89
ЯНВАР ИККИНЧИ ҲАФТА
МАВЗУ: «ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ»
Қуриш ва ясаш маркази
Оригами «Самолёт»
Мақсад: қоғоздан маҳсулот яратиш, бармоқларни ривожлантириш, яратиш ва ижод
қилиш, диққатни тўплаш, аниқ режа асосида ишлаш.
Керакли жиҳоз ва материаллар:чизмалар, оқ ва рангли қоғозлар.
Фаолиятни олиб борилиши:
1.
Болалар самолётни йиғиш чизмасини кўрадилар.
2.
Самолётни қуриш учун рангли қоғоз танлайдилар.
3.
Самолётни чизма асосида йиғадилар.
4.
Самолётни хоҳишига кўра безатадилар (рангли қаламлар, елим ва бошқалар
билан)
Эътиборга молик жиҳати: бола “ўзига” ва “ўзидан” каби йўналишда мўлжал
олади, ўзининг амалий фаолиятини режалаштиради ва назорат қилади.
Қуриш ва ясаш маркази
«Ҳарбий техника , машинани йиғиш»
Мақсад: ҳарбий транспортни билади,
сюжетни ижодий ривожлантиради,
бизнинг
Қуролли кучларимиз (армия) билан фахрланади.
Керакли жиҳоз ва материаллар:кесма
суратлар, кичик қутилар,гугурт қути,
ҳарбий техника акс этган суратлар.
Фаолиятни олиб борилиши:
1.
Болалар ҳарбий техника акс этган суратларни кўрадилар.
2.
Болалар ўз танловлари асосида қутилардан ҳарбий техникаларни қурадилар.
3.
Ишни тугатиш учун рангли қоғоз, ёпишқоқ байроқ, юлдуз ва бошқа тасвирлардан
фойдаланишлари мумкин.
Қўшимча қисм: Кўргазма иш «Ҳарбий техника»
Эътиборга молик жиҳати: болаларда ижодий қуриш
ясашни такомиллаштириш,
шуғулланиш жараёнида улар орасида ижобий ҳамкорликни
шакллантириш, қўл
моторикасини ривожлантириш.
Сюжет-ролли ўйинлар ва драмалаштириш маркази
Do'stlaringiz bilan baham: