Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим жараёнини мавзувий режалаштириш


Download 1.7 Mb.
bet19/127
Sana11.11.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1766412
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   127
Bog'liq
КАТТА ГУРУҲГА ТЕМАТИК РЕЖАЛАШТИРИШ

Қўшимча қисм:боғчада қандай дарахтлар ўсишини айтишади.
Эътиборга молик жиҳати: болаларнинг кузатиш ва хулоса чиқариш билимига, дарахтларнинг ўхшашликлари ва фарқларини топа олишларига. ОБЖ.


Санъат маркази

Кузги гуллар ва барглардан гербарий.


Мақсад: гул ва ўсимликларни уйғунлаштира олади, тафаккури, нафосати, қўл моторикасини шакллантиради. Ўз ижодиётини чиройли безайди.
Керакли жиҳоз ва материаллар:қуриган ўсимлик ва гуллар, рангли картонлар, қоғоз, елим, степлер (катталар ёрдамида), рамка.
Фаолиятнинг бориши:

  1. Болалар тайёр гербарийларни томоша қилишади.

  2. Марказдаги материалларни ўрганиб чиқишади, ўз иши учун зарур бўлган материални танлашади.

  3. Гербарий ясаб, картонга махкамлашади.

  4. Ўз ишларини безашади.

Қўшимча қисм: ўз ишни номлашади.
Эътиборга молик жиҳати: тоза ишлашига ва гигиеник нормаларини ўсиб боришига, тафаккури ва майда моторикасининг шаклланишига.
ОКТЯБРЬ 2 ҲАФТА
«СЕРҲОСИЛ КУЗ»

Қуриш-ясаш ва математика маркази

«Мева ва сабзавотлар учун омборхона»


Мақсад:қишга озиқ-овқатларнинг жамланиши хақидаги билимларини бойитади. Мева ва сабзавотларни сақлаш учун стеллаж ва жавонларнинг жойлашишини тушунади.
Жиҳоз ва материаллар: кубиклар, катта ва кичик ғиштчалар, геометрик шакллар, лего шакллари, ёғоч стеллажлар, мева ва сабзавот муляжлари.
Фаолиятнинг бориши:

  1. Болалар қурилиш материалларини ўрганишади ва омборхона қурилишини режалаштириб олишади.

  2. Мева ва сабзавотлар учун омборхона қурилиши;

  3. Мева ва сабзавотларнинг қути ва жавонларга тақсимланиши.

Қўшимча қисм: арава ва саватни қўллаган холда мева ва сабзавотларнинг омборхонага етказилиш вазиятини ўйнаш.

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling