Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/207
Sana21.10.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1714632
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   207
Bog'liq
tayyorlov gurukh tematik rezhalashtirish

Фаолиятнинг бориши: 
1. “Ракета” расмини томоша қилиш; 


153 
2. Болалар томонидан ракетани чизиш лойиҳаси тузиш; 
3. Саноқ чўпларидан гиламда катта ракетани ясайди;
4. Болалар фаолияти бўйича суҳбат ва уларни рағбатлантириш 
Қўшимча қисм: 
Тарбиячи болаларни рағбатлантириб мақташи ва сайёралар ҳақидаги шеърларни ўқиб 
бериши мумкин.
Эътиборга молик жиҳати:  
1. Болаларнинг жамоада ишлаш малакасини шаклланишига;
2. Мантиқий тафаккурининг ривожланишига.
Санъат маркази 
Мусиқа жўрлигида (Космос) тасвирий фаолият билан шуғулланиш
Мақсад:ижодий тасаввурлари ва қобилиятларини ишга солади.
Керакли жиҳозлар ва материаллар:АКТ ва мусиқа маркази, мусиқали диск, оқ қоғоз, 
рангли қаламлар, фломастерлар. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Болалар билан “Қизил қалпоқча” бадиий телевизион эртакдаги “Юлдуз санар” 
(“Звездочёт”) ёдга олиш; 
2. Мусиқани тинглаш ва унинг мазмуни бўйича суҳбат олиб бориш;
3. “Чексиз само” мавзусида тасаввурларни ишга солиш;
4. Болалар фаолияти бўйича суҳбат ва уларни рағбатлантириш 
Қўшимча қисм:Сайёралар ва қуёш тизими, юлдузлар ҳақидаги болалар 
энциклопедиясини томша қилишни таклиф этиш, китоб мутолаасига ўргатиш. 
Эътиборга молик жиҳати: Болаларнинг юлдузли осмон, космик фазо ва мавхум 
мусиқа асбоблари ҳақидаги тасаввурларини бойитиш.
 
Санъат маркази: 
«Сайёраларни ясаймиз»  
Мақсад: ўз фаолиятига ижодий ёндошади, мавзу бўйича иш фаолиятида 
ноанъанавийликни қўллайди, лой иши жараёнини амалга ошириш усулларини мустақил 
танлайди, пластелин билан ишлаш малакасига эга.
Керакли жиҳозлар ва материаллар: пластилин, туоли кераксиз жиҳозлар, АКТ жиҳози 
ва материаллари.
Фаолиятнинг бориши: 
1. Сайёралар билан танишув
2. “Бизнинг галлактикамиз сайёралари” АКТ материалларини томоша қилиш.
3. Пластелин билан мустақил ишлай олади;
4. Болалар фаолияти бўйича суҳбат ва уларни рағбатлантириш. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling