Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/207
Sana21.10.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1714632
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   207
Bog'liq
tayyorlov gurukh tematik rezhalashtirish

Қўшимча қисм: саҳналаштирилган эртакни бошқа гуруҳ болаларига намойиш 
этадилар. 
Эътиборга молик жиҳати: бир-бирига дўстона муносабатда бўлиш, бўлишиш ва 
имкон беришни тарбиялаш. 
 
Сюжет-ролли ўйинлар ва драмалаштириш маркази 
Сюжет-ролли ўйин « Автобусда саёҳат»
Мақсад: жамоа билан ўйнашни, аниқ бир ролни бажаришни, йўл ҳаракати 
қоидаларини ва транспорт турларини билади. 
Керакли жиҳоз ва материаллар:стуллардан автобус, ҳайдовчи учун жой ва бош 
кийим, чипталар сумкаси, чипталар. Оқ, қизил, сариқ ва кўк рангдаги капалаклар.


98 
Фаолиятни олиб борилиши:  
1. 
Ролларни тақсимлаш. Автобусда саёҳат.
2. 
«Мустақиллик» бекати. Ўйин. «Гулларни йиғиб ол!». Болалар автобусдан чиқиб 
гулларни саватчага терадилар 
3. 
«Халқлар дўстлиги» бекати. Ҳаракатлиўйин «Қушга айлан».
Бошловчи: «Бир, икки, уч, ўз атрофингда айланиб қушга айлан! 
( чумчуқ - болалар чумчуқнинг юришига, овозига, ҳаракатига тақлид қиладилар, 
кейин қалдирғочга, турнага).  
Қўшимча қисм: Қўшимча қисм бекатлар билан ўйинни давом эттириш мумкин. 
Эътиборга молик жиҳати: ҳамжиҳатликни, ўз ишига масъулиятни кўчада ва 
транспортда ўзини тутиш қоидаларига риоя қилишни сингдириш. 
 
Тил ва нутқ маркази 
Сўз ўйини «Нима яхши-ю, нима ёмон?»
Мақсад: яхши ва ёмонни ажратадиэртак ва ҳикоялардан қисмларни сўзлаб беради. 
Керакли жиҳоз ва материаллар:сюжетли суратлар. 
Фаолиятни олиб борилиши:  
1. Иллюстрацияларни томоша қилиш. 
2. Мазмунга мос иллюстрацияларни ажратиш. 
3. Хулосалар. 
Таълимий ўйин: «Яхши ишлар».
Болалар мазмунга мос бўлган суратларни томоша қиладилар ва қайси бири яхши ва 
ёмонлиги сўзлаб беришади. 
- ўғил бола бувисига игнага ип ўтказишда ёрдам беради; 
- қиз бола гулхонадангулларни теради гулдаста тайёрлайди;
- ўғил бола укасига китоб ўқиб беради;
- қиз бола боғда агатни суғормоқда;
- ўғил бола идиш ювади;
- ўғил бола кўлмакка оёғи билан тушиб, тепсинмоқда;
- катта қиз кичкинасини арғимчоқдан йиқитди, ва у йиқилди, урилди; - қиз бола
хиёбонда қушлар инига дон сепди ва ҳ.к.

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling