Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Чиниқтириш бўйича тавсияни қуйидаги жадвал


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

Чиниқтириш бўйича тавсияни қуйидаги жадвал
кўринишида бериш мумкин: 
 
Гу
ру
ҳл
ар
 
 
Фамили
я, исм 
Ҳаво 
Қуёш 
Сув 
Ялангоёқ юриш 
И
зоҳ
 

 
вақт
 
дав
ом
ий
л
иг
и
 

вақт
 
дав
ом
ий
л
иг
и
 

вақт
 
дав
ом
ий
л
иг
и
 

вақт
 
дав
ом
ий
л
иг
и
 
 
1

уру
ҳ 
2

уру
ҳ 
3

уру
ҳ 


15 
 
Ушбу жадвалда чиниқтириш тадбирларининг бошланғич ва якуний 
назорати, шунингдек, уларнинг организмга таъсир қилиш вақтининг 
кўпайиши кўрсатилади. 
Чиниқтириш тадбирлари давомида, камида 2-ойда болалар бир 
гуруҳдан иккинчисига ўтказилиши мумкин. Болалар қуйидаги мезонлар 
асосида гуруҳларга ўтказилади:
-бу даврда ўткир касалликларнинг йўқлиги; 
-болаларнинг чиниқтириш тадбирларига ижобий ҳиссий муносабати; 
-совуққа нафас сиқиши, юрак уришининг кескин ошиши, “ғоз териси” 
билан қопланиш каби салбий ташқи белгиларнинг йўқлиги. 
Тоза ҳавода чиниқиш жараёнлари сув ва қуёшда чиниқишдан олдин 
ташкил этилиши лозим. 
 
Қуёшда чиниқиш дарахтлар соясида енгил ҳаво ванналари билан 
бошланади, сўнгра болаларнинг қўллари, оёқлари яланғоч ҳолда қуёш 
ванналарига ўтадилар, бунда болаларнинг бошида ҳар доим енгил қалпоқча 
бўлиши шарт. 
 
Қуёш ваннасини олиш учун болаларнинг ўйинларини 5-6 дақиқада 
қуёшнинг тўғридан-тўғри нурлари остида олиб бориш, кейин яна сояга 
қайтиш тавсия этилади. Қуёшдан қорайиш бошлангандан сўнг қуёш 
ванналари умумий тарзда ташкил этилади, бунинг учун болалар трусик ва 
майкада, кейин эса битта трусиқда бўладилар. 
 
Қуёш ванналари 5 дақиқадан бошланиб, болаларнинг қуёшда биратўла 
10 дақиқагача қолишигача етказилади ва кун давомида бу жами 40-50 
дақиқани ташкил этиши мумкин. 
Тиббий хулоса билан чиниқтириш ман этилган болани тадбирларга 
жалб этиш ман этилади. Шуни эсда тутиш керакки, чиниқтириш усуллари ва 
воситалари боланинг ёшига, ҳолатига ва атроф-муҳит шароитларига қараб 
алоҳида танланади. 
 
Тоза ҳаво билан чиниқтириш барча болаларга тавсия этилади, лекин 
боланинг аҳволига қараб умумий ёки қисман ҳаво ванналарини ўтказиш 
керак. 
Худди шу нарса сув тадбирларида ҳам амал қилинади - умумий ёки 
қисман муолажалардан фойдаланилади ва сув ҳарорати алоҳида танланади. 
Умумий муолажаларни муассасада жойлашган душдан фойдаланиш билан 
амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. 


16 
 
Ялангоёқ юришни ташкил қилиш учун қум, тош, шағал, керамзит ва 
бошқалар билан жиҳозланган турли ўлчам ва катталикдаги “саломатлик 
йўлакчаси”дан фойдаланиш мумкин. 
 
Чиниқтиришнинг самарасини ошириш учун ёз даврида сузиш 
ҳавзаларида ўйнаш, болалар чўмиладиган сунъий ҳовуз (бассейн), ариқча 
(жилғача)лардан кенг фойдаланиш лозим. Бунда сув ҳарорати +20 даражадан 
паст бўлмаслиги, сувда туриш муддати 30 сониядан 5-10 дақиқагача аста-
секин ортиб боради.
Тарбиячилар 
ва 
уларнинг 
ёрдамчилари 
соғломлаштириш 
муолажаларини назорат қилиб борадилар ва МТМ тиббий ходимларига 
уларнинг самарадорлиги ҳақида маълумот берадилар. 
Соғломлаштириш жараёнини тиббий-педагогик назорат қилишни 
ташкил этиш мажбурий(шарт)дир. 
Шуни эсда тутиш керакки, соғломлаштириш самарадорлиги қуйидаги 
омилларга боғлиқдир: 
- тўғри ташкил этилган овқатланиш ва суюқлик ичиш режимига; 
- шахсий гигиена талабларига риоя қилишга; 
- меъёрда (керакли миқдорда) чиниқтиришга; 
- болалар соғлиғига таҳдид соладиган омилларнинг йўқлиги (зарарли ва 
заҳарли ўсимликлар, ҳашаротларнинг кўплиги, таёқча, тошчалар, шохлар, 
синган ускуналар ва уларнинг қолдиқлари ва бошқалар); 
- болаларнинг ҳиссий (эмоционал) ҳолати; 
- оила ва мактабгача таълим муассасасида соғломлаштириш учун ягона 
ёндашувлар. 


17 

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling