Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим


“Қиш” сурати асосида ҳикоя қилиш  Мақсад


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/207
Sana21.10.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1714632
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   207
Bog'liq
tayyorlov gurukh tematik rezhalashtirish

“Қиш” сурати асосида ҳикоя қилиш 
Мақсад: нутқда барча келишикларни қўллайди, таянч сўзлар ва расмлар асосида 
қисқа ҳикоя қилади. 
Керакли жиҳоз ва материаллар:қиш табиати акс этган сурат. Мазмунли
суратлар: ўғил бола ва қиз бола қиш кийимида, чанғи, чана, коньки (муз устида учиш 
учун мўлжалланган чанғи) ва қородам. 
Фаолиятни олиб борилиши:  
1. 
Ўйин: «Белгиларини танла!»
Қиш қандай? – совуқ, қаҳратон, бўронли.
Қор қандай? – оппоқ, юмшоқ, момиққина, кумуш ва ҳ.к. 
2. 
Ўйин «Фаолиятни танла»
Қор нима қилади? – ёғади, айланади, учқунлайди, қоплайди, ғирчиллайди, 
ялтирайди, эрийди.
Шамол нима қилади? – елади, эсади, ҳуштак чалади, увиллайди. 
3. 
“Қиш” табиати акс этган суратни кўриш. 
4. 
Мазмунли сурат асосида гаплар тузиш. «Қиш» ҳақида қисқа ҳикоя тузиш.
Қўшимча қисм: буюм-ҳодисага оид белгиларни машқ қилдириш. Болаларни 
киришимлигини ва дўстона ҳамкорликни тарбиялаш. 
Эътиборга молик жиҳати: сўзларни ва охирги бўғинларни, тўғри талаффуз қилиш, 
таянч сўзлар асосида гап тузиш. 
Тил ва нутқ маркази 
Қиш ҳақида асар 
Мақсад: шеърни ёддан мазмунли ўқиш, шеърни муаллифини билиш.
Керакли жиҳоз ва материаллар: қиш ҳақидаги сурат ва китоблар
Фаолиятни олиб борилиши:
1. 
Болалар қиш ҳақида ёзилган асарларни кўриб чиқадилар.
1
Тоғ чанғисида учиш бўйича қисқа ва узоқ масофага кўра ўтказиладиган спорт тури.


87 
2. 
Китобнинг муқовасидан муаллифни, китобнинг номини ўқий оладилар.
3. 
Тарбиячи ёрдамида қиш ҳақидаги шеърни ёд олиш. 
Қўшимча қисм: болалар билан ёзувчи ва шоирлар ҳақида суҳбатлашиш. 
Эътиборга молик жиҳати: шеърий асарларга ижобий муносабат билдиради.
 
Илм-фан ва табиат маркази 
«Муз ва қор билан тажриба»

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling