Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/207
Sana21.10.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1714632
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   207
Bog'liq
tayyorlov gurukh tematik rezhalashtirish

“Сўз ҳосил қил” дидактик ўйини
Мақсад:Сўзларнинг товуш таҳлилини амалга оширишни билади. 
Керакли жиҳозлар ва материаллар: Сюжетли расмлар, АКТ жихозлари ва 
материаллари, предметли расмлар. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Тарқатма карточкалар асосида сўз ҳосил қиладилар; 
2. Ўзаро машғулот бўйича мухокама уюштирадилар; 
3. Болалар фаолияти бўйича суҳбат ва уларни рағбатлантириш. 
Қўшимча қисм:Тарбиячи расмлар асосида эртак яратишни ёки сўзлаб беришни таклиф 
этиши мумкин. 
Эътиборга молик жиҳати:  
1. Болаларнинг луғат бойлигига; 
2. Расмлар асосида ҳикоя туза олиш қобилиятига; 
3. Ҳиссий ифодалиликни етказиб бера олишига
4. Ҳаёт ҳавфсизлиги сабоқларига. 
Фан ва табиат маркази 
Телескоп билан ишлаш 
Мақсад:диққат, хотира, образли ва сўз мантиқий тафаккурнинг ривожланишига. 
Дўстлари билан космос, қуёш тизимидаги сайёралар ҳақидаги билимлари билан дўстлашиши 
мумкин.
Керакли жиҳозлар ва материаллар: Оханробо, темир предметлар, телескоп. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Телескоп орқали осмондаги жисмларни томоша қилиш; 
2. Болалар томонидан юлдузларни бўяш ва улар ҳақида сўзлаб бериш режаси тузилади; 
3. Юлдуз ва оймома расми чизилади; 
4. Болалар фаолияти бўйича суҳбат ва уларни рағбатлантириш. 
Қўшимча қисм:Тарбиячи АКТ жихозларида “Само сирлари” номли эртакни томоша 
қилишни таклиф этиши мумкин. 
Эътиборга молик жиҳати:  
1. Болаларнинг жамоада ишлаш малакаларининг шаклланишига; 
2. Тасаввурларининг ривожланишига. 
Санъат маркази: 
«Сайёрани чизамиз»  
Мақсад:атроф-оламни англаш бўйича билимларини намойиш этиш. Ўзининг 
расмларида аввалги фаолиятларда эгаллаган билимлари бўйича космик манзарани тасвирлай 
олишини таъминлаш.
Керакли жиҳозлар ва материаллар: бўёқлар, мўйқаламлар, тайёр фонлари мавжуд 
альбом дафтари варроқлари, ракета трафаретлари. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling