Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим жараёнини мавзувий режалаштириш


Сюжетли-ролли ўйинлар ва драмматизациялаш маркази


Download 1.7 Mb.
bet20/127
Sana11.11.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1766412
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   127
Bog'liq
КАТТА ГУРУҲГА ТЕМАТИК РЕЖАЛАШТИРИШ

Эътиборга молик жиҳати: болаларнинг жамоада ўйнай олишини.


Сюжетли-ролли ўйинлар ва драмматизациялаш маркази

«Олтин тарвуз»эртагининг инсценировкаси


Мақсад: халқ ижодиёти билан танишишда давом этади, актёрлик маҳорати кўникмаларини орттиради, яхши ва ёмонни фарқлайди.
Жиҳоз ва материаллар:эртакнинг матни ва расмлари, қолиплар, кийимлар, тарвуз макети ва олтин тангалар муляжлари.
Фаолиятнинг бориши:

  1. Болалар расмларни томоша қилиш борасида эртакнинг сюжетини эсга олишади.

  2. Болаларга ролларни тақсимлаш.

  3. Эртак инсценировкаси.

  4. Ҳаёт ҳавфсизлиги асослари.

Қўшимча қисм: болалар ролларни алмашишлари ёки эртакка бошқача якун ўйлаб топишлари мумкин.
Эътиборга молик жиҳати: болаларнинг бир-бирига нисбатан ўзаро хурмати, нутқи ва ижодий сифатларининг шаклланишига.


Нутқ ва саводхонликка ўргатиш маркази

«Боғда ва томорқада нималарни ўстирамиз?»


Мақсад:мева ва сабзавотларнинг номини билади, нима қаерда ўсишини фарқлайди. Мева ва сабзавотларнинг хусусиятларини билади, луғат бойлигини янги тушунчалар билан бойитади, нутқини равонлигини, мантиқий фикрлашни ривожлантиради.
Жиҳоз ва материаллар: боғ ва томорқа расмлари, мева ва сабзавотлар тўғрисида адабиётлар, мавзуга доир карточкалар.
Фаолиятнинг бориши:

  1. «Боғ ва томорқа» расмини томоша қилиш;

  2. Болалар мева ва сабзавотларни номларини айтишади ва классификация қилишади.

  3. Боғ ва томорқа тасвири туширилган панно.

  4. Мева ва сабзавотларни болалар тегишли хоначаларга жойлаштиришади.

Қўшимча қисм: мева ва сабзавотли рамларни уларнинг номлари ёзилган карточкаларга алмаштириш.
Эътиборга молик жиҳати: агарда бола тўлиқ гап билан жавоб беролмаса, йўналтирувчи савол ва сўзлар билан ёрдам бериш мумкин, эътиборни ривожлантириш ва нутқни шакллантириш.

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling