Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/207
Sana21.10.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1714632
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   207
Bog'liq
tayyorlov gurukh tematik rezhalashtirish

Валеология «Ёқимли иштаҳа»
Мақсад: инсон ҳаётида соғлом овқатланишни аҳамияти ҳақида тушунчага эга 
бўлиш, овқат ҳазм қилиш системасининг вазифалари билан танишиш. 
Керакли жиҳоз ва материаллар:“Овқат ҳазм қилиш тизими”, “Тўғри овқатланиш 
қоидалари” акс этган жадвал, ўйин учун озиқ-овқат маҳсулотлари.
 Фаолиятни олиб борилиши:  
Ўйин: «Озиқ-овқат маҳсулотлари». Стол устига ҳар хил озиқ-овқат маҳсулотлари 
териб қўйилади. Бола маҳсулотларни 3та столга бўлиб чиқади ва нимагалигини 
тушинтиради. 
Қўшимча қисм: болалар билан овқатланиш тартиби бўйича суҳбат ўтказиш.
Эътиборга молик жиҳати: болаларнинг тўғри овқатланиш, соғлом маҳсулот бўйича 
тасаввурини ҳосил қилиш, билишга бўлган қизиқишларини ошириш, фаол ҳаракатланиш,
ўз соғлиғи ҳақида қайғуришни тарбиялаш ва соғлом ҳаёт олиб боришга интилишини 
мустаҳкамлаш. 
Тил ва нутқ маркази 
«Соғлом ҳаёт сари» 
Мақсад: соғлом инсон тушунчасини тушунади, шахсий гигиена кўникмаларига эга,
совун, тиш пастаси, тароқ, сочиқнинг аҳамиятини билади, витаминлар ва шамоллаш 
касалликлари ҳақида тасаввурга эга бўлади. 
Керакли жиҳоз ва материаллар:қуёш макети, гигиена воситалари (совун, тиш 
чўткаси, тароқ, сочиқ),
Таълимий ўйин: «Бизнинг ёрдамчиларимиз», мавзуга оид жараёнлар акс этган 
сюжетли расмлар, муляжлар, маҳсулотлар тўлдирилган сават, чиниқтириш учун жиҳозлар. 
Фаолиятни олиб борилиши:  


95 
1. 
Таълимий ўйин: «Бизнинг ёрдамчиларимиз» — болаларнинг эшитиш, кўриш, 
ҳид билиш ва таъм билиш борасидаги билимларини мустаҳкамлаш. Суратларни аниқ 
белгиларига кўра гуруҳларга ажратиш, бу органларнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини 
билдириш.
2. 
Таълимий ўйин: «Тартиб узвийлиги» — Болалар сюжет акс этган суратларни 
тартиб узвийлигида териб чиқишади ва уларнинг аҳамиятини тушунтиради. (уйғониш,
ювиниш, бадантарбия, нонушта, ўйин, сайр, тушлик, кундузги уйқу, толма чой, сайр, ўйин 
ва бош.) 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling