142
ИЮНЬ. ТЎРТИНЧИ ҲАФТА
ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ МЕҲМОНДА
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: А. Навоийнинг “Нон иси” ривояти
Мақсад: болалар А.Навоийнинг “Нон иси” ривоятини биладилар, актёрлик
маҳоратларини оширадилар.
Керакли жиҳозлар: нонлар, сават,
шох учун тахт, костюмлар, саллалар,
стол ва
кўрпачалар,
дастурхон, гуллар.
Фаолиятнинг бориши:
1. А.Навоийнинг “Нон иси” ҳикоясини эслаш.
2. Ролларни тақсимлаш.
3. Образга кириш
4. Ривоятни саҳналаштириш.
5. Ривоят мазмунидан келиб чиқадиган хулоса муҳокамаси.
Қўшимча: ривоятнинг тарбиявий жиҳатларини болалар билан муҳокама қилиш
Алоҳида эътибор қаратилади: ролни ижро этаётганда овоз темпи ва ижро маҳорати.
Тил ва нутқ
Мавзу: Нон нимадан тайёрланади? Суҳбат
Мақсад: болалар буғдойдан ун ҳосил бўлиш жараёни кетма-кетлиги ва нон тайёрлаш
жараёнини айтиб берадилар.
Керакли жиҳозлар: дон солинган ликопчалар (арпа, буғдой, сули), ун солинган ликопча,
нон турлари намуналари, карточкалар, ундирилган сули дони, АКТ.
Фаолиятнинг бориши:
1. “Нон қандай пайдо бўлган” слайд-тақдимотини кўриш.
2. Намойиш асосида суҳбат.
3. Донларни кўриб чиқиш ва номларини эслаб қолиш.
4.“Нон нимадан тайёрланади?” таълимий ўйини.
5. Хулоса, рағбатлантириш
Қўшимча: болалар нон маҳсулотлари турларини санаб ўтишади.
Алоҳида эътибор қаратилади: арпа, буғдой, сулини бир-биридан фарқлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: