“Сўз ҳосил қил” дидактик ўйини
Мақсад:Сўзларнинг товуш таҳлилини амалга оширишни билади.
Керакли жиҳозлар ва материаллар: Сюжетли расмлар, АКТ жихозлари ва
материаллари, предметли расмлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Тарқатма карточкалар асосида сўз ҳосил қиладилар;
2. Ўзаро машғулот бўйича мухокама уюштирадилар;
3. Болалар фаолияти бўйича суҳбат ва уларни рағбатлантириш.
Қўшимча қисм:Тарбиячи расмлар асосида эртак яратишни ёки сўзлаб беришни таклиф
этиши мумкин.
Эътиборга молик жиҳати:
1. Болаларнинг луғат бойлигига;
2. Расмлар асосида ҳикоя туза олиш қобилиятига;
3. Ҳиссий ифодалиликни етказиб бера олишига;
4. Ҳаёт ҳавфсизлиги сабоқларига.
Фан ва табиат маркази
Телескоп билан ишлаш
Мақсад:диққат, хотира, образли ва сўз мантиқий тафаккурнинг ривожланишига.
Дўстлари билан космос, қуёш тизимидаги сайёралар ҳақидаги билимлари билан дўстлашиши
мумкин.
Керакли жиҳозлар ва материаллар: Оханробо, темир предметлар, телескоп.
Фаолиятнинг бориши:
1. Телескоп орқали осмондаги жисмларни томоша қилиш;
2. Болалар томонидан юлдузларни бўяш ва улар ҳақида сўзлаб бериш режаси тузилади;
3. Юлдуз ва оймома расми чизилади;
4. Болалар фаолияти бўйича суҳбат ва уларни рағбатлантириш.
Қўшимча қисм:Тарбиячи АКТ жихозларида “Само сирлари” номли эртакни томоша
қилишни таклиф этиши мумкин.
Эътиборга молик жиҳати:
1. Болаларнинг жамоада ишлаш малакаларининг шаклланишига;
2. Тасаввурларининг ривожланишига.
Санъат маркази:
«Сайёрани чизамиз»
Мақсад:атроф-оламни англаш бўйича билимларини намойиш этиш. Ўзининг
расмларида аввалги фаолиятларда эгаллаган билимлари бўйича космик манзарани тасвирлай
олишини таъминлаш.
Керакли жиҳозлар ва материаллар: бўёқлар, мўйқаламлар, тайёр фонлари мавжуд
альбом дафтари варроқлари, ракета трафаретлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |