Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим
Download 3.43 Mb. Pdf ko'rish
|
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)
Мундарижа
Сўз боши 4 Ёзги соғломлаштириш мавсумининг мақсад ва вазифалари 5 Ёзги соғломлаштириш даврини ташкил этишга оид меъёрий ҳужжатлар 7 Мактабгача таълим муассасасининг ёзги мавсумга тайёрлиги мезонлари 8 Ёзги соғломлаштириш даврида фойдаланиладиган анжом ва жиҳозлар 8 МТМ ходимларининг ёзги соғломлаштириш даврини самарали ташкил этишдаги асосий вазифалари 9 Ёз мавсумида соғломлаштириш тадбирлари шакллари 13 Ёз даврида болалар билан таълимий-тарбиявий жараённи режалаштириш ва уни ташкил этиш 17 Иловалар: 1-илова. Мактабгача таълим муассасасининг ёзги соғломлаштириш даври учун иш режаси (намуна) 20 2-илова. Мактабгача таълим муассасасида ёзги соғломлаштириш даврининг тахминий кун тартиби 23 3-илова. Ёзги соғломлаштириш мавсумида чиниқтириш тадбирлари 24 4-илова. 2019 йилнинг ёз мавсуми муҳим саналари 25 5-илова. Ёз мавсумида болаларни соғломлаштиришнинг шакл ва методлари 26 6-илова. Ёзги соғломлаштириш даври мавзувий режа намунаси 28 7-илова. Ёзги соғломлаштириш даврида таълим жараёнини мавзули режалаштириш 29 8-илова. Ёзги соғломлаштириш айвончалари, ўйин майдончалари, спорт майдончалари намуналари 236 4 Сўз боши Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, фармон билан бирга тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги “Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори республикамизда мактабгача таълим муассасалари иш мазмуни ҳамда сифатини оширишга қаратилган қатор вазифаларни белгилаб берди. Белгиланган вазифалар асосида мактабгача ёшдаги болаларни соғлом, жисмоний баркамол ва ҳар томонлама ривожланишлари учун зарур шарт- шароитлар яратиб берилишини инобатга олган ҳолда мактабгача таълим муассасаларида ёзги соғломлаштириш ва чиниқтириш ишларини самарали ташкил этилишига алоҳида эътибор бериш зарур. Мактабгача таълим муассасаларида болаларни соғломлаштириш ва чиниқтириш ишларини ташкил этиш ёзги соғломлаштириш даври (июнь- август)да амалга оширилади. Айнан, ёз фаслида болаларнинг очиқ ҳавода кўпроқ сайр қилишлари, танасини чиниқтириш, ҳаракатда бўлиш ва саломатлигини мустаҳкамлаш учун мактабгача таълим муассасаларида қулай ва зарурий шарт-шароитлар яратилади. Шунингдек, ёзда мактабгача ёшдаги болалар билан ўтказиладиган барча тадбирларни енгиллаштириш, қизиқарли ва ёрқин ўтишини таъминлаш, чарчоқёзди машқлар, турли кўнгилочар тадбирларни мунтазам уюштириш, кичик сайрларни ташкиллаштириш, ижодий ва амалий ишларни бажартириш, сув муолажаларини ўринли қўллаш ва алоҳида белгиланган кун тартибига қатъий амал қилиш тавсия этилади. Ёзги мавсумда ўқув йили давомида олиб борилган ривожлантириш марказлари ва умумий гуруҳлардаги таълимий-тарбиявий фаолият давом эттирилади, яъни мавсумга мос берилган ой ва ҳафталар мавзулари асосида ҳар куни таълимий фаолият ташкил этилади. Бунда ёш гуруҳларидаги болаларнинг ривожлантириш марказлари (қуриш-ясаш ва математика; сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш; тил ва нутқ; фан ва табиат; санъат)даги эркин фаолиятлари ҳамда умумий гуруҳ (фронтал)ларда (мусиқа, нутқ ўстириш, жисмоний тарбия, бадиий адабиёт, элементар математика, иккинчи тилни ўрганиш) машғулотларини олиб бориш тасвия этилади. Қуйида ушбу жараённи ташкил этиш бўйича мавзули режалаштириш тақдим 5 этилган. Педагогларнинг ушбу намунавий режалаштиришдан муассаса имконияти, ёш гуруҳининг шарт-шароити ва албатта, болаларнинг ёш хусусиятлари, қобилияти ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб ижодий ёндашган ҳолда ташкил этиш тавсия этилади. Мактабгача таълим муассасасининг ёзги соғломлаштириш мавсумида амалга ошириладиган ташкилий, методик, соғломлаштириш ҳамда назоратга доир чора-тадбирлар режаси муассасанинг навбатдаги педагогик кенгашида тасдиқланади. Муассасанинг ёзги соғломлаштириш даври иш режасида таълимий-тарбиявий ишлар, соғломлаштириш-чиниқтириш ишлари, ташкилий ишлар (ободонлаштириш, моддий-техник базани бойитиш) ҳамкорлик ишлари, спорт ва кўнгил очар тадбирлари белгиланиши мақсадга мувофиқдир. Иш режа намунаси иловада ҳавола қилинган. Ёзги соғломлаштириш мавсуми бошида “Болалар хавфсизлиги ва соғлиғини муҳофаза қилиш” йўриқномаси билан барча педагог ходимларини таништирилади ҳамда муассасасининг методисти, ҳамшираси, жисмоний тарбия йўриқчисининг ёзги мавсумда амалга оширадиган вазифалари аниқ белгилаб берилади. Ёзги соғломлаштириш тадбирлари самарали ўтказилиши мактабгача таълим муассасаси жамоасининг ўз вақтида ва пухта тайёргарлик кўришига боғлиқдир. Бу мавсумда болаларнинг соғлигини мустаҳкамлаш учун бор имкониятлардан фойдаланиб майдончаларни тайёрлаш, барча тадбирларни ҳар бир болани яхши ривожланиши ва уларни чиниқтиришга қаратиш лозим. Download 3.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling