Қўшимча қисм: инсон тана аъзолари ҳақида суҳбат, одам макетини ўрганиш.
Эътиборга молик жиҳати: ўзининг соғлиғи в танасини эҳтиёт қилиш.
Санъат маркази
Расм чизиш «Менинг оилам»
Мақсад: тасвирни сурат мазмунига мувофиқ қоғозга жойлаштиради, инсон танасини
чиза олади, катталар ва болаларнинг бўй бастини тасвирлай олади.
Керакли жиҳоз ва материаллар:А4 шаклдаги оқ қоғоз, рамка, рангли қаламлар.
Фаолиятни олиб борилиши:
1.
Болалар ўзининг оила аъзолари гапириб беради.
2.
Болалар нима билан чизишни танлайдилар.
3.
Ўзлари тасвирлаб чизиб беради.
Қўшимча қисм: оила ҳақидаги тасвирларни томоша қилиш, оилавий севимли
байрам ҳақида суҳбат.
Эътиборга молик жиҳати: ижодий тасаввурни ривожлантириш. Ўзи яратган
тимсолини чирўйини кўра олиш.
Санъат маркази
Лой иши « Фойдали витаминлар»
Мақсад: лой ишида ҳар хил усулларда мевалар шаклини бера олади ( думалоқлаш,
япалоқлаш, эзиш).
Керакли жиҳоз ва материаллар:пластилин, стек, қўл учун қоғоз сочиқча, лой иши
учун тахтакач, табиий сабзавот ва мевалар: апельсин, банан, олма, сабзи ва ҳ.к.
Фаолиятни олиб борилиши:
1.
Болалар мева ва сабзавотларни кўриб чиқиб, қандай фойдали витаминлар ясашни
танлайдилар.
2.
Керакли бўлган рангдаги пластилинни оладилар.
3.
Фаолиятни бошлашади.
Қўшимча қисм: мева ва сабзавотлар учун Қўшимча қисм саватча ясаши мумкин.
Эътиборга молик жиҳати: майда қўл моторикасини ривожлантириш учун, кўзда
мўлжал олиш, тасаввур қилиш. Пластилин билан тартибли, мустақил, фаол ишлашни
тарбиялаш.
Санъат маркази
Аппликация «Одамчамизни кийинтирамиз»
Мақсад: аппликацияда ҳар хил қоғозлардан фойдаланади, ранглар ҳамоҳанглигини
танлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |