Керакли жиҳозлар: кубиклар, геометрик шакллар, лего, арғимчоқ учун керакли қисмлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. 1.”Болалар майдончаси” мавзусидаги расмларни кўриш.
2. Ишни режалаштириш.
3. 3.Болалар майдончасининг қуриш ва уни майда ўйинчоқлар билан тўлдириш.
4. Болалар майдончасидаги предметлар жойлашуви таҳлили.
Қўшимча: болалар майдончасига оид болалар адабиёти намуналари.
Алоҳида эътибор қаратилади:болаларнинг жамоада ишлай олиш малакалари.
Сюжетли ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: Меҳмонда
Мақсад: болалар меҳмонга бориш одобини биладилар, меҳмонлар орасида сўзлашиш
маданиятига эга бўладилар.
Керакли жиҳозлар: мавзуга мос уй жиҳозлари, қўғирчоқлар, идиш-товоқлар, ошхона
анжомлари.
Фаолиятнинг бориши:
1. Ўйинни режалаштириш.
2. Ролларни ўзаро тақсимлаш.
3. Ўйин жараёни.
4. Ўйин якуни, муҳокама.
Қўшимча: қўшни гуруҳга меҳмонга чиқиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: мезбон ва меҳмон одоби.
Санъат
Мавзу: Байрам совғаси
Мақсад: болалар ижод қилишга, ижодий тасаввурларини кенгайтиришга, ўз ишини дид билан
безатишга ўрганадилар.
Керакли жиҳозлар: рангли картонлар, қоғоз, елим, степлер, рамкалар.
Фаолиятнинг бориши:
1. “Совғалар” мавзусидаги расмларни кўздан кечириш.
2. Квилинг усули чизмаси билан танишиш.
3. Болалар ижодий иши.
4. Тайёрланган байрам совғасини дўстларига ҳадя қилиш.
Қўшимча: мавзуга оид шеър ёки қўшиқ куйлашни таклиф қилиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: тартибли ва гигиена талабларига риоя қилиб ишлаш.
Тил ва нутқ
Мавзу: Викторина: Эртаклар оламига саёҳат
Мақсад: болалар эртаклар номи ва уларнинг мазмунини чуқур билиб оладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |