Жиҳоз ва материаллар: қурилиш материаллари тўпламлари, 3-4 вариантни қуришнинг
умумий контурлари билан чизмалар.
Фаолиятни олиб борилиши:
1. Схемаларни - чизмаларни ўрганиш
2. Талаб қилинадиган қурилиш материалларини танлаш.
3. Минора қурилиши.
Қўшимча қисм: минора олдидаги майдонни қуриш.
Эътиборга молик жиҳати: ижодий ёндашув; ҳиссий муносабат.
Сюжетли-ролли ўйин ва драматизация маркази.
“Сумалак пиширамиз”
Мақсад: ўзбек халқининг анъаналари ва урф-одатларини билади. Сумалакни тайёрлаш
учун маҳсулотларни йиғиб олиш, ролларни тақсимлаш, ўйиннини ривожлантириш мумкин.
Жиҳоз ва материаллар: қозон, бошқа уй-рўзғор буюмларини тайёрлаш учун моделлар
ёки алмаштириладиган моддалар.
Фаолиятни олиб борилиши:
1. Ролларни тақсимлаш.
2. Зарур нарсаларни ва ускуналарни танлаш.
3. "Қўшнилар" ва "меҳмонлар" ни аниқлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: