Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/207
Sana21.10.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1714632
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   207
Bog'liq
tayyorlov gurukh tematik rezhalashtirish

Керакли жиҳоз ва материаллар:ўн икки ойнинг ўзига хос бўлган кийими; сунъий 
арчалар; ўрмонни акс эттирувчи йўлаклар ва очиқ майдон, гулхан (болаларбоп); эртак 
мазмуни акс этган суратлар; саватча ва бойчечак.
Фаолиятни олиб борилиши 
1. 
Эртак асосидаги суратлар мазмуни билан таништириш. Неча ой ва уларнинг 
номларини сўраш. 
2. 
Драмалаштирилган ўйин учун сюжет танлаш. 
3. 
Ролларни тақсимлаш. 
4. 
Эртак драмасининг таҳлил қилиш. 
Қўшимча қисм: «Ўн икки ой» мультфилмини кўрсатиш. 
Эътиборга молик жиҳати: Ўйин орқали эзгулик ва ёмонликни, дўстона 
муносабатлар, ҳамкорликни тушуниш.
Сюжет-ролли ўйинлар ва драмалаштириш маркази 
Драмалаштирилган ўйин. «Қишки олимпиада ўйинлари»
Мақсад: замонавий олимпиядаўйинлари ҳақида тасаввурга эга бўлиш, умуминсоний 
маданиятнинг бир қисми сифатида эканлигини билиш, ҳар хил спорт турларига қизиқиш 
уйғотиш. 


86 
Керакли жиҳоз ва материаллар:қишки олимпиада ўйинларига хос бўлган 
жиҳозлар, спорт кийимлари (бош ҳимоя кийими ва ҳ.к.) Ўзбекистон ва олимпиада 
байроқлари, мавзуга мос бўлган суратлар.  
Фаолиятни олиб борилиши:  
1. 
Болалар спорт кийимларини кийиб икки гуруҳга бўлинадилар. 
2. 
Болалар «Чанғида (лыжи) пойга». ўйинини ўйнайдилар. Болалар чанғида 
юргандек (тақлидчан) ҳаракатланадилар. 
3. 
Биатлон
1
ўйини.Чанғида ҳаракатлангандек (тақлидчан) белгиланган 
масофагача югурадилар, тўпни нишонга улоқтиради.
4. 
Қўшимча қисм: спорт мавзусига оид суратларни томоша қилиш. 
Эътиборга молик жиҳати: болалар орасида дўстона муносабатларни 
мустаҳкамлаш, бир-бирини қўллаб қувватлашни тарбиялаш, соғлом ҳаёт тарзини 
сингдириш, болаларни жисмонан кучли, эпчил ва чаққон бўлишларига кўмаклашиш. 
Тил ва нутқ маркази 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling