Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим
Мактабгача таълим муассасасининг ёзги мавсумга
Download 3.43 Mb. Pdf ko'rish
|
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёзги соғломлаштириш даврида фойдаланиладиган анжом ва жиҳозлар
Мактабгача таълим муассасасининг ёзги мавсумга
тайёрлиги мезонлари: - ўйин ва жисмоний тарбия майдончаларини СанПиН талаблари асосида жиҳозланиши, болалар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича кўрсатмаларга риоя қилиш; - керакли ҳужжатларнинг мавжудлиги: ёзги давр учун МТМнинг иш режаси, ичимлик режимини ташкил этиш, болалар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, муассаса ҳудудига яқин жойларга экскурсиялар ва саёҳатларни ташкил этиш, болаларни зарарли ўсимлик ва бошқа нарсалар билан заҳарланишининг олдини олиш бўйича кўрсатмалар, даволаш- профилактика тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳужжатлар, педагог ва ота-оналар учун турли тавсиялар ва маслаҳатлар; - қум ва болалар майдончасини ўз вақтида намлантириш учун шароит яратиш; - болалар билан ёзги соғломлаштириш даврини ташкил этишни назорат қилиш тизимининг мавжудлиги. Спорт, ҳаракатли ўйинлар, спорт байрамлари, экскурсия ва бошқаларни ўтказиш, шунингдек, сайрлар давомийлигини ошириш тавсия этилади. Соғломлаштириш жараёни самарали бўлишига эришиш учун кун тартибига болаларнинг очиқ ҳавода максимал даражада бўлишлари, ёшга мос уйқу ва дам олишнинг бошқа турлари назарда тутилади. Ёзги соғломлаштириш даврида фойдаланиладиган анжом ва жиҳозлар: сув, лой ва қум билан ўйналадиган елим ўйинчоқлар; қўл ювиш учун сув, бир марталик сочиқчалар, чиқиндилар учун челак; шамол ўйинлари учун жиҳозлар (айланалар, қоғоз пирпираклар, ленталар); воқеабанд ва театрлаштирилган ўйинлар учун жиҳоз ва қўғирчоқлар; спорт ўйинлари учун жиҳозлар (халқалар, кеглилар, бадминтон, арқончалар, ҳар хил катталикдаги тўплар); стол босма ўйинлари; 9 табиат қўйнида меҳнат қилиш учун керакли жиҳозлар тўплами (куракча, белкурак, супурги, ҳокандоз, хаскаш, сув сочадиган жўмракли челакчалар); қўл меҳнати учун керакли ашёларнинг қоғоз қутиларда бўлиши (рангли ва рангсиз қоғозлар, бўёқ, пластилин шаблон─андозалар, бўяш учун китобчалар, сочиқчалар); сайрда намойиш этиш ва ҳикоя қилиб бериш учун бадиий адабиётлар; енгил тўшама, ширма ва пардалар. Ташқарига олиб чиқиладиган жиҳозларнинг хавфсизлиги (синган, тешилган жойларини йўқлиги) текширилиб, ҳар куни сайрдан кейин ювилади, қуритилади ва қути ёки саватларга жойланади. Сайрдан сўнг ҳар бир жиҳоз кўздан кечирилади. Сайр ва ўйинлардан сўнг айвонча, майдонча ва болалар уйчалари тозаланади, сув билан ювилади. Қум сақланадиган жойлар доимо тозаланиб, қум эланиб, нам ҳолатда сақланиши таъминланади, ўйнаб бўлингандан сўнг қум устини ғилофи билан беркитиб қўйилади. Мактабгача таълим муассасасида ёзги дам олиш даврига тайёргарлик барча ходимлар томонидан ўз лавозим вазифаларига мувофиқ амалга оширилади. Download 3.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling