Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 16 июльдаги 109-сонли буйруғИ


-модда. Мактабгача таълим ташкилотларининг давлат аккредитацияси


Download 344 Kb.
bet9/21
Sana21.04.2023
Hajmi344 Kb.
#1372391
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
22-модда. Мактабгача таълим ташкилотларининг давлат аккредитацияси
Мактабгача таълим ташкилотларининг давлат аккредитацияси Давлат инспекцияси томонидан аттестация асосида амалга оширилади.
Мактабгача таълим ташкилотларининг давлат аккредитацияси беш йилда бир марта амалга оширилади.
Мактабгача таълим ташкилотларининг давлат аккредитациясини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
23-модда. Давлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этишнинг мажбурийлиги
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари:
шаҳарлар, шаҳарчалар ва бошқа аҳоли пунктлари ташкил этилганда;
турар жой мажмуалари қурилганда;
тегишли ҳудудда мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган чекланган сони ошганда мажбурий тартибда ташкил этилади.
Бир нечта кўп квартирали уйдан ёки якка тартибдаги уйлар гуруҳларидан иборат бўлган янги турар жой мажмуаларини лойиҳалаштириш ва қуришда кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларида ёхуд алоҳида бино тарзида ҳар бир икки юзта квартира ёки якка тартибдаги уйлар учун камида элликта ўриндан келиб чиққан ҳолда мактабгача таълим ташкилотининг мавжуд бўлиши шартлиги назарда тутилади.
24-модда. Мактабгача таълим ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Мактабгача таълим ташкилоти:
мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури асосида ўз таълим дастурини ишлаб чиқишга;
боланинг қонуний вакиллари билан тузилган шартнома асосида мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастурида назарда тутилганидан ташқари қўшимча пулли таълим хизматлари кўрсатишга;
боланинг қонуний вакиллари билан таълим ва тарбия борасида ҳамкорликни амалга оширишга ҳақли.
Мактабгача таълим ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Мактабгача таълим ташкилоти:
давлат мактабгача таълим ва тарбия стандарти талабларига мос келадиган мактабгача таълим даражасини таъминлаши;
болаларнинг ривожланиши, таълим ва тарбия олиши учун хавфсиз шарт-шароитлар яратиши;
болага таълим ва тарбия бериш масалалари юзасидан унинг қонуний вакилларига маслаҳат ёрдамини бериши;
боланинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдидлар, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги фактлари тўғрисида ваколатли органларни хабардор қилиши шарт.
Мактабгача таълим ташкилотининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Download 344 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling