Расм чизиш «Бизнинг жонажон армия»
Мақсад: аскар суратини чизиш, жангчининг тимсолини яратиш, ҳарбий кийимга
алоҳида урғу бериш, қоғозга тасвирни жойлаштириш.
Керакли жиҳоз ва материаллар: мавзуга оид суратлар, марказнинг номланиш,
А-4 форматидаги қоғоз, гуашь, мўйқалам, сув учун стакан.
Фаолиятни олиб борилиши:
1.
Болалар ҳарбий мавзуга оид суратларни кўрадилар.
2.
Берилган мавзуга ўзининг хоҳишига кўра сюжетни ўйлаб топади.
3.
Ўйлаганларини амалга оширади.
Чизиш кетма-кетлиги бўйича чизма таклиф қилиш мумкин.
Қўшимча қисм: Қуриш ва ясаш, санъат марказларида кўргазма ташкил этиш
Эътиборга молик жиҳати:бажарилган ишга мустақил ёндашув, кайфиятни кўтариш
ва ватанпарварлик ҳиссини ривожлантириш.
Санъат маркази
Лой иши «жонажон Ватанимга душман қўрқинчли эмас».
Мақсад: яратилаётган образ орқали инсоннинг феъл-атворини кўрсатиб бериш,
армия билан фахрланиш, кучли, эпчил ва жасур бўлишга интилиш.
Керакли жиҳоз ва материаллар:пластилин, ишлаш учун тўшама (доска), махсус
пичоқча, ҳар хил турдаги ҳарбийлар акс этган суратлар, ҳарбий база макети.
Фаолиятни олиб борилиши:
1.
Болалар суратлар ёки ҳар хил қўшинлар акс этган ўйинчоқларни кўриб
чиқадилар.
2.
Болалар нима ясашни танлайдилар.
3.
Ўйлаганларини амалга оширади.
4.
Ҳарбий база макетини қуради.
Қўшимча қисм: нафақат ҳарбийлар балки ҳарбий техникаларни яратиш мумкин.
лепят не только военных, но и военную технику.
Эътиборга молик жиҳати: фаоллик, ташаббусни кўрсатиш, тасаввурдан
фойдланиш, жонажон юртига мехр-мухаббатни тарбиялаш, Ватан ҳимоячиси бўлишга
қизиқтириш.
Санъат маркази
Аппликация «Ватан ҳимоячилари кунига табрикнома»
Мақсад: Ўзбек армияси ҳақида тасаввурга эга бўлиш, Ватан ҳимоячилари куни
қачон нишонланишини билиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |