88
Фаолиятни олиб борилиши:
1.
Қоғоз фонини танлаш.
2.
Сурат мазмунини ўйлаб топиш.
3.
Расм чизиш.
4.
Болалар ишларининг кўргазмаси.
Қўшимча қисм: тасвирий санъатнинг турларини ажратиш,
Эътиборга молик жиҳати: композицияни яратиш.
Санъат маркази
Лой иши «Қордан байрам торти»
Мақсад: буюмга хос бўлган белгиларни бериш, қисмларнинг катталигига (ҳажмига)
аҳамият бериш,қордан торт ясаш.
Керакли жиҳоз ва материаллар:металл тоғорача, ўйинчоқ идишлар, қум учун
идишлар
жамланмаси, қор, йирик мунчоқлар, ярим
тухумсимон пластмасса идишлар,
бўёқлар ва мўйқалам.
Фаолиятни олиб борилиши:
1.
Металл тоғорача ёрдамида тортнинг асоси учун кичик кулча ясаш.
2.
ярим тухумсимон пластмасса идишларни қор билан тўлдирилади ва тортнинг
асосий қисмига доира бўйлаб (безе) жойлаштирилади.
3.
Тортни рангли бўёқ билан бўяш.
4.
Тортни мунчоқлар билан безаш. (мевалар ўрнига).
Қўшимча қисм: хамирдан торт тайёрлаш.
Эътиборга молик жиҳати: қорни эриши ва ўз вақтида қорни янгилаш.
Санъат маркази
Жамоавий аппликация
«Қишки олимпиада ўйинлари»
Мақсад: олимпиада рамзини ва олимпиада халқаларининг ранглари уйғунлиги
қоғозга тушириш.
Керакли жиҳоз ва материаллар: рангли қоғозлар, оқ картон қоғоз, тухум пўчоғи,
елим, қайчилар, гуашь, мўйқалам.
Фаолиятни олиб борилиши:
1.
Халқалар четига мўйқалам билан елим суртилади.
2.
Халқа четига сурилган елимга мустаҳам қилиб тухум қобиғидан
мозайка
жойлаштирилади.
3.
Сўнг тухум қобиғига Олимпиада халқаларининг ранглари уйғунлигига мувофиқ
ранг берилади.
Қўшимча қисм: Болаларга Олимпиада рамзи, маёғи, байроғи, ва халқалари ҳақида
ҳикоя қилиб бериш. Олимпиада байроғини рангли қоғозлардан тайёрлаш ва дыракол
ёрдамида рангли доирачалар ёғдусини (конфетти) яратиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: