Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/207
Sana21.10.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1714632
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   207
Bog'liq
tayyorlov gurukh tematik rezhalashtirish

Қўшимча қисм: инсон тана аъзолари ҳақида суҳбат, одам макетини ўрганиш. 
Эътиборга молик жиҳати: ўзининг соғлиғи в танасини эҳтиёт қилиш. 
 
Санъат маркази 
Расм чизиш «Менинг оилам»
Мақсад: тасвирни сурат мазмунига мувофиқ қоғозга жойлаштиради, инсон танасини 
чиза олади, катталар ва болаларнинг бўй бастини тасвирлай олади.
Керакли жиҳоз ва материаллар:А4 шаклдаги оқ қоғоз, рамка, рангли қаламлар.
Фаолиятни олиб борилиши:  
1. 
Болалар ўзининг оила аъзолари гапириб беради.
2. 
Болалар нима билан чизишни танлайдилар. 
3. 
Ўзлари тасвирлаб чизиб беради. 
Қўшимча қисм: оила ҳақидаги тасвирларни томоша қилиш, оилавий севимли 
байрам ҳақида суҳбат. 
Эътиборга молик жиҳати: ижодий тасаввурни ривожлантириш. Ўзи яратган 
тимсолини чирўйини кўра олиш. 
 
Санъат маркази 
Лой иши « Фойдали витаминлар»
Мақсад: лой ишида ҳар хил усулларда мевалар шаклини бера олади ( думалоқлаш, 
япалоқлаш, эзиш). 
Керакли жиҳоз ва материаллар:пластилин, стек, қўл учун қоғоз сочиқча, лой иши 
учун тахтакач, табиий сабзавот ва мевалар: апельсин, банан, олма, сабзи ва ҳ.к.
Фаолиятни олиб борилиши:  
1. 
Болалар мева ва сабзавотларни кўриб чиқиб, қандай фойдали витаминлар ясашни 
танлайдилар. 
2. 
Керакли бўлган рангдаги пластилинни оладилар. 
3. 
Фаолиятни бошлашади. 
Қўшимча қисм: мева ва сабзавотлар учун Қўшимча қисм саватча ясаши мумкин. 
Эътиборга молик жиҳати: майда қўл моторикасини ривожлантириш учун, кўзда 
мўлжал олиш, тасаввур қилиш. Пластилин билан тартибли, мустақил, фаол ишлашни 
тарбиялаш.
 
Санъат маркази 
Аппликация «Одамчамизни кийинтирамиз»
Мақсад: аппликацияда ҳар хил қоғозлардан фойдаланади, ранглар ҳамоҳанглигини 
танлайди.

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling